74
бирларини тушуниб борадилар, шу билан бирга муомала маданиятларидаги
айрим бўшлиқларни тўлдирадилар. Зеро шоир Чустий таъбири билан
айтганда:
Орттирур меҳрингни ҳардам меҳрибонлар суҳбати,
Жонга жон бахш айлагандек, жонажонлар суҳбати.
Сира осон бўлмаган мушкул тугунларни ечар,
Фикри қилин қирқ ѐрувчи нуктадонлар суҳбати
1
.
Суҳбатлашиш одобида қуйидагиларга эътиборга қаратиш мақсадга
мувофиқ:
- Суҳбатлашаѐтган кишиларнинг гапини бўлмаслик лозим. Агар
зарурати бўлса албатта узр сўраб мурожаат этиш кишининг маданиятли
эканлигини билдиради;
- Суҳбат мавзуи ҳақида етарли маълумотга эга бўлмай туриб суҳбатга
асло аралашманг, зеро, оқибатда бемаврид фикрингиз учун уялиб
қолишингиз эҳтимоли мавжуд;
- Суҳбатлашаѐтганларга қарата луқма ташламанг. Бу ўринсиз
қилиғингиз суҳбатлашаѐтганлардан бирини ранжитиши мумкин;
- Суҳбатдошга оғир ботадиган, уни хафа қиладиган, ноқулай
вазиятга
солиб қўядиган ҳамда суҳбатдошингиз хоҳламайдиган мавзу бўйича суҳбат
ҳурманг. Бу борада зеҳнли ва фаросатли бўлиш киши учун доимо
муваффақият олиб келган;
- Суҳбатдошингизни ҳаддан зиѐд мақтаб юборманг. Ўринсиз мақтов
дўстона муносабатга путур етказади. Шунингдек, суҳбатлашаѐтганда
―мен‖ингизни марказий марказий ўринга қўйманг. Чунки бундай суҳбатлар
аксарият ҳолларда зерикарли бўлади;
- Суҳбатдошингизнинг кимлиги, мавқеи, қизиқиши, ижтимоий келиб
чиқиши ва каби хусусиятларини аввалдан билишга ҳаракат қилинг. Шунда у
билан бўладиган суҳбатингиз мазмунлироқ бўлади;
- Суҳбатдошингизни ҳурмат қилишга ўрганинг, ҳатто унинг фикрини
сиз нотўғри деб билганингизда ҳам охиригича эшитинг;
- Танимаган ѐки энди танишган одамлар билан суҳбатлашишда
асосий
мавзу, албатта, спорт ѐки сериаллар бўлади. Бироқ бундай суҳбатларда
оилавий масалалар, шахсий ҳаѐтдаги келишмовчиликлар, иш жойидаги
муаммолар ҳақида суҳбатлашиш ўринсиздир. Шунингдек, суҳбатдошлар уч
ва ундан ортиқ кишини ташкил қилса-да, икки таниш одам бир-бири
Билан
ўзлари
билган
мавзуда
суҳбатлашишлари
бошқаларга
нисбатан
ҳурматсизликни билдиради;
- Суҳбатга қўшилишни истасангиз албатта суҳбат мавзусини,
суҳбатлашаѐтганлар кайфиятини ҳисобга олинг. Яхши кайфиятда
суҳбатлашаѐтганларга қўрқинчли, ваҳимали, кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида
гапирманг. Айниқса,, бемор билан суҳбатлашганда жуда эҳтиѐткор бўлинг;
1
Чустий. Кўнгил тилаги. Чуст матлубот жамияти уюшмаси. 1994. 37-бет.
75
беморнининг кўнглини яхши, мулойим ҳамда касаллигидан бироз бўлса-да
чалғитувчи сўзларни топиб гапириш мақсадга мувофиқ;
- Суҳбатлашишнинг асоси фақат гапиришдан иборат эмас, балки
тинглаш ҳамдир. Аммо, тинглаш фақат эшитиб ўтириш дегани ҳам эмас.
Яхши суҳбатдош суҳбатдошининг
фикрини тинглайди, гапининг мағзини
чақишга ҳаракат қилади., фикрларидан мантиқий хулосалар чиқаради.,
қўшилмаган тақдирда: ―Дарҳақиқат, мана бу фикрингизда жон бор, бироқ
аввалги гапингиз бироз муболағали» ѐки ―Кечирасиз, менимча шу
фикрингизни бошқачароқ ифода этганингизда янада тушунарлироқ бўлар
эди», ѐки ―Фикрингизни бўлганлигим учун узр, лекин мен буни бошқача
тасаввур қиламан» ва ҳоказо. Зинҳор ―Бўлиши мумкин эмас‖, ―Гапингиз
мутлақо нотўғри‖, ―Бу ҳақда ҳеч нарсани билмайсиз‖, ―Сиз айтаѐтган
гапларни ѐш бола ҳам билади‖ деган ибораларни ишлатмангки, бу
суҳбатдошингизнинг иззати, нафсониятига тегади;
- Суҳбат пайтида ҳадеб соатга қараш, ѐн-атрофга аланглаш, бошқа
бировга пичирлаб гапириш ҳурматсизлик ва
маданиятсизлик белгиси
саналади. Бу ҳолат суҳбат олиб бораѐтган кишига ниҳоятда салбий таъсир
кўрсатади. Натижада суҳбат самарасиз якунланади.
Бугунги воқелик оламнинг кўп ишлари ва ҳақиқатларига янгича қараш,
уларни бутун мураккабликларини янгича идрок қилиш ва янгича сиѐсий,
иқтисодий, маънавий мезонларда баҳолашни талаб этади.
Миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизнинг қайта тикланиши,
ўзлигимизни англай бошлаганимиз туфайли бугун ҳар биримизнинг онгимиз,
тафаккур тарзимизда муҳим ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳаѐтий
ўзгаришлар одамларимиз қалби ва онгига сингиб, уларда келажакка ишонч
туйғусини, Ватанга муҳаббат, эркинлик ҳиссини тарбияламоқда.
Мазкур
жараѐнлар сўзлашув маданиятини такомиллаштиришда, уни янада
гўзаллаштиришда ҳар бир кишининг масъулиятини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: