Мутахассислар саволларни туғилиши сабабларига кўра қуйидаги
турларга ажратишади:
1. Аниқлик киритувчи саволлар. Бундай саволларни, одатда, билишга
чанқоқ тингловчилар ўз билимлари билан янги маълумотлар ўртасидаги
1
Ницше. Ф.Сочинения в двух т. Т.1. –М., 1996. -С 396.
97
алоқадорликни аниқлаш мақсадида берадилар.
2. Тушунтирувчи саволлар. Бундай саволлар фикр ноаниқ баѐн
этилганда ѐки тингловчи(лар) масалани яхши англамаган тақдирда туғилади.
3. Қўшимча саволлар – мавзу доирасидан ташқарида бўлиб, бундай
саволларнинг берилиши, одатда, тингловчи(лар)да кўтарилган муаммога
қизиқиш уйғонганидан ва ун(лар)да масалани атрофлича кўриб чиқишга
интилиш пайдо бўлганидан далолат беради.
4. Мунозарали саволлар. Уларнинг пайдо бўлиши тингловчи(лар)нинг
нотиқ нуқтаи назари билан қўшилмаслигини аѐн этади.
5. Айримлар савол бериш асносида бирон-бир масала юзасидан ўз
нуқтаи назарларини баѐн этадилар ва бундай чиқишларни ҳам мазкур туркум
саволлари қаторига қўшиш мумкин.
Юқорида келтирилган турлари саволларга тўғри муносабатда бўлиш ва
мувофиқ жавоб бериш учун уларнинг моҳиятини англаш зарур. Энг муҳими,
уларни жавобсиз ѐки муносабат билдирмай қолдириш керак эмас. Масалан,
тушунтирувчи савол жавобсиз қолса, фикр англашилмай қолади. Баъзилар
бундай
саволга:
―Бу
ҳақда
мен
гапирдим-ку!‖
ѐки
―Шуниям
тушунмадингизми!‖ – дея жавоб қайтаришадики, бу мутлақо мумкин эмас.
Қўшимча саволлар, гарчи кўтарилган масалага бевосита алоқаси бўлмаса-да,
уларга ҳам жавоб берган маъқул. Агар бунинг учун вақт етишмаса ѐки суҳбат
мавзуидан бутунлай четга чиқиб кетиш хавфи бўлса, ҳеч бўлмаганда саволга
оид маълумотни олиш мумкин бўлган манбани кўрсатиш керак. Мунозарали
саволларга жавоб беришда ҳам вазиятни ҳисобга олиш лозим бўлади. Баъзан
бундай саволга жавоб бериш баҳсга айланиб кетади. Бунда савол масаланинг
бир қирраси билан боғлиқ бўлса, умумий масала четда қолиб кетиши
мумкин. Баҳс аудиторияда (ѐки тингловчилар кўзи ўнгида) кечаѐтган бўлса,
яхшиси уни ортга суриб, оппонент билан яккама-якка баҳслашган маъқул.
Савол берган кишининг ҳамфикрлари бўлса, баҳсни аудиторияда давом
эттириб, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш лозим ва ҳ.к.
Тингловчи савол бериш баҳонасида ўз фикрларини баѐн этишга тутинса,
уни хотиржамлик билан эшитиш, лозим бўлса ўз фикрлари билан
ўртоқлашгани ѐки қўшимча қилгани учун миннатдорчилик билдирган
маъқул.
Юқорида тилга олинган турдаги саволлар нотиқ нутқи диққат билан
тингланганидан далолат беради ва уларни конструктив саволлар туркумига
киритиш мумкин. Бироқ баҳс иштирокчилари доим ҳам ҳолис мақсадларни
кўзламайдилар. Шунга мувофиқ баҳс мавзуидан чалғитувчи, ижобий
натижага олиб келиши қийин бўлган қуйидаги савол турлари ҳам
қўлланилади.
1 . ―Қопқон‖ савол баҳс чоғида ҳийла қўллаш билан боғлиқ. Усталик
билан танланган бундай саволлар берилганда, ҳар қандай одам
асабийлашиши, ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. ―Жаҳл келса, ақл кетади‖,
деганларидек, асабийлашган, жаҳл отига минган киши ўзини тутиб
98
туролмайди ва фикрини йўқотиб қўяди. Рақибга эса айнан шу керак.
Кайфияти бузилган, фикрлаш интизомини йўқотган киши рақибига
қаршилик кўрсата олмайди ва баҳсда ютқизади. Суҳбатдошни ―қопқонга
илинтирувчи‖ саволлар турли кўринишларда бўлади. Энг муҳими, рақибнинг
қопқонига тушмасликка, бесамар савол-жавобга берилмасликка ҳаракат
қилиш керак.
Масалан, улар маънисиз савол шаклида бўлиши мумкин. Қуйидаги
саволни олайлик: ―Қандай нарса иссиқроқ бўлади – учбурчак шаклидагими
ѐки яшил рангдаги?‖ Агар бу каби саволларнинг бемаънилигини кўрсатишга
тутинсангиз, баҳс мавзуи четда қолади. Ёки рақиб ҳийласидан асабийлаша
бошлайсиз. Унга эса айнан шу керак. Вазиятни қўлдан бой бермаслик учун
юмор, истеҳзо, худди шундай маънисиз қарши савол бериш каби усуллардан
фойдаланиш мумкин.
2 . Қарши савол кўп ҳолларда суҳбатдош фикр-мулоҳазалари кечишини
бўлиш ва шу орқали уни нейтраллаш мақсадида қўлланилади.
3 . Чегараловчи савол, одатда, оппонентнинг ўзгача жавоб бериш
имкониятларини чегаралаб, ундан ўз нуқтаи назарига мос жавоб олиш учун
қўлланилади. Усталик билан танланган саволлар фикрни керакли йўналишга
буриш ва мумкин бўлган бошқача жавобнинг олдини олиш имконини беради.
4. Илмоқли савол, одатда, нотиқни фикридан адаштириш, унинг
шахсиятига тегиш ѐки асабини қитиқлаш орқали жаҳлини чиқариб,
устунликка эришиш бўлиш мақсадида берилади. Аммо унутмаслик лозимки,
кўпинча тингловчи нотиқ фикрларида ѐлғон ѐки сохталикни сезса ҳам ўз
норозилигини илмоқли саволлар орқали билдиради. Шунинг учун нутқ
сўзлаѐтган одам самимий бўлиши, алдашга ҳаракат қилмаслиги, ўзи яхши
билмаган масала ҳақида гапирмаслиги лозим.
5 . Мажбурловчи савол орқали киши суҳбатдошини ўз фикрига
қўшилишга даъват этади. Бундай саволлар, одатда, кишини ўз нуқтаи
назаридан қатъи назар рақиб фикри билан қўшилишга ва аслида ўз
мағлубиятини тан олишга мажбур этади. Айниқса,, баҳс ўзгалар олдида,
бошқа одамлар кўз ўнгида кечаѐтганда, мажбурловчи саволга инкор
жавобини бериш қийин бўлиб қолади. Масалан, ўз фикрини баѐн этган
суҳбатдош, гапларини ―Масалани озми-кўпми тушунган одам менинг
фикримга қўшилмаслиги мумкин эмас, шундай эмасми?‖ каби савол билан
якунласа, рад жавобини берган киши масалани тушунмаслигини тан
олгандек бўлиб қолади ва шунинг учун рақиб гапларига қўшилишга мажбур
бўлади.
6. Риторик савол. Бундай савол жавоб талаб этмайди (жавоб саволнинг
ўзида мужассам бўлади). Уларни нутқда қўллашнинг бир қатор фойдали
жиҳатлари мавжуд. Аввало,, айтиш лозимки, сўроқ шаклидаги гап кишини
жавоб излашга даъват этади ва демак, фикрлаш жараѐнини фаоллаштиради.
Шунинг учун, гарчи риторик савол жавоб талаб этмаса-да, аудиториянинг
(суҳбатдошнинг) диққатини жалб этишга, у билан мулоқотни
99
жонлантиришга ѐрдам беради. Бундан ташқари, риторик саволлар суҳбат
иштирокчиларининг нотиқ фикрига унсиз қўшилишини таъминлайди.
Айниқса,
катта
аудиторияда
риторик
саволлар
тингловчиларни
бирлаштиради ва нотиқ нуқтаи назарини қабул қилишга ундайди. Риторик
саволлар нутққа ўзига хос оҳанг бағишлайди, фикрни мустаҳкамлашга ѐрдам
беради. Аммо уларга зарурат бўлганда ѐки тингловчи(лар) нотиқни қўллаб-
қувватлашга тайѐр бўлганда мурожаат этиш керак.
7. Аниқлик киритувчи саволлардан қўшимча маълумот олиш ѐки
суҳбатдошнинг асл ниятларини билиш керак бўлганда фойдаланилади.
Масалан: ―Бу ишни амалга ошириш учун нималарга эътибор қаратиш керак,
деб ўйлайсиз?‖. Бундай саволлардан эҳтиѐткорлик билан фойдаланиш зарур.
Одатда, суҳбатдош сизга нисбатан ижобий ѐки нейтрал муносабатда бўлса,
аниқлик киритувчи саволлар керакли натижа беради. Бунда суҳбатдош фаол
ҳолатда бўлиб, зарур бўлган ахборот, ғоя, таклифлар манбаига айланади,
чунки у биринчидан, ўз хоҳишига қараб ахборот етказиш имкониятига эга
бўлади, иккинчидан, ўз фикрига, нуқтаи назарига бўлган қизиқишни ҳис
этади ва бундан руҳий қониқиш ҳиссини туяди. Бу, ўз навбатида, баҳс чоғида
вужудга келадиган психологик тўсиқларни бартараф этади. Аммо аниқлик
киритувчи саволларга ҳаддан зиѐд берилишнинг хавфли томони ҳам бор. Гап
шундаки, ҳар қандай одам ва суҳбат уни қизиқтирган масала ва муаммолар
доирасига ўтиб кетиши мумкин.
Маъруза, суҳбат, баҳс чоғида саволларнинг сўзловчи учун ҳам,
тингловчи учун ҳам фойдали жиҳатлари кўп. Жумладан, савол ѐрдамида бир
томондан, суҳбатдошни фаоллаштириш ва унга ўз фикрларини ифода этиш
имкониятини бериш мумкин бўлса, иккинчи томондан, ўз позициясини
мустаҳкамлаб олиш ҳамда рақибнинг танқидий таҳлил этиш имкониятини
чегаралаш мумкин. Суҳбатдошни ўз гапларига инонтиришга, унда ўз нуқтаи
назарини қабул қилишга мойиллик уйғотишга, у ѐки бу масала бўйича
умумий хулосага келишга ѐрдам беради.
Ғарб файласуфи Л.Фейербах: ―Инсон маймундан ўз нуқтаи назари
борлиги билан фарқ қилади‖, - деган эди. Ҳар бир одамнинг у ѐки бу нарса
ҳақидаги нуқтаи назари эса унинг ҳаѐтий тажрибаси, олган билими, ҳис-
туйғуларидан иборат мустаҳкам заминга таянади. Шунинг учун суҳбат ѐки
баҳс чоғида ўзга одамни ўз фикрига ишонтириш, унга ўз нуқтаи назарини
ўтказиш қийин иш. Бу қийин ишни амалга оширишга қуйидаги қоидалар
маълум даражада ѐрдам беради:
Do'stlaringiz bilan baham: |