45
Таъриф – таърифлашнинг тўрт қоидаси бор.
1. Таъриф мутаносиб бўлмоғи керак, яъни аниқланувчи тушунча билан
аниқловчи тушунча тенг бўлмоғи керак.
2. Таъриф айланма бўлмаслиги керак. М:
“Кулги қистайдиган нарса –
кулгили нарсадир”.
3. Таърифда инкор бўлмаслиги керак. М:
“Ёруғлик – қоронғуликнинг
йўқлигидир” каби таъриф ёруғликнинг маъносини тушунтириб бера олмайди.
4. Таъриф қисқа, равшан ва аниқ бўлмоғи лозим.
Таъриф тушунчани торайтиради. Таърифнинг асосий вазифаси
текшириш
натижаларини якунлаш, олинган билимларнинг, нутқ қаратилган
предмет ёки ҳодисанинг қисқа ифодасини бериб, мустаҳкамлашдир.
Таърифда тушунчанинг асосий белгилари мустаҳкамланади. Нотиқ
сўзлаётган пайтда қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:
1.
Кўрсатиш
– бевосита идрок қилинаётган предмет билан
танишувнинг энг содда усулидир. Кўрсатиш
предметнинг хусусиятларини
тушунишда биринчи босқичдир.
2.
Тасвирлаш – нотиқ ҳикоя қилаётган у ёки бу предметнинг
белгиларини бир – бир санаб кўрсатиш.
3.
Тавсифлаш - бунда нотиқ предмет ёки воқеаларнинг баъзи, алоҳида
характерли белгиларини баён этади.
Ақлий хулоса. – тафаккурнинг шундай шаклики, унинг ёрдамида у ёки
бу хилдаги муҳокамалардан янги муҳокама чиқарилади. Ақлий хулосанингг
уч тури мавжуд:
дедуктив, индуктив ва аналогия.
1. Дедуктив ақлий хулосада - фикр умумийдан хусусийга қараб
ривожланади. М:
Ҳамма планеталар шарсимон. Ер планета. Демак, ер
шарсимон.
2.
Индуктив ақлий хулосада - фикр хусусийдан умумийликка қараб
боради. М:
Ўтган куни, кеча ва бугун роса ёмғир ёғди. Шу ҳафтада ёмғир
кўп ёғди. Нотиқ учун сочилган фактларни қамраб
олиш ва ихчам шаклда
ифодалаш муҳим роль ўйнайди.
3. Ўхшаш ақлий хулоса ёки аналогияда – фикр хусусийдан хусусийга
қараб боради. Аналогия далил эмас, автор ундан ўз
фикрини тушунтириш
учун, шунингдек, эҳтимол хулосалар чиқариш, у ёки бу воқеани аниқроқ
характерлаб бериш учун фойдаланади. М:
Фараз қилайлик, қандайдир А
предмет... В предмет...
Ишонтириш, далиллаш, исботлаш ҳар бир нутқнинг асосий белгисидир.
Одатда, нутқни исботлаш учун фактик материалдан фойдаланиш керак.
Исботлаш – махсус мантиқий усулдир. Унинг ёрдамида бошқа
муҳокамаларнинг ҳаққонийлиги асосланади.
Исбот тезисини ҳақиқатан
асослаб бермоқ учун энг зарур қоидаларга риоя қилмоқ керак.
1. Тезис аниқ ва равшан таърифланган муҳокама бўлмоғи керак. Аниқ
ва равшан таърифланмаган тезисни исботлаб бўлмайди.
46
2. Исботнинг бошидан охиригача тезис айнан бирдай бўлиб қолмоғи
керак. Кўп нарсани исбот қилишга уринган киши ҳеч нимани исбот қила
олмайди.
3. Тезисни мустаҳкамлаш учун келтирилган далиллар шубҳадан ҳоли
чин далиллар бўлмоғи керак.
4. Далиллар тезис учун етарли асос бўлмоғи керак Тезис далиллардан
келиб чиқмаса, мантиқий хатога йўл қўйилади.
5. Далиллар ростлиги тезисдан қатъи назар, мустақил суръатда исбот
қилинадиган муҳокамалардан иборат бўлмоғи лозим.
6. Тезис,
хулоса чиқаришнинг умумий қоидаларига мувофиқ,
далиллардан мантиқий суръатда келиб чиқадиган хулоса бўлмоғи лозим.
Ишонтиришдан кўра, қайта ишонтириш қийинроқ.
Бирор тезиснинг нотўғрилиги ёки асоссизлигини исботлаш раддия деб
аталади.Тезисни қуйидаги беш усул билан рад қилиш мумкин.:
1. Нотиқ ўртага ташлаган тезисни рад қилишнинг энг тўғри ва
муваффақиятли усули фактлар воситаси билан рад қилишдир.
2. Оппонент ўз тезисига асос қилиб олган далиллар танқид қилинади.
3. Рад қилинувчи исбот тезисининг чинлиги тезисни тасдиқлаш учун
келтирилган далиллардан келиб чиқмаслиги исбот қилинади.
4. Рад қилинувчи тезисга зид бўлган янги тезис мустақил равишда исбот
қилинади.
5. Рад қилинувчи тезиснинг нотўғрилиги исбот қилинади.
Суҳбат - маълум бир мавзу, масала юзасидан диолог ёки полилог
тарзида икки ёки бир неча киши ўртасида бўлиб ўтадиган нутқий мулоқот
суҳбат дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: