40
3. “Темур тузуклари”. Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло
Кароматов таржимаси. Ғафур Ғулом номидаги “Адабиёт ва санъат”
нашриёти. Т.: 1991.
4. Алишер Навоий. “Асарлар”. XIII жилд. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги
“Адабиёт ва санъат” нашриёти. 1966
5. Адам Мец. “Мусульманский Ренессане”. – М.: “Наука”, 1966.
6. А.Ёқубов. “Қутадғу билиг”да давлатчилик концепцияси. Т.: 1997.
7. Низомулмулк ва унинг “Сиёсатнома” асари. Сиёсатнома. –Т.: Адолат.
1997
8. Фурқат. Танланган асарлар. –Т.:Фан, 1958
9. Дилшод, Анбар отин. Ўзбек шоиралари баёзи.- Т.: Фан, 1994
НОТИҚЛИК ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ БОШҚАРУВ
ЖАРАЁНИДАГИ МУҲИМ ВОСИТА СИФАТИДА
Давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир босқичи бошқарув
тизимида
фаолият юритаётган раҳбарлар олдига маълум талабларни қўяди. Бу
талабларга риоя этмаслик муваффақиятсизликка, белгиланган мақсад йўлида
амалга оширилаётган ишларнинг самарасизлигига сабаб бўлади.
Нотиқлик санъати (риторика) фан сифатида қадимги Юнонистонда
эрамиздан аввалги IV-V асрларда пайдо бўлди. Аммо нотиқлик санъатига
эҳтиёжнинг пайдо бўлишини инсоният тарихидаги
илк давлатчиликнинг
шаклланиши даври билан боғлаш мумкин. Нутқ давлатни бошқариш, халқни
ҳокимият атрофида бирлаштириш ва муайян мақсадлар сари йўналтириш,
турли тоифадаги одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга
солиш каби ишларнинг барини амалга оширишнинг бош воситасидир.
Бугунги кунда ҳам ҳар қандай раҳбар ишининг самараси кўп жиҳатдан унинг
нотиқлик маҳоратига боғлиқ.
Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаётган ҳар қандай раҳбар
учун, у бирон - бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ёки сиёсий
арбоб бўладими, одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириш,
жонли
сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини тўғри тушунтира
олиш, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол
иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ёрдам
бериш муҳим аҳамиятга эга.
Нотиқлик санъати мураккаб санъат бўлиб, уни эгаллаш кишидан қунт ва
чидам, малака ва тажриба талаб этади. Ҳақиқий нутқ катта маҳорат ва пухта
тайёргарликнинг маҳсулидир. Оддий, маданий ва саводли сўзлашни ўрганган
нотиқ, нотиқлик санъатини эгаллашга биринчи қадамни қўйган ҳисобланади.
Умуммаданиятни белгиловчи асосий омил ҳисобланган нотиқлик
санъати, шунингдек, нутқ одоби,
муомала маданияти, уларнинг ўзаро
муносабати каби масалаларнинг ўзгариши ҳозирги кунда Ўзбекистон
41
мустақилликка эришган, ўзбек тили ана шу мустақил мамлакатнинг давлат
тили мақомини олган пайтда, Айниқса,, катта аҳамият касб этади.
Ҳар қандай жамиятда тилни ривожлантирувчи куч нутқ ҳисобланади.
Нутқ - бу тил деб аталувчи, ўта муҳим вазифаларни бажарувчи ноёб
қуролдан фойдаланиш жараёни, тил бирликлари имкониятларининг борлик,
тафаккур, онг ҳамда вазият каби ҳодисалар билан муҳим муносабатда
намоён бўлишидир. Нутқ жараёни - тилнинг ўз вазифасини бажариш ҳамда
амалга ошириш жараёни.
Тил ва нутқ бир-бирига боғлиқ ҳодисадир. Уларни бир-биридан
ажратиш мумкин эмас. Тил – бу қурол. Тил нутқ учун моддий материалдир.
Лекин, шу билан бир қаторда улар бир–биридан фарқ ҳам қилади. Тил
кишиларга доимо ўзаро алоқа,
муносабат, маданий–маънавий зарурият,
жамоа бўлиб бирлашиш, курашиш қуроли бўлиб ҳам Хизмат қилади.
Нутқ - инсонларнинг тил орқали бир–бирлари билан муомала ва алоқа
қилиш усулидир. Инсон нутқ ёрдамида ўзининг фикри, ҳис-туйғулари, майл
ва истакларини бошқаларга айтиб беради ва бошқаларнинг
фикрлари ва
хоҳиш истакларини англаб олади. Нутқ воситаси билан алоқа боғлаш
инсоннинг доимий эҳтиёжи бўлиб, бу алоқа фикр алмашувига хизмат қилади.
Ҳар бир кишининг унинг нутқи ёшига, билимига, умуман,
маданий
савиясига қараб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Ҳар бир кишининг ўз
нутқи бор. Нутқда ҳар қандай фикр мантиқан асослангандагина унинг
таъсирчанлиги кучли бўлади
. Аниқлик, изчиллик ва далиллилик – тўғри фикр
Do'stlaringiz bilan baham: