37
фикрига кўра, шоҳнинг - яккаҳокимнинг адолатли фармони ҳам ҳаётга
татбиқ этилганида халқ учун ўз-ўзидан зулмга айланиб кетади - бошқалардан
юқори турган бир шахснинг ихтиёр-иродаси ҳеч қачон кўпчиликнинг бахт-
саодати учун хизмат қилмайди:
Шаҳаншоҳи номвар афзал бўлмас,
Ҳар адли ҳам зулмдин ҳоли бўлмас,
Мани сўзимни тингланг, аюҳаннос,...
Зулм бўлган ўлкада қолмайди файз,
Тонггача кун нурини олмайди фарз.
1
Шундай қилиб, Анбар Отин “одил подшоҳ” идеали якка ҳокимлик
шароитида адолатнинг гуллаб яшнаши ҳақидаги минг йиллардан буён
авлоддан-авлодга ўтиб келаётган гаплар реал ҳаётдан йироқ ҳавоий орзу -
ижтимоий заминга эга бўлмаган бир чўпчак эканини қатъи таъкидлайди.
Анбар Отин тасаввуридаги эркин, демократик жамият,
даставвал, ички
зулмни - кишининг киши томонидан эксплуатация қилиниши ва ташқи
мустамлакачилик сиёсатини юргизувчи тузилмаларни инкор этиш
баробарида динни давлатдан ажратишни тақозо қилади. Мутафаккир
шоиранинг фикрига кўра, дин давлатдан ажратилган ҳолатлардагина
жамиятда шахс эркинлигига эришиш мумкин. Бу - янги жамиятнинг асосий
белгиларидан бири. У шахс эркинлигини таъминлаш билан бирга, айни
пайтда, халқлараро
тенгликка, минтақавий ва умумжаҳоний тотувликка ҳам
йўл очиб беради.
“Агар ўрус шоҳи одил бўлса ва анинг хоҳиши қарам халқлар ҳам ўрус
мисоли озод бўлсун ва барча халойиқ ўрис бирла баробар бўлиб, рўзғор
кечурсин деса, амморат ва ҳукмронлиқ қонунини дин қоидаларидин мустасно
вужудға келтирсун, дин аҳлини ибодат борасида ҳомий билиб, давлат ва
билимдонлиқни халқ рўзғоридин кашф этсун.
2
Яна бошқа бир ўринда эса, Анбар Отин мазкур ижтимоий-сиёсий
таклифни талаб даражасига кўтариб, қатъи оҳангда шундай дейди
: “Давлат
ишини дини исломдин йироқ тутинг...”
3
Айни пайтда, Анбар Отин фақат
давлатдан динни ажратиш йўли билангина адолатли жамиятга эришиб
бўлмаслигини, бунинг учун яна бир қанча ижтимоий муаммоларни ҳал
қилиш лозимлигини яхши тушунади. Икки жинс орасидаги инсоний
алоқаларнинг ўзаро иззат–ҳурматга, хулқий гўзалликка,
оилавий одобга
асосланиши масаласидир. Улардан энг муҳими, ахлоқий муносабатлар,
хусусан, аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги муаммоси ўз ечимини
топмас экан, ҳақиқий ижтимоий–маънавий ахлоқий юксаклик, тараққиёт
ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бунинг учун икки ёқлама ҳаракат зарур,
бир томондан, эркаклар заифаю ожизалар озодлиги учун бир ҳимоячи
сифатида курашишлари ва хотин-қизлар
эмансипациясини амалга
1
Дилшод, Анбар отин. Ўзбек шоиралари баёзи.- Т.: “Фан”, 1994.-Б 137;138.
2
Ўша манба- Б170.
3
Ўша манба.- Б170.
38
оширмоқлари керак, иккинчи томондан эса, аёлларнинг ўзлари ўз хақ-
ҳуқуқлари учун курашишлари, эркаклар билан елкама-елка туриб янги
жамиятни барпо этишлари ва шу жамиятни бошқаришда, тараққий
эттиришда яъни феминистик ғояларни илгари суришлари ҳамда
уларни
ҳаётга татбиқ қилиш учун фаол ҳаракатда бўлишлари зарур. Бошқача йўл
йўқ. Чунки Туркистонда аёлларнинг аҳволи шу қадар оғир эдики, уларни
эркакларнинг хусусий мулки, чўриси, ҳар қандай ҳуқуқдан маҳрум асира
сифатида қабул қилиш бир анъанавий одатдек ҳеч кимни ҳайрон
қолдирмасди.
Гарчанд, Анбар Отин тараққийпарвар ва демократик руҳдаги рус
зиёлилари билан ҳамкорлик қилишга даъват этса - да, у руслар ўз ёрдамлари
туфайли “катта оғага” айланиш учун ҳаракат қилишлари мумкинлигини,
уларда маҳаллий аҳолини ўзларидан паст миллат деб,
камситиш билан
қарашга мойиллик борлигини ҳам назардан қочирмайди. Мутафаккир шоира
ҳеч қачон ўз миллий ғурурининг оёқ ости қилинишига йўл қўймайди. Ҳатто
унга ҳар томонлама ёрдам қўлини чўзган “ноибтўра аёли Екотерина” га ҳам
миллий камситишга интилишдан тийинишни таклиф этади, ўзбеклар ҳеч бир
жиҳатдан руслардан паст эмаслигини, улар фақат шароит тақозоси билан
қарам миллатга айланиб қолганлигини ва бу вақтинчалик ҳодиса эканини
“Ноибтўра аёли Екотеринага” деган шеърида таъкидлайди:
Сингилжон ҳамсоя бўлдинг, сирни пинҳон этмагил,
Ўзбеку ғайрия бу деб, миллат исён этмагил.
Миллатинг рус, одамиятда дуруст афъолларинг,
Ёшуриб одатларинг хотир паришон этмагил....
Ўзбек аҳлидин нечанд олим чиққандур билсангиз,
Шак келтируб илмимизға, феъли шайтон этмагил,
1
Ушбу мисраларни ўша давр барча рус зиёлиларига қарата айтилган
юксак ахлоқийликка, ҳалолликка, инсофга чорлов деб қабул қилиш лозим.
Жадидлар ўз дастурий ҳужжатларида миллий-ҳудудий мухторият
тамойилларини амалга ошириш механизмларни ишлаб чиқиш, хусусан,
Туркистон Федератив Республикаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича
қонунлар
нашр этиш, ҳокимият, бошқарув ва суднинг олий органларини
ташкил қилиш, давлат тузилмаларини яратиш ва ҳоказоларга жиддий
эътибор билан қарадилар.
Бошқарувнинг асос шакли сифатида республикачилик танланди.
Демократик жамиятни шакллантириш устувор мақсад қилиб қўйилди, унда
демократик ҳуқуқ ва эркинликлар берилиши ва конституциявий
кафолатланиши кўзда тутилди. Жадидларнинг ўша йиллардаги хизмати
шундаки, улар Туркистондаги барча миллат ва элатларнинг иқтисодий,
ижтимоий-сиёсий ғоясини олға сурдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: