Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   98
Bog'liq
pdf

болаларингизни улар дин ва миллатга хизмат қилишлари учун замонавий 
билимларга ўқитмоғингиз лозим, миллат ва динга хизмат қилиш эса, фақат 
билимлар ва пул орқали мумкин”.
Бундай мақсадлар замонавий ўзгаришлар амалиёти билан ҳамоҳангдир. 
Зеро ўтмишда ҳам, ҳозирги кунларда ҳам интеллектуал имкониятга эга 
бўлиш, бозор тузилмаларини татбиқ этиш негизида жадал иқтисодий ўсиш, 
кенг миқёсда инвестициялар киритиш миллий тараққиётнинг шартидир.
Жадидларнинг ғоялари аҳолининг турли қатламлари томонидан қизғин 
кутиб олинди. ХХ аср бошларидаёқ жадидлар ҳаракати Сирдарёнинг қарийб 
бутун жанубий қисми, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари, Бухоро 
амирлигини қамраб олди. У Айниқса,, йирик шаҳарлар – Тошкент, 
Самарқанд, Қўқон, Андижон, Наманган, Марғилон, Каттақўрғонда кучли 
мавқега эга эди.
Тошкент Ўрта Осиё минтақасининг маъмурий ва маданий маркази 
сифатида ислоҳотчилар йиғиладиган жойга айланди. Россиядаги инқилобий 
фаолият 
муваффақиятларидан 
руҳланган 
Туркистондаги 
либерал-
ислоҳотчилик ҳаракати фаоллари ўз фаолиятини кучайтириб, бу ҳаракатга 
Тошкентда Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли, Абдулла Авлоний, Исмоил 
Обидов, Убайдулла Хўжаев, Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Акобир 
Шомансурзода, Саидаҳмадхўжа Сиддиқий, Қўқонда Обиджон Маҳмудов, 
Ашурали Зоҳирий ва Пўлат Солиевлар бошчилик қилдилар. Жадид ғоялари 
барча ўлка шаҳарлари аҳолиси ўртасида кенг ёйила бошлади.
Ижтимоий-сиёсий ҳаёт фаоллашувининг муҳим кўрсаткичи сифатида 
нашриёт, хусусан, матбуот фаолиятининг кескин жонланганлигини кўриш 
мумкин. Туркистон жадидларининг биринчи миллий газетаси 1906 йил 27 


31 
июнда “Тараққий” номи билан нашр этилди, унга таниқли жамоат арбоби 
Исмоил Обидов (Габидов) муҳаррирлик қилди. Жадидлар дастурий 
ҳужжатлар, амалий ҳаракатлар стратегияси ва тактикасини фаол ишлаб чиқа 
бошладилар.
Шу билан бирга, жадидчилик ҳаракатида ҳали 1914-1915 йиллардаёқ 
пайдо бўлган бўлиниш февраль инқилобидан сўнг сезиларли кучайди ва 1917 
йил октябрь арафаларига келиб яққол кўринди.
Халқларни маданий ва миллий ўз-ўзини бошқаришга чақирган 
инқилобий демократик шиор жадидларнинг халқ оммасини маърифатли 
қилиш ва уларни миллий умумдемократик манфаатлар учун курашга 
отлантиришга бел боғлаганликларини кўрсатар эди.
XIX аср охири XX аср бошида Марказий Осиё халқлари маданияти 
хазинасида Фурқат номи ўзига хос ўрин тутади.
Фурқат дунёқараши ва ижтимоий-фалсафий тафаккурининг шаклланиши 
даврида Марказий Осиё халқларининг ижтимоий ҳаётида эски муносабатлар 
емирилаётган ва янги муносабатлар вужудга келаётган эди. Сиёсий ҳаётдаги
янги ҳодисалар таъсири остида, Россия билан иқтисодий ва маданий 
алоқалар таъсири остида ўтган асрнинг 80-90–йилларидаёқ Ўзбекистон 
зиёлиларининг демократик қисми намояндалари кўз ўнгида дунёни эскича 
англашнинг, тарихий жараёнлар ҳақидаги диний идеалистик тасаввурнинг 
асоссизлиги, ҳақиқатга хилофлиги тобора равшан кўрина бошлади.
Зокиржон Фурқатнинг хизмати шундан иборатки, у XIX асрда ижтимоий 
тараққиётни тушунтиришнинг янги усулини топишга уринди, феодал-хонлик 
тузуми ва ўрта асрчилик идеологиясига қарши кураш олиб бориш учун 
тарихга, жамиятга нисбатан ўз янги қарашларини асослашга ҳаракат қилди.
Фурқат 
мамлакат 
халқларининг 
қолоқликда 
сақланишига 
жаҳолатпарастлик, 
зулматнинг 
ҳукмрон 
бўлиши, 
ҳокимиятни 
бошқарувчиларнинг маърифат ва маърифатпарвар кишиларга ғамхўрлик 
қилмасликлари энг асосий сабаб деб ҳисоблади.
Эсизким, бизни (нг) ўтмуш хону беклар
Кечиб ишратда зайи субҳу шоми.
Кетурмай ёнига бир аҳли дониш
Ўзига хос этиб неча авоми. 
Чу илму фазл элини тутмадилар,
Қилибон тарбиятда эҳтироми.
Чу илм аҳлиға парво қилса эрди,
Булур эрдимуди давлатга ҳоми.
1
 
Фурқат ана шу фикрга амал қилиб, ўз ватандошларини Европа 
билимларини ўрганишга даъват қилди. Фурқат тараққиёт манбаини фанда 
деб билди, у жонажон мамлакатни тараққий эттиришнинг асосий йўли 
хонлик усул-идорасини битиришда деб тасаввур қилди, халқ моддий 
турмушининг яхшиланишини ўз ватанининг куч-қудратида деб англади. 
1
Фурқат. Танланган асарлар. – Т.: 1958, -Б24.


32 
Комил ишончли маърифатчи Фурқат ўзининг шеърий ижодини сиёсий ғоялар 
билан маҳкам боғлади. Шеърият Фурқат қўлида ўткир қурол бўлиб хизмат 
қилди. Унинг ёрдамида Фурқат ўрта асрчилик ва жаҳолатпарастликка қарши 
курашди. Ижтимоий тараққиёт жараёнига ўзига хос фикрлар билан баҳо 
бериб, ўз асарларида жаҳолатпарастлик ва турғунликка қарши курашди, 
Марказий Осиё халқларининг техника ва иқтисодий жиҳатдан юксалишини 
орзу қилди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish