Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   98
Bog'liq
pdf

қадар Кринажовский билан бирга Туркистонга келиб кетган. Унинг ўз 
оғзидан айтган сўзларига қараганда, у мусулмон мамлакатларини 
аллақачонлароқ вужудга келган фикрда идора қилиш йўлини билган; 1867 
йилда Питербургда Крижановский ва Черняев билан бирга Туркистон 
ўлкасини бошқариш проектини муҳокама қилган комитет ишида қатнашган. 
Комитетнинг муҳим қарори (Крижановскийдан ташқари ҳамманинг овози 


29 
билан қабул қилинган) Оренбургга қарам бўлмаган алоҳида Туркистон 
генерал-гунернаторлиги тузишдан иборат бўлган, генерал-губернаторлик 
1867 йил 11 июл фармони билан таъсис этилган”.
1
Шу фармондан кейин, 
бошида ҳарбий губернатор турган ҳолда Туркистон ўлкасида Сирдарё, 
Еттисув, Самарқанд областлари тузилган. Ҳар бир областда уездлар, 
уездларга итоат этувчи волость бошқармалари тузилган. Генерал-губурнатор 
қошида унинг ёрдамчилари бўлган ва ўлканинг ҳарбий ҳамда фуқаро 
амалдорларидан иборат 7-10 кишилик кенгаш тузилган. Областларни ҳарбий 
губернаторлар ва область бошқармалари идора қилган. Уездларни уезд 
бошлиқлари идора қилган. Шундай қилиб, “Туркистондаги барча ҳокимият 
ҳарбий маъмурият қўлида бўлган”.
2
Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги келганда шуни айтиш керакки, уларда 
ўз давлатларини бошқаришда ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар рўй бермади. 
Деярли ҳамма усул-идора илгаригича қолди, улар фақат мавжуд 
мустақилликларини йўқотган эдилар. Бухорода мамлакатни бошқариш, 
аввалгидек, шайҳул ислом, қози калон, нақиб-раис каби олий руҳоний 
шахслар қўлида бўлиб, амир уларнинг розилигисиз амирликнинг ички 
ҳаётига боғлиқ бирор масалани ҳам ҳал қила олмасди. Ишлаб чиқаришнинг 
феодал усули ва мамлакатнинг сиёсий жиҳатдан парчаланганлиги ишлаб 
чиқариш кучларининг тараққиётига зарба бериб Ўзбекистоннинг қолоқ 
бўлиб қолишига ва бу ерда ўрта аср тузуми, усул-идорасининг сақланиб 
қолишига асосий сабаб бўлди.
Фарғона, Самарқанд, Тошкентдаги маҳаллий ҳарбий маъмурият илгариги 
имтиёзларининг кўпидан маҳрум бўлди ва шу билан халқ ўртасидаги 
аввалги таъсирини йўқотди. Энди Туркистонда хонлар, беклар, 
мингбошиларнинг ўрнини чор маъмуриятининг ҳарбий ва фуқаро 
амалдорлари ҳамда уларнинг итоатгўй малайлари, асосан, маҳаллий 
зодагонлар ҳамда бойлардан танлаб олинган вилоят бошқарувчилари, 
оқсоқоллар, бошлиқлар ва шу кабилар эгаллади.
Ўлкадаги 
янги 
сиёсий-иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
муносабатлар 
Ўзбекистоннинг туб жой аҳолиси ўртасида янги, тараққийпарвар ғояларни 
вужудга келтира бошлади. Чунки кишиларнинг ижтимоий ҳаётидаги моддий 
ўзгаришлар 
уларнинг, 
дунёқарашида, 
тафаккурида 
ҳам 
тегишли 
ўзгаришларни келтириб чиқаради ва уларнинг ривожи учун замин 
ҳозирлайди: бу ўзгаришлар эса тараққиётнинг объектив қонунидир.
Ўша даврда Ўзбекистон территориясида умумий ҳисоблаганда 400 дан 
ортиқ мадраса ишлаган: Туркистон ўлкасида – 313 та, Бухоро амирлигида – 
103 та ва Хивада–8 та мадраса бўлган. Булардан ташқари, ҳар бир қишлоқда, 
албатта, мачит бўлган. Мачитлар жуда кўп вақфга, яъни моддий бойликларга 
эга бўлиб, Ўзбекистондаги туб жой аҳоли ўртасида ислом идеологиясини 
кенг тарғиб қилувчи қудратли марказ бўлган.
1
Ўзбекистон тарихи. –Т.: 1жилд . Иккинчи китоб , ЎзФА нашриёти, 1956, -Б103-104.
2
Ўша манба. -Б103-104 


30 
XIX асрнинг 80-йилларида Туркистонда маҳаллий аҳоли учун рус 
мактаблари очила бошлади. Ҳаётнинг янги тарихий шарт-шароитлари 
сабабли маҳаллий аҳоли орасидан ўқитувчилар етишиб чиқди ва мактаб-
мадрасаларнинг ўқув планларини ислоҳ қилиш, уларда ўқитиш усулини 
ўзгартириш учун кураш авж олиб кетди, асрлар бўйи давом этиб келган 
ғафлат, турғунликка қарши ва маърифатпарварлик учун кураш зўрайди.
Жадидчилик дунёвий таълимни фаоллаштиришга интила бориб, айни 
пайтда юзага келаётган миллий буржуазия манфаатлари, шаклланаётган 
товар – бозор муносабатлари шароитларини ўзида акс эттирди. Улар 
анъанавий таълим ислоҳоти, янги усулдаги мактаблар ва театр труппаларини 
яратиш, ҳар бир мусулмоннинг банк ва молиявий капитал ишида иштирок 
этиш имконияти тарафдорлари бўлганлари ҳолда, исломнинг баъзи эскирган 
ақидаларини инкор этишда, фаннинг (математика, география, грамматика ва 
бошқалар) ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштиришдаги аҳамиятини 
тан олишди.
Жадидлар маънавий ва иқтисодий янгиланишга бўлган эҳтиёж ҳақида 
матбуотда кўплаб чиқишлар қилдилар, жумладан, М.Беҳбудий ўзи нашр 
қилган “Ойна” журналида шундай деб ёзади: “...Сиз, муҳтарамлар, ўз 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish