Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#45521
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
afrosiyob xarobalarini mustaqillik yillarida organilishi natiyjalari.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
82
Всеобщая история архитектуры. Т. 1. М.: 1944. С. 198; том 2, М.: 1949. С. 277. 


38 
2.3. Самарқанднинг антик давр шахарсозлик тараққиёти 
 
Шаҳар топографиясига кўра, арк ибодатхонадан катта жарлик билан 
ажратилган ва бу жой эҳтимол, деворлар қурилиши даврида лой олиш 
натижасида ҳосил бўлган. О.Н. Иневаткинанинг фикрича, бу ердан қадимда 
Сиёб ариғининг ирмоқларидан бири оқиб ўтган
83
.
Афросиёб 1 даврида кўшкда платформа қурилган ва айрим қурилмалар 
мавжуд бўлган. Қурилиш ишларида шағал тошлардан фойдаланилган ва 
улардан ортиб қолганлари ҳосил бўлган ўраларга ташлаб юборилган.
Милл.ав. III-II асрларда кўшкда катта қурилиш ишлари амалга 
оширилган. Бу ердан кўшкни ўраб олган айланма йўлакнинг ғарбий юзаси 
очиб ўрганилди. Бу даврларда қурилмаларнинг томи черепиция билан, поли 
эса йирик қум билан тўшалган бўлган, кўшкнинг умумий майдони 75х75 м 
ни ташкил қилади.
Миллоднинг I асрларидан бошлаб кўшкда иккита йирик бино мавжкуд 
бўлганлиги қайд қилинган. Биринчи бинодан фақат платформасигина 
сақланиб қолган. Иккинчи бино эса, II ва III асрларда қурилган бўлиб, бир 
неча бор таъмирлашлар ёрдамида V асргача ҳукм сурган. Бу бино кўшк 
майдонининг учдан икки қисмини эгаллаган.
Бу жойнинг шимоли шарқий бўлаги очиқ ҳовли бўлган. Тепаликнинг 
энг юқорисига қурилган бинога кириш унинг ташқи девори бўйлаб чўзилган 
пандус орқали амалга оширилган. Ушбу хоналардан ҳунармандчилик 
қолдиқлари топилган. Бу ерлардан темир ва кумушга ишлов беришдан 
қолган излар сақланиб қолган. Айрим таъмирлаш ишларидан кейин 
заргарлар устахонаси алоҳида эшикдан алоҳида ҳовлига чиқадиган қилиб 
қурилган. Бу ердаги 18 хона хазинахона бўлган, негаки, бу ердан лой 
бўллакли сўғд тамғаси топилган.
83
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на 
соискан. К.и.н. М.: 1995. С.. 83. 


39 
Асосий ҳунармандчилик тармоқларининг аркда жойлашиши Ўрта 
Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлар шаҳарлари учун хос анъанадир. Аркда 
ҳунармандчилик ва заргарлик устахоналаридан ташқари, қуролхона ва танга 
зарб қилинадиган, ҳукмдорга озиқ овқат тайёрлайдиган хоналар ҳам мавжуд
бўлган.
Қадимги Сўғд шаҳарлари ва қишлоқларидаги турар жойлар анча кам 
ўрганилган. Ҳозирда Афросиёбнинг антик давр уй жойлари ҳақида фақат 
иккита маълумотга эгамиз. Уларга Афросиёбдаги ва Қашқадарёдаги 
Қўрғонча материаллари мисол бўла олади.
Афросиёбдаги 2 қазишмада (6 қазишма) С.К. Кабанов томонидан 
мил.ав. III-II асрларга оид девор қолдиқлари очиб ўрганилган эди. Унга 
жануб томондан асоси антик даврларга хос бўлган илк ўрта асрларга оид бир 
нечта хона туташган бўлган
84
. Ушбу жойда С.К.Кабанов томонидан турли 
катталикдаги 9 та хона аниқланган. Улар орасида ўчоқли хона ҳам бўлиб, у 
қазишманинг жанубий қисмидан топилган. Бу хоналарнинг деворлари 
турлича баландликда сақланиб қолган ва 35х36,5 см ва қалинлиги 10-11 см 
ҳажмдаги тўтбурчак ғиштлар билан терилган бўлган. бу деворларнинг 
кўпчилиги кейинги даврларда бунёд этилган хоналар учун фундамент 
вазифасини ўтаган. 
Бу ердаги жанубий хонадан суфа аниқланган, жануби ғарбий хонанинг 
бурчагида эса йирик хум топилган. Бу хоналарнинг баъзиларида учта 
даврларга оид поли бўлган.
С.К. Кабановнинг фикрича, бу хоналар катта бинонинг бир қисми 
ҳисобланган ва унинг катта қисми хўжалик аҳамиятига эга бўлган. Шимолий 
қисмида жойлашган хоналарда қайта қуриш ишлари амалга оширилмаган ва 
уларнинг поли битта.
Қазишманинг шимолий қисмидаги хоналар жамоат маросимлари учун 
мўлжалланган. С.К.Кабановнинг таъкидлашича, ушбу хоналардан бири 
84
Кабанов С.К. Стратиграфический раскоп в северной части городища Афрасиаб. \\Афрасиаб вып. 2. 
Ташкент. 1973. С. 16-84. 


40 
ибодат қилиш учун ва қолган иккитаси кечки ўтиришлар ёки меҳмонлар 
қабул қилиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда бу ердан топилган оташгоҳ ва 
сопол ҳайкалчалар гувоҳлик беради
85
.
Ўтган асрнинг 80 йилларида ушбу қазишма Т.И. Лебедова томонидан 
кенгайтирилган ва IV-V асрларга оид турар жойлар аниқланган
86
.
Кейинги йилларда ушбу қазишмада Ўзбек Француз халқаро 
экспедицияси иш олиб борди ва бундан мақсад мил.ав. I ва миллоднинг
I асрларига оид қатламлар стратиграфисини аниқлашдан иборат эди.
Бу ердаги хўжалик ўраларини тозалаш натижасида бу ердаги 
хоналарнинг Афросиё 3 ҳамда I-II асрларга оидлиги аниқланди. Яна бир 
муҳим хулоса, П. Бернар томонидан қилинди. Унда таъкидланишича,
С.К. Кабанов таъкидлаган олов оташгоҳи бу мутлақо оташгоҳ эмас, балки у 
хонани истиш учун қурилган оддий ўчоқдир. П.Бернар ўзининг хулосасини 
қуйидаги далиллар билан асослади. Биринчидан, ушбу бинода бундай 
ўчоқларнинг кўп сонли эканлиги ва иккинчидан, уларни қурилишидаги 
қандайдир аниқ ориентациянинг йўқлиги. Бу ўчоқлар ҳар бир таъмирлаш 
ишларидан кейин бир хонадан иккинчи хонага бемалол ўтказилаверган.
П. Бернарнинг фикрича ушбу ўчоқлар хоналарни иситиш системаси 
бўлган ва улардаги сопол ҳайкалчалар эса, иссиқликни акс эттирувчи 
вазифасини бажарган.
Шундай қилиб, Афросиёбда мил.ав. I асрларда турар жойлар, 
ўзларининг ўчоқлари, хўжалик ҳамда ишлаб чиқариш хоналари билан бирга 
мавжуд бўлган. Хусуссан, 2 қазишмада (6 қазишма) тўқувчилик дастгоҳи 
қолдиқлари аниқланган. Аммо, ушбу қазишмадан янада қадимгироқ турар 
жой қолдиқлари аниқланмади.
Мил.ав. II-I асрларга оид турар жойлар Бухоро дарвозаси олдидаги
3 қазишмадан ҳам аниқланган. Ушбу қазишманинг жанубий қисмидаги 
деворларнинг кесмаларида хоналарнинг бир нечта поллари аниқланган.
85
Кабанов С.К. Стратиграфический раскоп в северной части городища Афрасиаб. \\Афрасиаб вып. 2. 
Ташкент. 1973. С. 16-84. 
86
Лебедова Т.И. Керамика Афрасиаба V-VI вв нашей эры \\ИМКУ вып. 23. Ташкент. 1990. С. 160-168 


41 
Ушбу турар жойларни ўрганишнинг асосий муаммоси шундаки, уларда 
жипсланган ёки сомонли лой билан сувалган полларнинг мавжудлигига 
қарамасдан уларнинг деворлари сақланмаган. Ушбу хоналарнинг эни
2-2,25 м ни ташкил қилади. Ушбу хоналардан бирининг полида тўқувчилик 
ишлаб чиқаришининг қолиқлари сақланиб қолган. Уларда деворларнинг 
сақланиб қолмаганлиги, баъзан йирик шаҳарларда ҳам енгил томли ярим 
ертўлаларнинг ҳукм сурганлигидан далолат беради. Афтидан, бу 
хоналарнинг деворлари каркас типида бўлган.
Бу даврда Афросиёбда ғиштли ва пахсали монументал архитектура 
ҳукм сурган бўлсада, ҳунарсандлар учун примитив каркас типидаги уй 
жойларнинг ҳам ҳукм сурганлигини айтиш мумкин.
2006 йилнинг қазиш ишлари мавсумида Афросиёб экспедицияси 
ғарбий мудофаа девори ўрнида қазишшиларини давом эттирди ва девор 
ёриғини тозалаш билан шуғулланди. М.Турабековнинг чоп этилган 
мақоласида қазиш ишлари шимолий қисмининг кесмаси келтирилган 
бўлгани туфайли. Янги қазиш ишлари 27 қазилманинг жанубий қисмида 
олиб борилди. Янги тозалаш ишлари давомида экпедиция аьзоларида шундай 
таассурот ҳосил бўлдики, мудофаа девори бунёд этила бошланган пайтдан 
бошлаб ясси-қаварик ғиштлардан девор қурилган. 
Ўзбекистон-Франция экспедицияси рахбари Ф.Грене ва объект 
рахбари Ш.Рахмонов фикрича, деворни қуриш учун танланган участкадаги 
жой рельефи қолган қисмларга нисбатан паст бўлган жойларда «мудофаа 
уюми» барпо этилган. Уларнинг фикрича, «мудофаа уюми» «текисловчи 
қатлам» бўлиб, қурувчилар чуқур жойларда махсус равишда «табиий 
рельеф»ни ёки пойдеворни кўтаришган. 
Бирламчи девор даражасида сопол мажмуа топилган бўлиб, у 
Афросиёб ҳаётидаги биринчи ёки иккинчи қурилиш даврига хосдир. 
Агарда ушбу стратиграфик вазият тасдиқланса, яъни мудофаа девори 
остида «мудофаа уюми» топилмаса, у тақдирда М.Туребеков томонидан 


42 
топилган қўлда ясалган ва нақшли сопол айнан биринчи қурилиш 
горизонти даврига хос эканлиги маълум бўлади. 
Башарти, Афросиёбнинг қуйи қатламларида ҳақиқатдан ҳам 
«мудофаа уюми» топилмаса, бу ҳол Афросиёб ўрнида даставвал мудофаа 
девори бўлмаган аҳоли яшаш жойлари жойлашгани, айни пайтда бу ерда 
йирик шаҳар вужудга келганлигини англатади.
2006 йилда олиб борилган 27-қазилмада девор қурилишининг 
биринчи даврида керакмик мажмуа топилган бўлиб, у ерда ҳақиқатдан ҳам 
ганчкор керамика топилди. Ушбу идишга хос хусусият шундан иборатки, 
унинг қуйи қисмига нисбатан юқори қисми тор. Бундан ташқари, ушбу 
идиш нисбатан юқорига чўзилган тожга эга. Бундай хумчалар Ўзбекистон 
жанубидаги Сополлитепа маданияти давриданоқ маълум
87
. Бундан ташқри, 
Туркманистон жанубидаги стратиграфик устунга кўра, у ерда ҳам шунга 
ўхшаш хумчалар мавжуд бўлиб, улар Яз II даврига мансубдир
88

Стратиграфик вазият ва қадимгироқ хумча Туркманистон жанубидаги 
сананинг тўғрилигини тасдиқлайди. 
Бундан ташқари, мажмуада манжет тожли цилиндрсимон ва 
конуссимон хум ва хумчалар бор. Бундай сопол мажмуаларни 
қадимшунослар одатда Аҳоманийлар даврига хос, деб ҳисоблайди. Эҳтимол, 
ушбу ҳолатда цилиндрсимон ва конуссимон идишларнинг манжетсимон 
тожи Афросиёб қалъа деворининг қадимгироқ санага хос, деб ҳисоблаш учун 
асос бўла олмайди. Бундан ташқари, Афросиёб ва Кўктепа шахристонлари 
қуйи қатламларидан топилган изчил сопол мажмуалар шундан далолат 
берадики, изчил сопол мажмуаларга хос бўлган асосий хусусиятлар 
хронологик характерга эгалиги маълум бўлади. Шу муносабат билан 
Марғиёна, Бақтрия ва Сўғд ёдгорликлари учун белгиланган шкала қайта 
кўриб чиқилиши керак. Кечки Ахоманийлар даври ва эрта эллин даври 
мажмуалари Бу даврга хос сопол тавсифи учун энг мақбул бўлган мажмуалар 
87
Аскаров А.А. Освоение земель древнего обводнения и орошение в эпоху бронзы в низовьях Зарафшана и 
Кашкадарьи.-Труды Махандарьинского отряда. Кн. 1. Ташкент. ФАН. 1966, 14.4-5; 7- 8, 22,9 жадваллар. 
88
Сарианиди В. И. Степные племена эпохи бронзы в Маргиане. \\СА, М.: 1975. Табл. LXV. 


43 
Афросиёб шахристонида С.К. Кабанов томонидан олиб борилган қазилмада, 
Саратепа микрорайони кулоллар мавзеси ва Кўктепа шахристони юқори 
қатламларида олиб борган казилмалар даврида қўлга киритилган
89
. Юқорида 
биз кечки Аҳмонийлар давридан эрта эллин даврига ўтиш қатламлари бўйича 
С.К.Кабанов томонидан Афросиёбда олинган хамда И.Д.Иваницкий 
томонидан Саратепа аҳоли яшаш жойида олинган сопол мажумалар 
хусусида айтиб ўтган эдик.. Хусусан, И.Д. Иваницкий Саратепа аҳоли яшаш 
жойидан олган барча материалларини миллоднинг IV асрига мансуб, деб 
ҳисоблайди. Ушбу сопол идишларга хос хусусият биконуссимон ва ярим 
шарсимон шаклдаги вертикал деворли жомлар пайдо бўлишида кузатилади. 
Чамаси, бундай идишлар пайдо бўлиши билан Аҳмонийлар даврига хос эрта 
мажмуаларда учрайдиган кичик цилдрсимон-конуссимон идишлар йўқолади. 
Янги турдаги идишларга ташқарига равон эгилган деворли, ичкарига эгилган 
майдонча ҳосил қилувчи товоқларни киритиш мумкин
90
. Профили ва учи 
шунга ўхшаш, фақат ҳажми каттароқ хумлар, туби қавариқ ва вертикал 
девори паст бўлган, баъзан юқори майдончасига чуқури бўлган, баъзан эса 
чети ташқарига эгилган тоғоралар учрайди
91
. Бу даврга асосан банкасимон, 
оғзи тор идишлар хос бўлган: думалоқ, қавариқ тубли, вертикал деворлар 
юқорида торайиб боради, чети нафис тумшуқсимон тож билан безалган. 
Ёнлари яхши ифодаланган. Ҳаp бир идиш деворининг эгилганлиги ёки 
бўртиклиги, оғзининг баланд ёки пастлиги, шунингдек, тубининг бўртиклиги 
ёки яссилигига кўра бир шаклнинг турли вариантларини ифодалаши 
мумкин
92
. Бу даврда вазасимон идишлар ҳам пайдо бўлади. Топилган 
цилиндирсимон ғовак таглик тоғорасимон идишлар остита ўрнатилган. 
Шундай қилиб, Саратепа мажмуаларини ажратиб турувчи асосий 
хусусият шундаки, Афросиёб I даврига хос бўлган ҳамда миллоддан аввалги 
89
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 134. 
90
Ўша адабиёт. С. 135 
91
Ўша адабиёт. С. 145. 
92
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 134.


44 
VI-V асрларга оид қадимги Сўғд сополига хос цилиндирсимон-конуссимон 
ва цилиндирсимон жомлар учрамайди. 
Кўктепа шахристонининг юқори қатламлари бирмунча тўлиқ, изчил 
стратиграфияни ҳамда шаҳар ривожланишидаги алоҳида босқичларни 
ажратиш имконини берувчи бой сопол мажмуаларни қўлга киритиш 
имокнини берди. 
Ўзбекистон-Франция экспедицияси томонидан собиқ диний мажмуа 
марказида олиб борилган қазишмалар давомида салмоқли стратиграфик 
изчил мажмуалар топилди. Дастлабки қурилиш горизонтидан сопол мажмуа 
аниқланган бўлиб, улар орасида цилиндрсимон-конуссимон ёки банкасимон 
сопол идишларнинг қолдиқлари учрайди. 
Ушбу мажмуада ҳали эллинистик идишлар учрамайди. Айни пайтда 
иккинчи қурилиш горизонтидан бошлаб, «очик идишлар» пайдо бўлади, 
яъни аввалги сопол идишлар мутлоқ ўзгаради ва олдинги даврлардаги 
идишлардан кескин фарқ қилади. Ушбу ўзгаришлар ишлаб чиқаришда янги 
технологияларнинг пайдо бўлиши билан боғлик. Айниқса, оммавий 
равишда ва албатта кулолчилик чархида ясаладиган ошхона идишлари 
мисолида буни яққол кузатиш мумкин. 
Эндиликда сопол идишлар ясаш учун лой яхшилаб пишитиладиган 
бўлди. Кулолчилик чархи ҳам жиддий ўзгаришларга учради. 
Цилиндирсимон-конуссимон 
идишлар 
ясашда 
қўлланиладиган 
кулололчилик чархи очиқ идишларни ясашга мутлақо ярамас эди. 
Афросиёбдаги энг қадимги Аҳмонийлар ёки эрта эллинча 
маданиятга оид мажмуа девори ичидаги йўлак пойдеворига ўрнатилган 
қудуқдан топилган. Ундаги барча идишлар банкасимон шаклда бўлиб, 
айни пайтда эллинча даврга хос кўза ва хумчалар учрайди
Девор ичидаги хона поли даражасида шунга яқин сопол мажмуа 
топилган. Ушбу мажмуа тўлалигича авваллги даврга мансуб. Ушбу 
мажмуа хусусида иккита нуқтаи назарга эгамиз: 1) Девор ичида хона 
ўрнатилган қўриқлаш хонаси кечки Аҳмонийлар даврида қурилган, шу 


45 
сабабли, у ерда ўша даврга оид сопол буюмлар топилган. 2) Қўриқлаш 
хонаси дастлабки греклар даврида қурилган, шу сабабли сопол мажмуа 
кечки Аҳмонийлар даври сопол идишларини тўлиқ такрорлайди. 
Навбатдаги сопол мажмуа ички деворли қоровулхонадан топилган. 
Объект стратиграфияси шуни кўсатадики, қоровулхона камида 100 йил 
давомида мавжуд бўлган, ундан сўнг иккинчи қават оғирлигидан ёки 
зилзиладан чўккан. Унда том тўсиклари ва ёғоч деталлар бор. Қолган 
сопол фрагментлари шаҳар маданияти ривожига хос бўлган кўза ва 
хумчалардир. Шу билан бирга ушбу мажмуаларда ҳали Афросиёб-II 
мажмуаси идишлари учрамайди. Булар «мегар жомлар», «бакал 
идишлари» ва конуссимон тагликка ўрнатилган цилиндрсимон-
конуссимон идишлар. 
Бундан фарқли равишда Кўктепа шахристонида эллинизм даврининг 
бошидаёқ ҳаёт тўхтаган. Шу туфайли Кўктепа стратиграфияси биз учун 
алоҳида аҳамиятга эга. 
Кўктепа шаҳристони «диний мажмуаси»нинг марказий қисмида 
сўнгги Аҳмонийлар даврида тўртбурчак шаклдаги ғиштлардан қурилган 
йирик бино қад ростлайди. Эҳтимол, бу бирон-бир жамоатчилик иншооти 
бўлган. 
Ушбу объект қазилмалари полларнинг аниқ, изчил учта даражасини 
кўрсатди. Бунда 1-сонли пол даражасида Афросиёбдаги «Бухоро 
дарвозалари» қазилмаларида топилган қоровулхона поли даражасида ва 
девор ичидаги йўлкага ўрнатилган қудуқдан топилган мажмуаларни 
эслатувчи идишлар борлиги аниқланган. 
Кўктепа шаҳристони «диний мажмуаси»нинг марказида қурилган 
уйнинг биринчи поли даражасида топилган сопол мажмуасида барча сопол 
фрагментлар банкасимон ёки цилиндрсимон-конуссимон шаклли идишларга 
тегишли бўлган. 
Топилган сопол идишлар орасида ганчкорлик буюмлари ҳам бор эди. 
Булар, асосан, ошхона буюмларидан иборат. 
г 


46 
Йирик хумлар ва хумчалар асосан қўлда ясалган. Айни чоғда уларнинг 
юқори қисми кулолчилик чархида ясалган. Э.В.Сайко фикрига кўра, 
идишлар шакли кулолчилик чархига боғлиқ бўлган. 
Аксарият ҳолларда цилиндрсимон-конуссимон идишларнинг қуйи 
конуссимон қисмлари (айниқса, кечки Аҳмонийлар даврига оид идишлар) 
кулда ясалган. 
Эҳтимол, шу сабабли қуйи конуссимон қисмлар текис бўлмай, «ясси 
тубли» бўлиб чиққан. Баъзан ушбу туб қисмларни усталар махсус думалоқ 
тубли шаклларда ясаган. 
Чамаси, эрта эллинизм даврида ҳам хум ва хумчаларнинг туб қисми 
махсус думалоқ тубли идишларда қўлдан ясалган. 
Иккинчи қурилиш мажмуасида сопол мажуманинг қиёфаси мутлақо 
ўзгариб кетади. Эндиликда қисқа бўйинли, бироз ташқарига букилган тожли 
хумчалар ва кўзалар тез-тез учрар эди. Бундан ташқари, худди шу пайтда 
деворлари бироз ичига ёки ташқарига букилган кўзалар ва хумчалар тез-тез 
учрайди. Анъанавий равишда уч қисми ташқарига букилган тарелкасимон 
идишлар кўп учрайди. Баъзан сиртида бироз пардозланган юпқа деворли 
очиқ пиёлалар учрайди. 
Шундай қилиб, С.К.Кабанов томонидан фақат Афросиёб шахристони 
қазилмаларида асос солинган батаафсил стратиграфик қазилмалар давомида 
бир-биридан ҳам типологик жиҳатдан, ҳам фактурасига кўра фарқланадиган 
изчил сопол мажмуалар ажратилди. Энг муҳими эндиликда Аҳмонийлар 
даври ва сўнгги Аҳмонийлар даври сополини аниқ фарқлаш мумкин. 
Айниқса, сопол буюмлар ясовчиларнинг бутун бир мавзеси бўлган Саратепа 
қўрғонида кечки Аҳмонийлар даврига оид сопол мажмуаси топилган. 
Маълумки, ўтган аср 70-йилларнинг ўртапарида Г.В. Шишкина 
томонидан Афросиёб-II а ва Афросиёб-II б сопол идишлар мажмуаси 
аниқланган
93
. Афросиёб ва Кўктепада олиб борилган қўшимча узоқ йиллик 
93
Шишкина Г.В. Бухарские ворота средневекового Самарканда. \\Афрасиаб вып. 4. Ташкент. 1975. С. 23; 


47 
қазилмалар натижасида унинг Афросиёб-II даври бўйича олинган 
натижалари шакланди, бойитилди ва яна бир карра тасдиқланди. 
Шу тариқа, кечки Аҳмонийлар давридан бошлаб «очиқ» идишлар 
пайдо бўла бошлади ва бу жараён милоддан аввалги IV асрдан II асргача 
бўлган даврда Афросиёб-II мажмуасининг шаклланиши билан тупик 
якунланди. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish