Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


Афросиёб ёдгорлигини археологик ўрганилиш тарихи



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#45521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
afrosiyob xarobalarini mustaqillik yillarida organilishi natiyjalari.

1. 2. Афросиёб ёдгорлигини археологик ўрганилиш тарихи 
 
Самарқанднинг ўтмиши 150 йилдирки археологилар, тарихчилар, 
шарқшунослар ва бошқа шу каби ижтимоий фан соҳалари қизиқувчиларнинг 
диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, Сўғднинг 
қадимги тарихи ва маданиятини ўрганиш ишлари дастлаб чор Россияси 
олимлари томонидан бошланган. Самарқанднинг бутун Ўрта Осиё тарихида 
катта ўрин тутиши уни ўрганиш ишларини бошқа ҳудудларга нисбатан анча 
илгарироқ бошланишига сабаб бўлган.
Самарқанд ва Самарқанд Сўғдининг ўрганилиш тарихини учта даврга 
ажратиш мумкин. Уни дастлаб рус олимлари, ҳарбийлари ва шарқшунослари 
Афросиёб ва унинг атрофини ўрганишдан бошлаганлар. 1841 йилда Бухоро 
амирлигига ташриф буюрган Н.В. Хаников Самарқанднинг топографик 
харитасини ва Афросиёбнинг таснифини келтирган. Самарқанд Туркистон 
генерал губернаторлигига қўшилганидан кейин Афросиёбни археологик 
тадқиқ қилиш ишлари бошланди. Бахтга қарши, ҳарбий ҳаваскорлар 
томонидан амалга оширилган илк қазишмалар кўпроқ бойлик излаш 
мақсадида амалга оишрилган эди. Қазишмалар чуқур ўралар қазиш орқали 
амалга оширилган, негаки, у даврда ҳали археологик қазиш ишларининг 
услублари ишлаб чиқилмаган эди
49
.
Кейинчалик, В.В. Крестовский томонидан Афросиёбда олиб борилган 
қазиш ишлари бу ерда эллинизм даври қатламлари мавжудлигини аниқлади. 
Аммо, у даврнинг услублари археологик қазишмалар талабларига жавоб 
бермас эди.
1883 йилда Афросиёбда машҳур шарқшунос Н.И. Веселовский ишлар 
олиб борди. Аммо, унда археологик тажрибанинг йўқлиги тадқиқотларга ўз 
таъсирини ўтказган. Н.И. Веселовский олиб борга ишларни битта қуйидаги 
далил билан изоҳлаш мумкин. У тўрт ойлик дала ишлари мобайнида 
49
Массон М.Е. Краткий очерк истории изучения Срней Азии в археологическом отношении \\Труды САГУ, 
вып. 81. Ташкент. 1956. С. 5 
40; Шишкин В.А. Археологическая разведка на Баш-Тепе \\Тр. ИИА. 1956. С. 9. 


19 
Афросиёбнинг 109 та пунктида кичик ҳажмли шурфлар қазиган. Бу ҳолат 
катта шаҳар харобаларини қазиш услубларига зиддир. Аммо, шундай 
бўлсада, Н.И. Веселовский томонидан ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмай 
келаётган Афросиёбнинг аниқ топографик харитаси ишлаб чиқилган.
1894-1895 йилларда Афросиёбда франциялик археолог Шаффанжон 
томонидан “қазиш” ишлари олиб борилган. Аммо, Афросиёбда ваҳшийларча 
ишлар олиб борган, яъни маданий қатламларни портлатиб, сўнгра 
материалларни йиғиб олган. Ҳозирда унинг йиққан материаллари Париж 
шаҳридаги Гимэ музейида сақланмоқда.
Ўтган асрнинг бошларида Самарқанд ва унинг атрофини ўрганишда 
В.Л. Вяткиннинг ишларини алоҳида таъкидлаш жоиз. У Самарқанднинг 
ёшини миллоднинг IV асрлари билан саналаган ва шаҳарнинг антик 
манбаларда таъкидланган Мароқанд деб аталишини инкор қилади
50
.
Шундай қилиб, ХХ асрнинг 30-йилларгича олиб борилган тадқиқотлар 
маълум илмий асосга эга бўлмаган, услубий меъёрларга асосланмаган 
дастлабки тадқиқотлардан иборат бўлган. 
Самарқанд ва уни атрофини ўрганишнинг иккинчи даври ўтган асрнинг 
30-йилларидан 60-йилларнинг охирларини қамраб олади ва иккита босқичга 
ажралади. Шу давр мобайнида археологик тадқиқотларнинг сифати анча 
яхшиланди. Нафақат, Афросиёбда, балки унинг атрофидаги ҳудудларда ҳам 
қазиш ишлари олиб борилди
51
. Бу даврнинг илк босқичида бу ердаги антик ва 
ўрта 
асрларга 
оид 
маданиятларни 
ўрганишда 
Г.В.Григорьевнинг 
тадқиқотлари катта аҳамият касб этади. У 30-40 йилларда Самарқанддан 
жануби шарқроқда жойлашган Толи Барзу ёдгорлиги синчиклаб 
стратиграфик жиҳатдан қазиб ўрганилди. Унинг кўплаб илмий ишлари 
50
Вяткин В.Л. Афрасиаб – городище былого Самарканда. Археологический очерк. \\Ташкент. Госиздат. 
1927. С. 19. 
51
Сухарев И.А. Отчет об археологической разведке в Самаркандской группе районов, 1935-1936 гг. \\Архив 
Музея истории и культуры народов Узбекистана. Самарканд. №252. 1936. С. 3-30; работа над составлением 
археологической карты Самаркандской группы районов \\Архив Музея истории и культуры народов 
Узбекистана. №347. Самарканд. 1937. С. 85. 


20 
ҳанузгача ўзининг аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда
52
. Г.В. Григорьевнинг 
олиб борган ишлари Самарқандда амалга оширилган дастлабки илмий 
услубий қазишмалар эди. У биринчи бўлиб, Дарғом каналини қўлда 
қазилганлигини таъкидлаган ва ушбу канал қурилишида баъзан табиий 
сойларнинг ўзанларидан ҳам фойдаланилганлигини исботлаб берган
53

Иккинчи даврнинг иккинчи босқичида Самарқандда ЎзР ФА нинг 
базаси очилади ва унга А.И. Тереножкин раҳбарлик қилади. У тез орада эски 
қазишмаларни тозалаш оқибатида Афросиёбнинг қадимги маданиятини 
дастлабки даврлаштирилишни ишлаб чиқди
54
ва ушбу давлаштириш 
кейинчалик катта мунозораларга сабаб бўлди
55
. Ўша пайтларда йўл қўйилган 
хато ва камчиликлар А.И. Тереножкин томонидан тузатилган эди. Унинг 
асосий хизмати Афросиёбда маданий комплекслар блокларини ажратиб 
чиққанлигида бўлди. А.И. Тереножкин стратиграфик жиҳатдан аралашмаган 
комплексларни колонкаларини ажратишнинг имконини топди ва ушбу 
колонкалар ҳозирда ҳам Афросиёбни даврлаштиришда қўлланилиб 
келинмоқда. 
Афросиёбнинг энг қуйи қатламларидан олинган комплекслар 
Афросиёб 1 босқичи деб аталиб, сак-аҳмонийлар даври билан саналанади 
(мил.ав. VI-IV асрлар), Афросиёб 2 ва 3 босқичлари эса “сак-эллин” даврлари 
билан белгиланади (мил.ав. IV-II асрлар). Афросиёб 4 босқичи конгуй юэчжи 
даври билан саналанади
56
.
1958 йилдан Самарқанд археологиясини ўрганишнинг учинчи даври 
бошланади ва у ҳам иккита босқичга ажралади. Унинг биринчи босқичи 
Афросиёбнинг давлат томонидан очиқ осмон остидаги музей қўриқхона деб 
эълон қилиниши ва ЎзР ФА Археология ва Тарих институти томонидан 
археологик экспедициянинг ташкил қилиниши билан характерланади. Ушбу 
52
Григорьев Г.В. Тали-Барзу каак памятник домусульманского Согда \\\\Архив Республиканского Музея 
истории культуры и искусства Узбекистана. Самарканд. 1941. С 1-297.
53
Григорьев Г.В. Отчет о раскопках городища Тали-Барзуза 1937-1938 гг. \\Архив Республиканского Музея 
истории культуры и искусства Узбекистана. С. 155; Самарканд. 1939. №631. С 1-155 
54
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 23.
55
Массон М.Е., К периодизации древней истории Самарканда 1950, с. 155-166 
56
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 34.


21 
экспедицияга В.А. Шишкин, унинг вафотидан сўнг 1966 йилдан сўнг Я.Ғ. 
Ғуломов раҳбарлик қилади
57
.
Асосий эътибор Афросиёбнинг стратиграфиси ва топографиясини 
ўрганишга қаратилди. Улар орасидан Н.Б. Немцеванинг Шохи Зинда 
атрофида олиб борган қазишмалари натижасида мил.ав. VI-V асрларга оид 
комплексларнинг топилишини алоҳида таъкидлаш жоиз
58
.
Ўша йилларда М.И. Филанович томонидан Афросиёбнинг шимоли 
ғарбий қисмидаги йирик ҳовузнинг шимолида амалга оширган қазишмалари 
натижасида мил.ав. VII асрга оид макон излари топилган
59
Афросиёбнинг антик даври қатламларини ўрганишда Г.В.. Шишкина 
ҳамда С.К. Кабановлар катта муваффақиятларга эришдилар
60
.
Самарқанднинг сув таъминоти ва вилоятдаги ирригация масалалари 
ўша йилларда А.Р. Мухаммаджонов томонидан ўрганилган
61

Юқоридаги тадқиқотларнинг ҳаммасини ҳам муваффақиятли деб 
бўлмайди. Масалан, М.К.Пачос, Афросиёбнинг мудофаа деворларини махсус 
ўрганар экан, Самарқандга IV асрда асос солинган, деган хато фикрни илгари 
суради
62
.
1971-1979 йилларда Афросиёб экспедициясига Ш.С. Тошхўжаев , 1979- 
1987 йилларда Г.В.Шишкиналар раҳбарлик қилади. Бу давр Афросиёбда 
барча даврларни қамраб олган археологик тадқиқотларнинг кенгайиши билан 
57
Гулямов Я.Г., Буряков Ю.Ф. Археологические раскопки на Афрасиабев 1969 г. \\СТСАК, Ташкент. 1969. 
С. 269-293; Гулямов Я.Г., Буряков Ю.Ф. Новые данные по истории древнего Самарканда. \\ОНУ, Ташкент. 
1970. №9. С. 30-32; Ўша жойда. С. 68-78. 
58
Немцева Н.Б. Стратиграфия южной окраинқ Афрасиаба. \\Афрасиаб, вып. 1. Ташкент. 1969. С. 153-205. 
59
Филанович М.И. К истории сложения городских укреплений Афрасиаба. \\Афрасиаб, вқп.2. Ташкент. 
1973. С. 85-95 
60
Мухаммеджанов А.Р. К вопросу о водоснабжении Афрасиаба. \\Афрасиаб, вып. 1. Ташкент. 1969. С. 204-
311. 
61
Обельченко О.В. Кую-Мазарский и Лявандакский могильник. Автореф. Дисс. к.и.н. Ташкент. 1954. С. 20; 
Ўша муаллиф. Лявандакский могильник \\ИМКУ, вып. 2. Ташкент. 1961. С. 97-176; Ўша муаллиф. 
Могильник Ак-Джартепе. \\ИМКУ, вып. 3. Ташкент. 1962. С. 57-70; Ўша муаллиф. Сазаганские курганы. 
\\ИМКУ, вып. 7. Ташкент. 1966. С. 66-81; Ўша муаллиф. Сакские курганы в долине Зарафшана. \\ТД и 
сообщений к совещанию “Проблемы археологии Средней Азии”. Л.: 1968. С. 20-32. 
62
Пачос М.К. Оборонитедьные сооружения Афрасиаба. \\Автореф. Дисс. к.и.н. Ташкент. 1966. С. 20; Ўша 
муаллиф. К изучению стен городища Афрасиабю \\СА, М.: 1967. С. 60-73. Шишкина Г.В. О 
местонахождении Мароканды. \\СА, М.: 1969. С. 221-246; Кабанов С.К. Стратиграфический раскоп в 
северной части гордщиа Афрасиаб \\Афрасиаб, вып. 2. Ташкент. 1973. С. 16-84. 


22 
характерланади. Ёдгорликни ўрганиш ишларига турли жабҳалардаги 
мутахассислар жалб қилинади. 
Афросиёбдан топилган деворий суръатлар, мудофаа иншоатлари, сопол 
ва шиша идишларнинг реставрация ва консервация ишлари билан
А.А.Абдуроззоқов бошчилигидаги химик технологилар гуруҳи шуғуллана 
бошлади.
1998 йилда Ўзбек Француз экспедициясининг ташкил этилиши билан 
(ЎФАЭ) учинчи даврнинг иккинчи босқичи бошланди. 1989 йилдан бошлаб 
Афросиёбни ўрганиш ишларига француз олимлари ҳам қатнаша бошлашди. 
Ўзбек Француз ҳамкор археологик экспедицияси Афросиёбни ўрганиш 
ишларини янги сифат босқичига кўтариш имконини берди.
Экспедицияга французлар тарафидан академик Поль Бернар
экспедиция раҳбари Тилшунослик ва тасвирий санъат академиясининг 
мухбир аъзоси Франц Грене, илмий ходимлардан Клод Рапен, Бертиль 
Лионе, географ Пьер Жантель ҳамда кейинги йилларда илмий ходим Лориан 
Сев Мартинезлар қатнашмоқда. 
Ўзбекистон тарафидан М.Ҳ. Исомиддинов (экспедиция ҳамраҳбари), 
илмий ходимлардан Ҳ.Ғ. Охунбобоев, Н. Рахимбобоева, Л.Ф. Соколовская ва 
И.Д. Иваницкийлар қатнашган. 
Экспедиция ишларига Москвадаги Шарқ халқлари санъати музейи 
ходими О.Н. Иневаткина ҳам жалб қилинган. У “Қадимги Самарқанднинг 
миллоддан аввалги VI ва миллоднинг V асрларда шаҳар таркибидаги саройи” 
мавзусида 
диссертация 
ҳимоя 
қилди
63

Шунингдек, 
Афросиёб 
экспедициясида докторант Ю. Карьев ва архитектор Е. Курткиналар иштирок 
этишмоқда. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Самарқанд тарихини ўрганишда 
асосий эътибор Афросиёбга қаратилган. Ёдгорликни ўрганишдаги энг қийин 
масалалардан бири унинг кўп қатламлилигидир. Бу ердаги антик давр 
63
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на 
соискан. К.и.н. М.: 1995. С. 135. 


23 
қатламларини ўрганишда ўрта асрларда қазилган ўра бадроблар катта 
муаммо туғдиради, негаки, улар антик давр қатламларини бузиб юборган. 
Антик даврлардан энг яхши сақланиб қолган иншоатлар бу Афросиёбнинг 
мудофаа деворларидир. Чунки, улардан ўрта асрларда ҳам фойдаланилган. Бу 
шундан далолат берадики, антик давр мудофаа деворлари ўта мустаҳкам 
қилиб, табиий тепаликларга ва Сиёб ариғининг тик соҳилларига 
қурилганлиги сабабли уларда кейинги тарихий даврларда ҳам кенг 
фойдаланилган. Жумладан, Афросиёбнинг шимоли шарқий қисмидаги 
мудофаа деворлари Сиёб ариғининг энг тик қирғиқларида қурилган. Унинг 
жануби ғарбий қисмидаги деворлар эса жарликларнинг энг баланд нуқтасига 
бунёд этилган.
Параллель равишда Афросиёбнинг бошқа нуқталарида ҳам қазиш 
ишлари олиб борилди ва натижада, бу ердаги қадимги даврлардан бошлаб 
мўғуллар истилосигача бўлган даврдаги урбанизация жараёнлари ҳамда 
моддий маданиятнинг тараққий қилиш йўлларида борасида янги 
маълумотлар олинди. Натижада бир қатор масалалар ўз ечимини топди: 
1. 
Ўрта Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган 
Афросиёбнинг санаси мил.ав. VI-IV асрларга, яъни Ўрта Осиёнинг кўпгина 
ҳудудлари Аҳмонийлар империяси таркибига кирган даврларга оид эканлиги 
кўпгина мутахассислар томонидан якдиллик билан қабул қилинди. 
2. 
Афросиёбда мил.ав. I минг йилликнинг ўрталаридан мўғуллар 
истилосигача 
бўлган 
даврларгача 
бўлган 
тарихий 
археологик 
даврлаштирилиши ишлаб чиқилди
64

3. 
Қадимги шаҳар тузилишининг асосий элементларидан бўлган 
шаҳар дарвозалари, магистрал йўллари ва суғориш каналлари ўрганилди. 
4. 
Таъкидлаш жоизки, Афросиёбдаги мудофаа иншоатларини 
ўрганишга ҳам катта эътибор берилди ва натижада, қадимги шаҳар 
тузилишининг асосий элементи бўлган мудофаа деворлари тараққиётининг 
асосий босқичлари аниқланди. 
64
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 23



24 
Самарқанд сўғди тарихининг умумий талқинидан кўриниб турибдики, 
бу ерда қадимги суғориш системаси ва ўрта Зарафшон водийсининг умумий 
ўзлаштирилиши масалалари ўрганилмасдан қолмоқда. Зарафшоннинг юқори 
ва ўрта қисмини суғорган сув манбалари қаторига Дарғом, Булунғур, 
Пойариқ, Янгиариқ, Эски Ангор ва Сиёб каналларини киритиш мумкин.
Тадқиқотчилар суғоришнинг у ёки бу масалаларини ечишда асосан 
Дарғом ёки Эски Ангор каналларининг пайдо бўлиш даврига эътибор 
берганлар. Қолган бошқа каналлар ўрганилмасдан қолиб келмоқда. Ушбу 
каналлар суғорган ерларни ҳисоблаб чиқиш ўша давр аҳолисининг 
зичлигини аниқлаш имконини беради. Зарафшоннинг ҳар иккала соҳилидаги 
ерларда бундай йирик каналларнинг бундай қадимда пайдо бўлиши 
масалалари ҳам ноаниқлигича қолмоқда.
Ўрта Осиёда суғориш ишлари ҳамиша деҳқончиликнинг ва умуман 
инсон фаолиятининг асосий омили бўлиб келган. Самарқанд сўғдининг энг 
қадимги даврлардан антик даврнинг охирларигача бўлган даврларга оид 
маданий генезиси масалалари ҳам ишлаб чиқилмаган.
Шунингдек, Самарқанд Сўғдидан топилган чаплама сопол идишлари 
ҳақидаги умумлаштирилган илмий ишларнинг йўқлиги ҳам бу ердаги 
маданиятнинг илдизлари ва ўзига хосликларини аниқлаш имконини бермай 
келмоқда.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish