1.1.Самарқанд шаҳри тарихига оид ёзма манбалар тавсифи
Қадимги
Сўғдиёна
Ўрта
Осиёниг
муҳим
тарихий-маданий
вилоятларидан бир бўлиб, қўшни ҳудудлар ижтимоий иқтисодий ва сиёсий
ҳаётига катта таъсир кўрсатган. Қадимги Шарқ тарихчилари ушбу ҳудудни
“Марказий Осиёнинг юраги”, деб атаганликлари ҳам бежиз эмас
12
.
Ушбу тарихий маданий вилоятнинг маркази Зарафшон воҳасида
жойлашган йирик сиёсий маъмурий марказ Самарқанд бўлган. Самарқанд
барча сўғд ҳудудларининг сиёсий ва иқтисодий асоси бўлиб, Ўрта Осиё икки
дарё оралиғи ўтмишидаида муҳим рол ўйнаши билан бирга, ушбу ҳудудлар
тарихидаги кўплаб асосий масалалар моҳиятини тушунишда катта аҳамият
касб этади. Самарқанд сўғдининг бутун Сўғдиёна тарихидаги аҳамияти
унинг қулай географик жойлашуви билан ҳам белгиланади.
Зарафшон воҳаси уч томондан тоғлар билан ва фақат ғарб томондан
дашт ҳудудлари билан ажралиб туради. Ушбу ҳудудларни ўрта Зарафшон
воҳаси ҳам дейишади. Тарихий маданий нуқтаи назардан эса ушбу
ҳудудларни Самарқанд сўғди деб аташ ҳам мумкин.
Зарафшон воҳаси барча даврларда Сўғдиёнанинг маркази ҳисобланиб
келинган. Сўғдиёна ва унинг асосий шаҳри Самарқанд ёзма манбаларда
мил.ав. I минг йилликнинг ўрталаридан бошлаб тилга олинади. Улардан энг
қалимгилари Доро I нинг Бехустун ёзувлари ҳисобланади. Унда ёзилишича,
мил. ав. VI асрда Сўғдиёна Аҳмонийлар империясига бож тўлаб турадиган 23
та сатрапликлардан бири бўлган. Шунингдек, Бехустун ёзувларида Доро I
нинг Сузадаги саройи қурилишида лазурит ва қизил сердолик каби
қимматбаҳо тошлар Сўғдиёнадан келтирилганлиги маълум қилинади
13
.
Илк ёзма манбалар нафақат Самарқанд номи ва Сўғд ҳақида, балки
Самарқанд Сўғдининг тарихи ва маданияти ҳақида ҳам маълумотларни
12
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Изд-ва Кадиры. Ташкент. 2002. С.
13
Ўша адабиёт
С. 9.
10
беради.
Хусусан,
Герадот
биринчилардан
бўлиб,
“парфияликлар,
хоразмийлар ва сўғдлар Аҳмонийлар империясининг 16 вилояти таркибига
киради ва 300 талант солиқ тўлайдилар”
14
.
Яна бир қадимги юнон тарихчиси Ктесий Книдский (мил.ав.V-IV
асрлар) Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари, хусусан бақтрияликлар, саклар ва
сўғдлар ҳақида гапириб, асосан Герадотнинг маълумотларини тўлдиради
15
.
Самарқанд тилга олинган дастлабки манба мил.ав. I асрларга оиддир
(Страбоннинг “География” асарида). Аммо, ушбу асарда мил.ав. IV аср, яъни
Александр Македонский Ўрта Осиёни босиб олган даврлардаги воқеалар
ҳикоя қилинади. Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юриши тарихи
шунингдек, юнон олими Арриан ва римлик ёзувчи Квинт Курций Руф
асарларида ҳам сақланиб қолган (I аср).
Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга ва Сўғдга юришлари
таниқли шарқшунос олим В.В. Григорьев томонидан яхши ўрганилган
16
.
Шунингдек, ушбу масала билан инглиз олими В.В. Тарна
17
ҳамда рус олими
К.В. Треверлар ҳам шуғулланганлар. Шу давр сиёсати ва ҳарбий тарихини
Б.А. Литвинский ҳам синчковлик билан ўрганган
18
.
Сўғд ва Самарқанд ҳақидаги ёзма манбалар билан И.В. Пьянков махсус
шуғулланган
19
. Унинг ишларида Александрнинг Ўрта Осиё ичкарисига юриш
қилган даврлардаги сиёсий воқеа ҳодисалар яхши акс эттирилган. Юнон
тарихчиларининг асарларида Сўғд ҳудудларида грек бақтрия подшолиги
қулагандан кейинги тарих кам акс эттирилган.
14
История Узбекистана в источниках. Состав. Б.В. Лунин. Ташкент ФАН. 1984. С. 56.
15
Ўша адабиёт. С. 67-70.
16
Григорьев Г.В. Тали-Барзу каак памятник домусульманского Согда/ /Архив Республиканского Музея
истории культуры и искусства Узбекистана. Самарканд. 1941. С. 24-67.
17
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 24.
18
Тревер К.В. Бактрийский бронзовый фалар с изображением Диониса. \\Тр. Гос. Эрмитажа. Культура и
искусства народов Востока. Вып. 6. Л.: 1961. С. 96-109.
19
Пьянков И.В. К вопросу о маршруте похода Кира 2 на массагетов \\ВДИ, М.: 1964. №3. С. 115-130; Ўша
муаллиф. “История Персии» Ктесия и среднеазиатские сатрапии Александра в конце V века до н.э. \\ВДИ,
М.:1965. №2. С. 35-50; Ўша муаллиф. Маракандцы \\ВДИ, М.:1970. С. 32-47; Ўша муаллиф. Список
восточных сатрапий державы Ахеменидов у Ктесия \\Материальная Культура Таджикистана. Душанбе.
1971. Вып. 2. С. 68-79; Ўша муаллиф. Средняя Азия в известиях античного историка Ктесия. Душанбе. 1975.
С. 194.
11
Қадимги форс тилида Сўғдиёна Сугуда номи билан тилга олинади.
Сўғдиёна номи Авестонинг I бобида “Гава Сўғди” номи билан келтирилади.
Аммо, бунда Сўғднинг қайси қисми ҳақида сўз бораётгалигини тушуниш
қийин. Авестонинг географияга бағишланган бўлимида: “... чуқур ва кенг
дарёлар Гава Сўғдига ва бошқа давлатлардан оқиб ўтади”, дейилган
20
.
Гава термини турли тадқиқотчилар томонидан турлича талқин
қилинади. Жумладан, В.В. Бартольд, “Гава” терминини “Фау” деб қабул
қилишни ва бу “Нахри Пай” каналининг номидан келиб чиққанлигини қабул
қилишни таклиф қилади
21
.
Бошқа бир тадқиқотчила “Гава” номини Хитой манбаларида Кушон
империяси Хау деб номлангани ва уни Самарқанд воҳасидаги Миёнқалъадан
ахтариш кераклигини таъкидлайдилар
22
.
Антик давр манбаларида Сўғдиёна ҳудуди жанубда Амударё ва шарқда
Сирдарё билан чегараланиши қайд қилинади. Антик даврнинг машҳур
географи Клавдий Птоломей: “Сўғднинг чегараси жанубда Окс (Амударё)
ҳамда Кавказ тоғларидан (бу ерда Бадахшон тоғлари назарда тутилган);
шимолда Окс тоғлари, Скифия, шарқда Яксарт (Сирдарё) ва Камел тоғлари
орқали скифлар билан чегарадошлиги таъкидланади. Шунинг билан бирга у
Маракандани Бактрия шаҳарлари қаторига қўшади
23
. Сўғд ҳудудларига катта
майдонли чўл ҳудудларининг ҳам киришини Квинт Курций Руф ҳам
таъкидлаган. У эҳтимол Шимолий Сўғд ҳақида гапирган бўлса керак
24
.
Сўғдиёна чегаралари ҳақидаги анча аниқ маълумотлар Аррианнинг
асарларида келтирилган; “шимолда Сўғд сак ерлари билан, шимоли шарқда
эса ушбу чегара Яксарт дарёси орқали ўтади”
25
. Сўғдиёна ва сўғдийлар
ҳақида Страбон ҳам ёзиб қолдирган. У: “сўғдийлар билан бақтрияликларнинг
20
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 11.
21
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского насешствия. Сочинения. Т. 1. М.: 1963. С. 144, 148, 184; .
22
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 14
23
Пьянков Н.В. “История Персии”, Ктесия и среднеазиатских сатрапии Ахеменидов в конце V в. до нашей.
эры. //ВДИ: 1965. №2. С. 35-50; ўша муаллиф: Список восточных сатрапий державы Ахеменидов у Ктесия\\
Материальная Культура Таджикистана. Душанбе. 1971. Вып. 2. С. 68-79.
24
Квинт Курций Руф. История Александра Македонского. Сохранившиеся книга. Под ред. В.С. Соколова.
М.: Наука. 1963. С. 477.
25
Арриан. Поход Александра \\пер.. М.Е. Сергеенко. М.: Наука. 1962. С. 137.
12
ҳаёт тарзи бир бирига ўхшаш, шунинг билан бирга уларнинг ҳаёти
кўчманчиларникидан кам фарқ қилади”
26
. Миллоддан аввалги I ва
миллоднинг I асри тарихи ҳақида хитой манбалари ҳам ҳикоя қилади.
Хитойнинг Бан Гу томонидан ёзилган “Хан Цян Хан шу катта уйининг
тарихи” номли асарда I асрнинг охирларида Ўрта Осиёга келган савдогарлар
ҳақида ҳикоя қилинади
27
. V асрнинг биринчи ярмида яшаган Фан Хуа
томонидан ёзилган “Хан Хау Хан шу кичик ўғлининг тарихи” номли асарида
ҳам шу ҳақда маълумотлар келтирилган. Манбада II асрга оид
маълумотлардан фойдаланилган
28
.
Самарқанд ва Сўғдиёна ҳақидаги маълумотлар 1906 йилда
Дунхуаннинг ғарбидан топилган I асрга оид сўғд ёзувларида ҳам учрайди.
Ушбу ёзувлар IV асрларга оидлиги аниқланган. Бу ерда сўғд шаҳарларининг
тузулиши, аҳолининг машғулотлари ва маийиш социал ҳаёти, мулкчилик ва
оила мунособатлари, шунингдек, IV асрнинг бошларида хунларнинг
юришлари билан боғлиқ Хитой ғарбий чегараларидаги ташвишли ҳарбий
сиёсий аҳвол ҳақида ҳам маълумотлар бор
29
.
Сўғдиёна ва Самарқанд ҳақидаги кўплаб маълумотлар араб форс
тарихий ва географик адабиётларида ҳам учрайди. Уларнинг асосини
Самарқанднинг босиб олиниши ва вайрон қилиниши ҳақидаги афсоналар
ташкил қилади. Бундай афсоналардан энг қадимгиси ўрта форс даврига оид
“Эроншаҳр шаҳарлари” номли асарда сақланиб қолган. Унда ҳаққоний
далиллар афсоналарга қориштириб юборилган.
VI ва VII аср бошларига оид “Хвадай намак” (ҳукмдорлар китоби) га
кирган сўнги сосонийлар даври хроникаларида Сўғд, Эрон, Турон ва
“Афросиёб подшолиги” ҳақидаги эпик ҳамда тарихий маълумотлар
26
Страбон География в 17 книгах. //пер. И коментарии Г.А. Стратановского. М.: 1964. С. 488.
27
Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обытавших в Средней Азиив древние времена. М.-Л.: 1950. Т.
2. С. 333.
28
Ўша адабиёт С. 333.
29
Розенберг Ф.А. Согдийские “старые письма”. К ранней истории Согдийских колоний Центральной Азии
\\Изв. АН. Отделение общественных наук. 1932. №5. С. 445-469.
13
келтирилган. Ушбу маълумотлар Фирдавсийнинг Шохнома асарида ўз
аксини топган.
Ўрта аср манбаларида келтирилган маълумотларда Сўғдиёна ҳудуди
анча қисқарган ҳолатда келтирилади. Уларда Сўғд ҳақида гапирилганда ўрта
Зарафшон ва айрим манбаларда унга Қашқадарё вилояти ҳудудлари ҳам
кирилади. Ҳатто VI асрнинг охирларига оид манбаларда, жумладан, форс
тили луғатида фақатгина Самарқанд атрофидаги ҳудудлар тилга олинади.
Араб тарихчиси Истахри Сўғд ҳақида гапирганда, Добусиядан
Самарқандгача бўлган ҳудудларни тилга олади. Шунинг билан бир вақтда у
бухороликларни сўғд тилида гаплашади, дейди
30
. Бу ернинг қулай иқлим
шароитлари ҳақида ёзма манбаларда ҳам бой материаллар келтирилган. Ал
Мақдисий Самарқандни таърифлар экан, уни Моварауннаҳрнинг биринчи
шаҳри, деб атаган
31
. Ал Истахри эса, ўзининг “Масалик ал мамалик”
(“Давлатлар йўллари”) асарида Самарқанд сўғди ерларини одам яшаши учун
қулай бўлган учта заминдан бири сифатида баҳолайди.
Шарқшунос олим В.В.Бартольднинг фикрича, Самарқанд сўғдининг
замини бошқа ҳудудларга нисбатан энг яхши “боғ” ерлар ҳисобланиб, уни
ҳатто душман босиб олган вақтларда ҳам босқинчилар талон тарож
қилишдан тийилганлар ва бу ҳудуни ўзларининг даромад манбаларига
айлантиришга ҳаракат қилганлар
32
.
Беруний даврининг манбаларида Бухоро воҳасини Сўғдиёна
ҳудудларига кирганлиги ҳақида маълумотлар учрайди
33
.
Қашқадарёнинг Сўғд таркибига кирганлиги ҳақида исботланган
далиллар мавжуд. Яқин кунларгача Китоб Шаҳрисабз ҳудудларининг
аҳолиси ўзларини суғутий сўғдлар деб аташганлар
34
.
30
Бартольд В.В. К истории орошении Туркестана.
Соч. Т. 3. М.: 1965а. С. 485-488.
31
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского насешствия. Сочинения. Т. 1. М.: 1963. С. 134.
32
Бартольд В.В. Работы по исторической географии. Соч. Т. 3. Наука. 1965, С. 196.
33
Ўша адабиёт С. 488
34
Кармышева Б.Х. Этнические и территориальные группы населения северо-восточной части
Кашкадарьинской области Узбекистана //КСИА вып. 33. М. 1960. С. 47-57.
14
Ўрта асрнинг бошқа муаллифлари, жумладан, Яқубий Бухоро, Насаф ва
Кешни Сўғдиёна таркибига киритган ва унинг пойтахтини Самарқанд, деб
ҳисоблаган. Аммо, бошқа бир манбада у Кешни асосий шаҳар деб
келтиради
35
. Истахрийнинг фикрича, Добусия, Робинжон, Кушония ва
Иштихон “Сўғднинг юрагидир”. Маҳмуд Қошғарий эса, Сўғд деганда Бухоро
ва Самарқанд оралиғидаги ҳудудларни тушунган. В.В.Бартольднинг
фикрича, XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида Сўғд деганда
Зарафшон дарёси оқимидаги ҳудудлар тушунилган. Темурийлар даврида эса,
Оқдарё ва Қорадарёнинг оралиғи “Ним Сўғд” ёки “Сўғиди Хурд”, Оқдарёдан
шимолдаги ҳудудлар “Сўғуди Калон” деб аталган
36
.
Ҳозирги кунда Сўғд номи Сугут шаклида Зарафшоннинг юқори
оқимидаги Ягноб водийсида сақланиб қолган
37
.
Шундай қилиб, юнон манбаларида “Сўғд” ёки “Сўғдиёна” термини
остида Амударё ва Сирдарё оралиғидаги йирик ҳудудлар тушунилса, вақт
ўтиши билан ушбу тапоним билан боғлиқ ҳудудлар қисқариб боради. Аммо,
ҳамма вақтларда ҳам Зарафшон воҳаси, хусусан Самарқанд сўғднинг маркази
сифатида қолиб келган.
Самарқанд номи Александр Македонский давридан бошлаб тилга
олинади. Сўғднинг йирик савдо ва иқтисодий маркази Самарқанд номининг
келиб чиқиши борасида турли фикрлар мавжуд
38
.
Антик давр манбаларида Самарқанд номи “Мараканда” ёки
“Мараканди” шаклида учрайди. Арриан ўз асарларида Самарқанд номини
беш марта тилга олади ва фақат бир ҳолдагина Самарқандни ҳукмдор
ташриф буюрадиган жой эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, у Самарқанд
аркининг кучли мудофаага эгалиги ва унда юнон горнизони турганлигини
айтиб ўтади. Бундан ташқари, у Самарқанднинг босиб олиниши ва
35
Бартольд В.В. К истории орошении Туркестана. \\Соч. Т. 3. М.: 1965а. С. 488.
36
Бартольд В.В. Работы по исторической географии. Соч. Т. 3. Наука. 1965, С. 487-488.
37
Климчицкий С.И. Название Согдианы в топонимике Таджикистана \\Записки института востоковедения
АН. 6. М.-Л.: 1937. С. 9-14.
38
Пьянков И.В. Марокандцы \\ВДИ М.: 1970. С. 32-48.
15
аҳолинини тинчлантириш ишларининг олиб борилганлиги ҳақида ёзиб
қолдирган
39
.
Шундай қилиб, антик даврга оид барча манбаларда Самарқанд
Мароқанд тарзида учрайди
40
ва бу греклар номларининг талаффузи тарзига
тўғри келади. Негаки, грекларда СМ нинг жойига М талаффуз қилинади.
Қадимги сўғд ёзувларида Самарқанд тапоними унли товушларсиз
“Смркнд” тарзида учрайди. Хитой манбаларида Самарқанд “Кан” тарзида
келтирилади. Чунки, хитой иероглифларида самар сўзи битта иероглиф
билан ифодаланади ва бу ерда битта иероглиф тушириб айтилади. Илк ўрта
асрларда Самарқандни хитойликлар Кан деб аташганлар. Хитой
фонетикасида Самарқанд сўзи VII асрдан пайдо бўлган ва Сиванцзин тарзида
ёзилган. Хитойларда Самарқанднинг яна бир номи мавжуд. Хусусан, Сюан
Цзяннинг ёзишича, Зарафшон воҳасида Самоцзян деган ўлка бор ва унинг
пойтахти ҳам шу ном билан аталади
41
.
Муғ тоғидан топилган ҳужжатларда ва Самарқанд ҳукмдорлари саройи
суръатларида Самарқанд сўзи Самараканса тарзида берилган. Умуман
олганда, қадимги юнонча Мароканд ва сўғдча Самараканса терминлари
ўртасидаги фарқ унча катта эмас ва улар хусусий ҳарактерга эга. Унинг
иккинчи Кан ёки Кат деб аталиши шунданки, сўғд тилида бу сўзлар шаҳар
ёки қишлоқ маъноларини беради. Кейинчалик, шарқ тилларида пайдо бўлган
кент сўзлари кат сўзидан келиб чиққан.
Аммо, Самарқанд сўзининг биринчи бўғини маъноси борасида турли
қарашлар мавжуд. Жумладан, Ал Беруний Самарқанд сўзининг маъносини
“Семизқанд”, яъни “Қуёш шаҳри”, деб ёзади
42
. Самарқанд сўзининг маъноси
ҳақида йирик исломшунос олим Абу Хафс Умар ибн Мухаммад ан Насафий
ҳам ёзган. У ўзининг машҳур “Китоб ал қанд фи тарихи Самарқанд” ёки
“Китоб ал қанд фи маърифат улама Самарқанд” (“Қандия”) асарида аҳоли
39
Мончадская Е.А. О “царском городе” или “второй столице” Согдианы. \\ВДИ М.: 1959. С. 116-121.
40
Пьянков И.В. Марокандцы \\ВДИ М.: 1970. С. 34-35.
41
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 18
42
Беруний Абу Райхон. Танланган асарлар. 1 том. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. \\Тарж. А.
Расулов. Тошкент. 1968. 486 бет.
16
ўртасида тарқалган қатор афсоналарни келтиради. Абу Тохирхўжа
Самарқандийнинг “Самария” асари ҳам шулар жумласидандир.
Юқорида номлари зикр этилган асарлардаги афсоналардан бирига кўра,
Самарқанд номининг келиб чиқиши Искандар (Александр) номи билан
боғланса, иккинчисида, Яман подшоси Шамирнинг Ўрта Осиёни босиб
олиши билан боғланади. Гўёки, Самар сўзининг келиб чиқиши Шамир
сўзининг бошқача талаффузидир
43
.
Араб географи Ёқутнинг ёзишича, Самарқанд сўзи арабча “Сумран”
бўлиб, унга Искандар томонидан асос солинган. Аммо, ушбу афсонанинг
ўзидаёқ Самарқандга Шамир абу Кариб асос солганлиги ҳақидаги фикрлар
келтирилади.
Замонавий адабиётларда 1877 йилдаёқ машҳур шарқшунос олим
В. Томашек томонидан илгари сурилган фикр ҳукмронлик қилади. Унинг
фикрига кўра, “самар” сўзи санскритда “учрашув”, “кесишмоқ” ва “тўпланиш
жойи” каби маъноларни билдиради
44
. Шубҳасиз Самарқанднинг географик
жиҳатдан савдо йўллари кесишган чорраҳада жойлашганлиги ушбу
таржиманинг тўғрилигини кўрсатади. Турли географлар ва олимларнинг
Самарқандга кўплаб давлатлардан савдо моллари келиб тушганлигини
таъкидлаши бежиз эмас.
Ушбу қараш М.Е. Массон томонидан ҳам қўллаб қувватланди. Унинг
фикрича, Қадимги Мидия пойтахти Акбатана ҳам шундай номга эга бўлган.
Акбатана сўзининг таржимаси ҳам “учрашув жойи”, “кесишув жойи” ва
“тўпланиш жойи” каби маъноларни англатади
45
.
Аммо, И.В. Пьянков ушбу ҳинд эронча аралаш этимологияни инкор
этади
46
. Агар сўғдлар Самарқанд топонимининг биринчи қисмини ўзларигача
Ўрта Осиёда яшаган ҳиндлардан (ҳиндарийлар) мерос қилиб олиб, унга
43
Вяткин В.Л. “Самария”, описание древностей и мусульманских святқнь Самарканда. \\СКСО вып. 6. За
1899 г. Самарканд. 1899. С. 22
44
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 21.
45
Массон М.Е. Пр поврду далекого прошлого Самарканда \\Из истории искусства великого города (к 2500-
летию Самарканда). Ташкент. 1972. С. 3-35..
46
Пьянков И.В. Марокандцы \\ВДИ М.: 1970. С. 35.
17
ўзларининг иккинчи қисмини қўшган бўлсалар, у ҳолда В.Томашекнинг бу
борадаги ғояси яшашга ҳақлидир. Бу ҳолатда кейинчалик шаҳар ҳосил
бўлган “йиғилиш жойи” мил. ав. II минг йилликдаёқ, ҳали ҳиндорийлар
ўрнига сўғдлар келмаган даврларда содир бўлган.
Самарқанднинг пайдо бўлиши ва Каёнийлар сулоласи ҳақидаги
афсонавий маълумотлар X асрга оид Абул Аббос Жафар ибн Мухаммад
Мустағфири ва Абу Саид Абду Рахмон ибн Муҳаммад ал Идрисий каби
муаллифларнинг асарларида учрайди
47
.
XII асрда “Самарқанд тарихи” машҳур тилшунос Абу Хафс Умар ибн
Мухаммад ан Насафи томонидан давом эттирилган.
Самарқанд ҳақидаги айрим афсоналар Абу Тохирхўжанинг Самария
асарида ҳам ўз аксини топган.
Юқорида тилга олинган ва бошқа араб манбаларида Самарқанд
номининг келиб чиқиши Яман подшоси Шамир Йуриш номи билан
боғланади. Гўёки Шамир бу ерда шаҳар ташкил қилган ва сўнгра ўзининг
Шамирканд номини берган. Шунингдек, кейинчалик Самарқанд турк
ҳукмдорлари томонидан эгалланган дейилади. Бурхоний Катининг маълум
қилишича, Самарқанд “Самар қишлоғи” ўрнида ташқил топган ва бу турк
ҳукмдорларидан бирининг исмидир. Турклар қишлоқни қанд деб атаганлар.
Ушбу қишлоқни Самар исмли киши қурган ва кейинчалик у шаҳарга
айланган
48
.
Самарқанд сўғди ва Самарқанд шаҳри тарихи бўйича асосий ёзма
манбалар юқоридагилардан иборат. Кўриниб турибдики, ёзма манбалар
асосида Самарқанд сўғди тарихи ва маданияти ҳақида тўлиқ маълумотлар
олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам Самарқанднинг қадимги тарихи ва
маданиятини ўрганишда археологик манбаларнинг ўрни катта аҳамият касб
этади.
47
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху Монгольского насешствия. Сочинение. Т. 1. М.:1963. С. 45-85.
48
Мухаммад Хусайн ибн Халаф Табризи. “Бурхан-и Кати”. Изд-во М. Монна. Тегеран. 1952. С. 165.
18
Do'stlaringiz bilan baham: |