Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#45521
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
afrosiyob xarobalarini mustaqillik yillarida organilishi natiyjalari.

Хулоса 
 
Зарафшоннинг юқори оқими ҳудудларида энеолит давридаёқ ўтроқ 
деҳқончилик маданияти қарор топади. Саразм қишлоғининг бронза даврига 
оид маданий қатламларида урбанизация аломатлари намоён бўла бошлайди.
Сўнгги бронза даврида Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик 
марказларидаги протошаҳар маданияти инқирозга учрагандан сўнг ўлкада, 
хусусан, 
М.Х.Исамиддинов бошчилигидаги 
археологик экспедиция 
французлар билан ҳамкорликда амалга оширган археологик экспедиция 
Сўғдда илк темир даврида қарор топган ўтроқ деҳқончилик қишлоқлари 
заминида мил.авв. VIII-VII асрларда Афросиёб ўрнида қадимги 19 га. 
майдонни ясси-қавари ғиштлардан ўраб олинган шаҳар шаклланганлигини 
исботлашган. Бу даврда, яъни мил.авв. VII аср бошларида Афросиёбда шаҳар 
тўлиқ шаклланади. Саройнинг ва хусусан шаҳарнинг катталиги бу ердан 
шаҳарнинг ва балки бутун давлатнинг ҳукмдори яшаганлигидан гувоҳлик 
беради.
Бу бевосита ўлкада маълум бошқарув тизимига эга бўлган давлатчилик 
шаклланганлигидан далолат беради. Илк ёзма манбаларда келтирилган 
Смараканса шаҳри бўлганлиги шубҳасиз. Кейинги босқичда, яъни 
аҳомонийлар даврига келиб, Ўрта Осиё Эрон ҳукмдорлари томонидан босиб 
олинганидан сўнг Афросиёбнинг майдони кенгайиб, янги муҳофаза девори 
билан мустаҳкамланади. Бу даврда манзилгоҳнинг арк қисмида янги 
қурилишлар амалга оширилади. Шаҳарнинг савдо-иқтисодий мавқеи 
кучайганлиги Иневаткина О.Н. тадқиқотларида тўлиқ аксини топган. 
Антик даврига келиб Самарқанднинг қудрати янада кучаяди. Бу даврга 
оид юнон-рим муаллифлари келтирган маълумотларга кўра Мараканд номи 
билан юритилган шаҳарнинг майдони 219 га. ни ташкил этган. Бу давр 
қадимги Сўғд маданияти тарихи даврида бурилиш даври бўлди. Бу босқичда 
сўғд ҳудудлари тўлиқ ўзлаштирилди ва аҳолининг зичлашуви жараёни 
кузатилди. Тўғри бурчакли ҳамда квадрат шаклидаги қўрғонларга эга бўлган, 


74 
яъни, эллин анъаналарга ўхшашга харакат қилинган янги шаҳарларнинг 
ўсиши бошланди. Бу даврда Афросиёб муҳофаза деворлари эллин қурилиш 
усулида квадрат шаклли стандарт ғиштлардан барпо этилган қўшимча 
деворлар билан бойитилади.
Эллинлар даврида дастлаб Юнон Бақтрия подшолиги таркибида, 
кейинчалик унинг инқирозидан сўнг алоҳида Сўғдиёна мамлакатининг йирик 
шаҳар маркази, хусусан, маъмурий маркази сифатида тараққиёти билан 
давом этади.
Мил. ав. II асрдан бошлаб шарқ билан ғарбни боғлаб турган Буюк ипак 
йўлининг очилиши, халқаро савдо йўлининг чорраҳасида жойлашган 
Самарқанд шаҳрининг савдо-иқтисодий мавқеи янада кучаяди. Афросиёб 
манзилгоҳининг антик даври маданий қатламларидан топиб ўрганилган 
ҳунармандчилик маҳсулотлари, хусусан моҳирлик билан ишланган саполлар, 
тўқимачилик 
маҳсулотлари, 
турли 
металларга 
ишлов 
бериш 
ҳунармандчилиги шаҳарнинг нафақат ички бозор учун балки, халқаро савдо 
юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарганликларидан далолат беради. 
Қадимги ва илк ўрта аср Хитой ёзма манба маълумотларида Кан номи 
билан тилга олинган шаҳар Буюк ипак йўли савдосидаги аҳамияти сақланиб 
қолади. Шаҳарнинг ҳаётига ўрта асрлар даври феодал тарқоқлик салбий 
таъсир этади. Бу даврда майдони кескин қисқариб кетади. Илк ўрта асрлар 
даврида Буюк ипак йўлида сўғдлик савдогарлар мавқеининг ошиб кетиши 
натижасида шаҳар аҳолисининг Еттисув, ҳатто Хитойгача бўлган ҳудудларга 
кўчиб кетиши ҳам салбий таъсир қилган. Археологик тадқиқот натижаларига 
кўра шаҳарнинг илк ўрта асрлар даври майдони 70 га. ни ташкил этган.
VIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шаҳарда ҳаёт қайта тиклана 
бошлайди. Археологик тахминларга кўра бу даврда шаҳарнинг майдон икки 
минг гектарга тенг бўлиб, тўрта муҳофаза деворига эга бўлган. Аббосийлар 
даврида шаҳар ободончилигига алоҳида эътибор қаратилиб, унда мусулмон 
дини мафкурасига хос меъморчилик иншоотлари қурилишлари барпо 
этилади. Самонийлар ва қорахонийлар даврида шаҳар, нафақат Ўрта 


75 
Осиёнинг, балки, Қадимги Шарқнинг энг йирик марказларига айланган. Бу 
даврларда улкан меъморий иншоотлар барпо этилганлиги археологик 
қазишма ишлари давомида исботланган. Шаҳарда ихтисослашган 
ҳунармандчиликнинг турли соҳалари юксак даражада ривожланиб, шарқнинг 
йирик савдо марказларига айланади.
Демак, ўтган аср давомида, айниқса, Ўзбекистон мустақиллиги 
йилларида амалга оширилган археологик қазишма ишлари натижалари 
шаҳарнинг шаклланган давридан то мўғиллар истилосига қадар тарихи ва 
маданиятини ёритиб беради. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish