61
3. 2. Ўрта асрлар даври моддий маданиятининг ўрганилиши
Афросиёбда X асрда бу ерда монументал бино қурилган. Қандайдир
вақтда саройнинг бир қисми ташландиқ ҳолатга келиб қолади ва Аббосийлар
томонидан чиқинди ташланадиган жойга айлантирилади (бу жойнинг ҳажми
30х40 м). Аммо, ушбу чиқинди жойидан нафақат сопол идишлар, балки
кўплаб тангалар ҳам топилади. Бу ердан топилган ақчадонлар афтидан, шу
яқин орада жойлашган байт ал мал хазинаси пулларини тўплаш, ҳисоблаш ва
сақлаш мақсадида фойдаланилган. Бу ердан хазина бўлиши мумкин бўлган
хонанинг бир қисми сақланиб қолган. Ушбу далиллар ёзма манбалар билан
бирга ўша давр воқеаларини тушуниш имконини беради. Сомонийлар аркда
яшамаганлар ва аксинча, унинг ташқарисида сарой қуришни афзал
билганлар. Аммо, сарой хизматчилари аркда қолган бўлишлари мумкин.
Масалан қамоқхона ҳам арк ҳудудида жойлашган.
XI асрда аркнинг пастки майдонида кенг қурилиш ишлари амалга
оширилмаган. Аммо, шаҳар арки ўзининг донжони билан бирга
Қорахонийлар сулоласидан бўлган турк ҳукмдорлари эътиборидан бутунлай
четда қолган дейиш мумкин эмас.
Афросиёб аркининг ғарбидаги архитектура комплекси бунда
мустаснодир ва бу эҳтимол, Уммавий ҳукмдори Наср бин Сайёрнинг саройи
бўлган (Ф. Грене ва И. Иваницкий қазишмалари). X асрнинг охири– XI аср
бошларида Моварауннахрда бир нарса маълумки Қорахонийлар аркда
яшамаганлар. Бу ҳолат ёзма манбалардаги маълумотларга ҳам мос келади.
Масалан, Шамс ал Мулк Наср бин Иброхим шаҳар ахолиси оромини
бузмасдан, қисман кўчманчи ҳаёт тарзига амал қилган. Бироқ, у отаси
Иброхим бин Наср сингари Ғарбий Қорахонийлар Хоқонлигига асос
солганлар ва вақфларни ташкил қилганликлари билан шухрат қозонганлар.
Халқаро экспедиция натижаларининг кўрсатишича, (манбаларда бу
ҳақда тўғридан тўғри маълумотлар йўқ), XII асрнинг ўрталаридан бошлаб
Самарқандда аҳвол кескин ўзгаради. Арк пастки майдони тўлиқ қайта
62
қурилади. Энди асосий архитектура бирлиги алоҳида уй хўжалиги бўлиб
қолади ва улар квадрат шаклида ҳовли атрофида қурилади (бундай
хоналарни экспедиция аъзолари шартли равишда павилонлар деб аташади).
Юқори босқичга оид бундай павилонлардан еттитаси очиб ўрганилган. Улар
йўлаклар ва йўллар системаси билан ўзаро боғланган. Улардан энг каттаси
(12х12 м) фигуратив деворий суръатлар билан қопланган бўлган. Ушбу
суръатларнинг дастури қорахоний хонлардан бири бўлган буюртмачининг
дидига мос тарзда чизилган ва бу ерда саройда бўладиган маросимлардан
бири акс эттирилган. Бу ерда бошқалар кириши чекланган хоннинг оромгоҳи
бўлган. Қолган хўжалик уйларида бошқа ҳукмдорлар яшаганлар.
Ушбу павилонларнинг бузулиши ва йўқ қилиниши 1212 йилда
Самарқанднинг хоразмшохлардан бўлган Мухаммад бин Текиш томонидан
босиб олинишидан кейин содир бўлган. аммо, бундай бузиш ишлари 1220
йиллар атрофида амалга оширилган. Негаки, босиб келаётган мўғуллар
истилосига қарши шаҳар ичкарисида, жумладан, аркда ҳам қайта қуриш ва
мутаҳкамлаш ишлари амалга оширилган.
Ўрта Осиёнинг мўғулларгача бўлган фигуратив санъати Холбўка ҳамда
Самарқанддаги айрим деворий суръатлар бўлакларидан иборат. Сопол ва
бошқа метал буюмлардаги суръатлар бундан мустаснодир. Агар ушбу
муаммони кенгроқ талқин қилсак, Афғонистондаги Лашкари Бозор
ёдгорлигида ҳам деворий суръатлар сақланиб қолган. Шунингдек, Нишопур
шаҳар харобасида ҳам деворий суръатлар билан безатилган бир нета заллар
топилган. Аммо, тилга олинган ёдгорликлардаги суръатлардан ҳеч бири
бутун бир тугалланган бадиий манзарани бермайди, яъни уларнинг ҳаммаси
суръат парчаларидир.
XII асрга келиб, ёдгорликлардан топилган деворий суръатларнинг
гувоҳлик беришича, деворий суръатлар чизиш ишлари янада жонланади.
Бироқ, эндиликда худоларнинг эмас, балки табиат манзаралари, амалдорлар
ва бошқа тасвирларни чизиш урф бўлади. Деворий суръатлар ўзига тўқ
оилаларннинг хонадонларига чизила бошлайди.
63
2000 йилда Ўзбек Француз археологик экспедицияси томонидан
Афросиёбда XII асрнинг охирлари ва XIII асрнинг бошларига оид деворий
суръатлар қолдиқларини топди ва бу катта тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Суръатлар павилони. Бу хонанинг ҳажми 12х12 м бўлиб, унда тўртта
айвон мавжуд. ушбу айвонлар 6х6 м ҳажмда бўлиб, ички ҳовлиги қаратилган.
Бу ердаги айвонлар ва ички ҳовлининг поли квадрат шаклидаги пиширилган
ғиштлар билан ётқизилган. Ҳовлининг ўртасида оқава сувлари оқиб
кетадиган ташнов бор. Ташновнинг оғзи декоратив ғиштлар билан
безатилган. Ҳовлининг тўрт томонида айвоннинг томини ушлаб турган
устунларнинг ўралари ёки ўрни сақланиб қолган. Ҳовли шарқий деворининг
ўртасида қўшимча айвонча мавжуд бўлган. Ушбу айвончанинг эни 2,8-3 м ни
ташкил қилади ва у павилоннинг ичкарисига қаратилган. Бу жой тахт
турадиган жой бўлган ва бу ерда ҳукмдор ўтирган. Бу жойнинг баландлиги
40-50 см.
2004 йилда ушбу деворий суръатлар ўз жойида қотирилди ва кейинги
реставрация ишларини ўтказиш учун ЎзР ФА Археология институтининг
лабораториясига олиб келинди. Умуман, бу суръаьлар орасида 600 дан зиёд
бўлак бўлиб, улар асосан кичик ҳажмлидир.
Ушбу деворда камончидан ташқари, у чизилган рамкаси ҳам сақланиб
қолганлиги аниқланди. Сақланиб қолган ушбу рамканинг баландлиги 3 м,
эни эса 1,5 м ни ташкил қилади.
Павилон деворларининг баландлиги 4 м дан кам бўлмаган. Хонанинг
умумий майдони 192 м кв. бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Бироқ, уни
деворларининг барчаси ҳам суръатлар билан қопланганлигини аниқ айтиш
мушкул. Ҳозирда ушбу деворий суръатларнинг 30 % тўлиқ тикланган ва
уларга қараб павилоннинг бадиий дастури ҳақида сўз юритиш мумкин.
Суратларнинг ҳар бири алоҳида тавсифни ва қиёсий таҳлилни талаб
қилади. Аммо, буни битта мақолага сиғдиришнинг иложи йўқ. Мақсадимиз,
суръатлар дастуридаги асосий элементларни ажратиш ва янгилигини
аниқлашдан иборатдир.
64
Шимолий деворда тахт супаси тасвирланган. Тасвирнинг марказида
оёқларини йиғиб тахтда ўтирган ҳукмдор тасвирланган. Ҳукмдорнинг олд
тарафида икки учли найзани тик ҳолатда ушлаб турган тасвири туширилган.
Унинг чап қўли эгилган ва кўкрагигача кўтарилган ҳолатда. Ҳукмдорнинг
иккинчи ўнг қўли эса, ёнида турган амалдорга қараб чўзилган. Юзи тўлиқ
олдинга
қараб
турибди.
Иконографик
қоидаларга
кўра,
фақат
ҳукмдорларгина шундай чизилган. Унинг юзи юмалоқ шаклда (17х16,5 см)
ва ияги бироз бўртиб чиққан. Ҳукмдор олди очиқ кафтан кийган ва у бой
нақшлар билан терилган. Кафтаннинг ранги қора. Бироқ у тўлиқ нақшлар
билан безатилганлиги учун қора ранг унча сезилмайди. Халатидаги нақшлар
жаннат боғи усулида чизилган. Ҳукмдор суръатининг пастки қисмини
ҳозирча реконструкция қилиш қийин. Бироқ унинг оёғида этиклари
бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Бу ердаги тахт эса, усти тўқ сариқ
рангли мато билан ёпилган тахтани эсалатади.
Тахтнинг орқа тарафида баланд суянчиғи бор ва у ҳукмдорнинг
елкасигача етади. Тахтнинг елка қисмида мушук тасвирланган ва у тахтни
безаш учун чизилган. Ўрта қаторда сарой амалдорлари тасвирланган.
Шарқий деворда “Камончи” тасвири келтирилган Юқорида
таъкидланганидек, шарқий девордаги расмларни реконструкция қилиш
имконини берган йирик фрагментда 3х1,5 м лик рамкада баландлиги 1,2 м
келадиган одам тасвирланган. Бу расмнинг бош атрибути унинг қўлида икки
учли найза ушлаб турганлигидадир. Бироқ, у ҳукмдордан фарқли равишда
тик турган ва ўнг оёғи кўтарилган ҳолатда тасвирланган. У ўнг томонга
ҳаракатланаётган ва ўнг елкасида камон ёйи осилган тарзда чизилган.
Суръатлар дастурида нафақат амалдорлар маросими, балки мифологик
персонажлар ҳам акс эттирилган. Улар орасида йирик бургут тасвири бўлиб,
у эронийлардаги семурғ ёки турклардаги қора қуш тимсоли бўлган. семурғ
расмининг Самарқанд суръатларида акс эттирилиши ҳукмдорнинг шон-
шарафи тимсолидир. Эҳтимол, у тахт ва хоннинг ёнида ҳам акс эттирилган
бўлган.
65
Иконографик параллеллар. Ҳукмдор ёки худо тасвирланган тахт
манзараси анайин универсал бўлиб, у диний (христианлик, буддизм,
зароастризмнинг
сўғдча
вариантида)
ҳамда
мансабдор
табақалар
(сосонийлар, турклар ва ҳ.к.) санъатларида мавжуд. Биз бу ерда бундай тахт
тасвирининг келиб чиқишини эмас, балки хронологик жиҳатдан унга яқин
бўлган параллелларнигина келтирамиз. VIII-IX асрлардан бошлаб тахт
манзараси мусулмонларнинг энг севган суръатларидан бирига айланади. X-
XI асрларда ушбу санъатга турклар таъсири ҳам кузатила бошлайди. XII
асрларда тахт манзараси янада ривож топади ва улар сопол буюмларда акс
эттирилади. Уларнинг мазмуни турлича бўлиб боради ва ушбу манзаралар
сарой ҳаётининг турлича ҳаёти вариантларини ўзида акс эттириб боради. Бу
даврдаги суръатларда ҳукмронликнинг асосий атрибути турк маданиятида
алоҳида рамзий аҳамиятга ўқ ва ёй ҳисобланади. Афтидан, Ўрта Осиёдан
Мисргача бўлган ҳудудларда унинг таъсирида иконографиянинг тахт типи
пайдо бўлиб, ушбу атрибутларни ҳукмдорнинг ўзи ушлаб туради. Масалан,
машҳур Китаб ал Аганийнинг (1218-1219 йй.) жилдида ҳам даври Самарқанд
суръатларига яқин расмлар бор. Яна бир XIII-XIV асрларда Сурия ёки
Мисрда ишланган бронза идишга туширилган тасвирлар ҳам шундай
характерга эга. XIV асрнинг бошларига оид бундай суръатлар Рашид ад
Диннинг “Тарих йиғини” асарида ҳам учрайди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қорахонийлар даври рассоми
сарой ҳаётидаги кўплаб реалликларни тасвирлаган. Шунинг учун,
персонажларнинг кўриниши, кийимлари ҳамда атрибутлари турк маданияти
билан боғлиқ. Ғазнавий ёки Салжуқийлардан фарқли равишда Қорахонийлар
ўзларини бошларида эроний тож кийиган ҳолда тасвирлашга йўл
қўймаганлар. Шундай бўлсада, расмлардаги иконографик услублар кўп
жиҳатдан Эрон маданияти анъаналаридан келиб чиққан.
Деворий суратларида Самарқандаги “подшолар” суратлари саройда
акс эттирилган. Бу ердаги ўйланган дастур, бажарилиш сифати, суратларнинг
моҳирона тасвири рассомларнинг юқори даражада усталигидан далолат
66
беради. Маълумки, ўрта аср мусулмонлари шарқида хукмдорларни улуғлаш
учун энг яхши шоирлар, олимлар, рассомлар ва ҳунармандлар меҳнат
қилишган. Айнан улар шундай намуналарни яратганларки, уларга нафақат
сарой ва шаҳар ташқарисида, балки бошқа давлатларда ҳам ўхшатишга
харакат қилганлар. Бу жиҳатдан Самарқанд ҳам мустасно эмас, чунки у
нафақат Сўғдиёнанинг балки мўғулларга бўлган даврнинг маданий
марказларидан бири бўлган.
Самарқанд деворий суратларининг топилиши билан ёзма манбалар
жуда кам бўлган Қорахонийларнинг сарой маданияти ҳақидаги маълумотлар
қўлга киритилди. Эндиликда олимларнинг қўлида бу даврга оид дастлабки
суратлар мавжуд бўлиб, шунинг учун ҳам XII арсга оид Самарқанд деворий
суратларининг аҳамияти каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |