Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


археологик тадқиқодлар (1990 -2012 йиллар)…………………………..48-72



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#45521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
afrosiyob xarobalarini mustaqillik yillarida organilishi natiyjalari.

археологик тадқиқодлар (1990 -2012 йиллар)…………………………..48-72 
III.1.Илк ўрта асрлар даври шаҳарсозлиги ва моддий маданиятининг
ўрганилиши………………………………………………………………48-60 
III.2.Ўрта асрлар даври моддий маданиятининг ўрганилиши……61-66 
III.3.Афросиёб ёдгорлигининг Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта
асрлар даври шаҳарсозлик тизимидаги аҳамияти...........................67-72 
Хулоса............................................................................................................73-75 
Қисқартмалар.................................................................................................76 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.........................................................77-83 
Иллюстратив альбом....................................................................................84-90 
 
 
 
 
 
 



Кириш 
 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йилдан 
ортиқ давр мобайнида Ватанимиз тарихи ва маданиятини, айниқса, шаҳарлар 
тарихини ўрганиш йўлида улкан амалий ишлар олиб борилди. Натижада 
Ватанимизнинг қадимий тарихи ва маданияти, айниқса, қадимги 
шаҳарларини ўрганиш борасида катта ютуқларга эришилди.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов Ватанмизнинг қадимий 
ўтмиш тарихи ва маданиятини ҳаққоний ўрганиш ва ёритишнинг муҳим 
аҳамиятига алоҳида эътибор бериб, тарихчи мутахассис олимлар олдидаги 
муҳим 
вазифа 
эканлигини 
таъкидлаганлар
1

Шунингдек, 
ўтмиш 
маданиятимиз, анъаналаримиз, давлатчилигимиз ва шаҳарларимизнинг келиб 
чиқиш илдизларини ўрганишга алоҳида эътибор берилган
2
.
Ватанимизнинг таркибий қисми бўлган Самарқанд воҳасининг қадимги 
археологик ёдгорликлари, хусусан, қадимги даври йирик шаҳар 
марказларидан бир бўлган Афрасиёб каби ёдгорликларни ўрганиш аниқроғи, 
унда олиб борилган археологик тадқиқот ишлари натижаларини ўрганиб, 
кўҳна шаҳарнинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихини тадқиқ этиш ҳамда 
шаҳарсозлик 
хусусиятларини 
очиб 
бериш 
бўлажак 
археолог 
мутахассисларнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шаҳарсозлик маданияти Ватанимиз ҳудудида қадимдан шаклланиб, 
тарихий тараққиётнинг кейинги босқичларида уларнинг ҳудудий кенгайиб, 
шаҳарлар хусусиятлари мураккаблашиб борган жараён ҳисобланади. 
Маълумки, қадимги давр маданий меросларимизга бўлган эътиборнинг 
намунаси сифатида ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов ташаббуслари 
билан Республикамиздаги бир неча шаҳарларнинг юбилейи кенг 
нишонланиб, Ватанимизнинг қадимги давр маданиятининг жаҳон 
1
Каримов И.А.. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. Мулоқот. 1998, 5 сон. 16 бет. 
2
Ўзбек халқи давлатчилиги тарихи концепцияси: Лойиҳа\\ Ўзбекистон тарихи. 1999, №1. 31-34 бетлар. 



цивилизацияси тарихида тутган ўрнини масалаларини белгилаб беришга асос 
бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. 
Маълумки, Ўрта Осиёда сўнгги бронза даври протошаҳар маданияти 
инқирозга учрагандан сўнг ўлкада ўзига хос маданият шалланиб, унинг 
негизида қадимги шаҳарларнинг: Самарқанд, Шаҳрисабз, Қарши ва бошқа 
шаҳарлар шаклланиш жараёни кечганлиги археологик жиҳатдан асосланиб, 
уларнинг 2700 йиллик юбилейлари кенг нишонланди. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish