48
III. Боб. Афросиёбда ўрта асрларга оид қатламларда амалга
оширилган археологик тадқиқотлар
3.1.
Илк ўрта асрлар даври шахарсозлиги ва моддий
маданиятининг ўрганилиши
Антик давр манбаларида Сўғдиёнанинг шаҳарлари хусусан,
Самарқанднинг ички тузилиши ҳақида ҳеч нарса демаганлар. Фақатгина
шаҳар икки қисмдан иборат: сарой пастки шаҳар қисмларидан ташкил
топганлиги ва улар девор билан ўралганлиги айтиб ўтилган холос (расм. 4).
Самарқанднинг ташқи девори 13 км га тенг бўлган. Бу ердан гап
афтидан, Самарқанд шаҳридан ташқаридаги девор ҳақида боради. Бу
девордан ҳеч нарса сақланиб қолмаган. Кўплаб тадқиқотчилар ушбу деворни
шаҳарнинг тўртинчи девори билан чалкаштириб юборадилар. Аммо,
тўртинчи деворнинг узунлиги 6 км дан ошмайди. Бироқ, манбаларда
шаҳарнинг иккита йирик дарвозаси бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Бу
ўрта аср манбаларида Кеш ёки Темир дарвоза деб номланган жанубий ва
ғарбдаги Навбаҳор дарвозаларидир.
Самарқанднинг бошқа иккита дарвозаси: Хитой (Син) (Истахри, 290) ва
Бухоро дарвозалари релефи кўринарсиз шаклга эга. Ибн ал Фақихда бу ерда
тўртта дарвоза бўлганлиги қайд қилинади: Кеш, Хитой, Уструшона ва Темир
дарвозалар тилга олинади.
Бухоро ва Хитой дарвозаларининг Сиёб ариғининг баланд жарликлари
устида жойлашганлиги ҳақида манбаларда айтилган. Афросиёбнинг
шимолий қисмида олиб борилган қазишмалар натижасида Бухоро дарвозаси
аниқланди. Бу дарвоза Сиёб жарлигидан 40 м баландликда жойлашган.
Афросиёб тўртинчи деворининг релефига кўра бу ерда яна бошқа
дарвозалар ҳам бўлганлиги кузатилади. Афросиёбнинг энг жанубий
чеккасида, Шохи Зиндадан жануби шарқроқда девор узилган эгарга ўхшаш
жой кузатилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ердан Самарқанднинг
иккинчи жанубий дарвозаси жойлашган бўлган ва бу дарвозадан оғир юкли
49
карвонлар кирган
94
. Афросиёбнинг қолган Бухоро ва Хитой дарвозалари
жуда баландда жойлашган бўлиб, улардан оғир юкларни олиб кириш мушкул
бўлган.
Ўрта аср манбаларида Афросиёбда тўртта дарвоза бўлганлиги қайд
қилинган. Афтидан, қадимда даврда дарвозалар кўпроқ бўлган. Негаки, фақат
Сиёбга қараган шимолий деворнинг ўзида учта дарвоза бўлган. Улардан бири
Бухоро дарвозаси бўлса, иккинчиси ундан 150 м ғарброқда жойлашган ва
нишаб қияликка эга бўлган
95
. Шунингдек, шимолий деворидаги учинчи
дарвоза аркнинг шимолий қисмида бўлганлиги таъкидланган. Бу ернинг
релефида ҳам эгарсимон шакл ҳосил бўлган ва бу ердан маҳаллий аҳоли
ҳозирда ҳам Афросиёбдан чиқиш учун фойдаланишади. Бу жой билан
Бухоро дарвозаси оралиғидаги масофа 150 м ни ташкил қилади ва ундан
шарқроқда шаҳар дарвозалари мавжуд бўлган. Афтидан, дарвозаларнинг
бундай симметрик жойлашуви эллинистик даврда пайдо бўлган. Аммо,
шаҳарнинг асосий дарвозалари ҳамма вақтларда тўртта бўлган ва булар:
Хитой, Кеш, Бухоро ва Навбаҳор дарвозаларидир.
Одатда бундай қадимги дарвозалар шаҳар тизимида симметрик
жойлашган бўлган. Юқорида тилга олинган шимолий девордаги учта дарвоза
ҳам тик жарликларда жойлашганлиги учун фақат пиёдалар учун хизмат
қилган.
Агар энг ғарбий ва марказий Бухоро дарвозалари шаҳар аҳолиси учун
хизмат қилган бўлса, арк қасрининг шимолий қисмидаги дарвоза сарой аҳли
учун хизмат қилган. Илк ўрта асрларда миноралар билан мустаҳкамланган
сарой кириш қисмларидан бири аркнинг шарқий қисмида жойлашган бўлган.
Афросиёбнинг жанубий қисмида учта дарвоза бўлиб, улардан асосийси
Ҳазрати Ҳизр мачити ёнида бўлган. Улардан 400-450 м жануброқда бошқа
асосий дарвозалар жойлашган бўлган. Улардан яна 400-450 м шарқроқда
94
Исамиддинов М.Х. Истоки гордской культуры Самаркандского Согда\\изд-во им. Кадири. Ташкент. 2002.
С. 170.
95
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на
соискан. К.и.н. М.: 1995. С. 86.
50
бошқа учинчи дарвоза жойлашган бўлган. Афтидан, қадимги даврларда
дарвозаларнинг
кўп
бўлиши
шаҳарни
мустаҳкамлашнинг
асосий
омилларидан бири бўлган.
Агар шаҳарнинг ички деворини эллинистик даврда қурилганлигини
ҳисобга олсак, у ҳолда кўп дарвозаларга эга ташқи девор қурилмалари
маҳаллий шарқона анъана дейиш мумкин. Масалан, Афросиёб
дарвозаларининг кўпчилиги эллинларгача бўлган даврда пайдо бўлган.
Шундай қилиб, Афросиёбдаги ҳар тўртала деворда ҳам асосий ва
пиёдалар учун мўлжалланган дарвозалар мавжуд бўлган.
Шаҳар тизимини ўрганишда унинг сув таъминоти манбалари бўлган
ховузлар ва магистрал каналларини ўрганиш катта аҳамиятга. Қадимги
Самарқанд Наводон ерости сувлари асосида пайдо бўлган. Гарчи, Зарафшон
дарёси Самарқанд шаҳрига яқин жойдан оқиб ўтган бўлсада, у пастроқдан
оқиб ўтган ва аҳолида унинг сувини бошқари, яъни юқорига олиб чиқиш
малакаси етишмаган. Навадон ер ости сувларини юқорига олиб чиқиш уни
амалга ошириш техникасининг тараққий қилгунича Афросиёбда урбанизация
жараёнларини тўхтатиб турган.
Фақатгина, нақшли чаплама сополлар маданияти даврининг
охирларидан бошлаб қадимги деҳқончилик қабилалари магистрал каналлар
қазиб сувни юқорига олиб чиқишни ўрганиб олганлар. Афросиёбдаги
дастлабки урбанизация жараёнлари учун Наводоннинг сувлари етарли бўлган
Фақат шаҳар Чингизхон томонидан вайрон қилинганидан кейин
ўзининг табиий оқими бўйлаб оққан ва айнан унинг сувлари туфайли
Темурнинг саройи ушбу сув манбаининг бўйида бунёд қилинган. Новодон
каналадан келадиган сувлар шаҳар ичкарисидаги ариқлар ва ҳовузларга
тақсимланган ҳамда бу ердан тоза ичимлик сувига айланган
96
.
96
Немцева Н.Б. Стратиграфия южной окраины Афрасиаба \\Афрасиаб вып. 1. Ташкент. 1969. С. 169-170.
51
Афросиёб ҳудудида Г.В. Шишкина ва О.Н. Иневаткиналар томонидан
15 та пастқам жойлар, яъни хoвузларга мўлжалланган жойлар аниқланган
97
.
Бу жойлар атрофида кўплаб мевали ва декоратив дарахтлар ҳамда бозор
майдонлари бўлган, бу ҳовузлар шаҳардаги намликни сақлаб турган.
Бундай ховуз майдонларидан бири М.И.Филанович томонидан
ўрганилган бўлиб, унинг ҳажми 100х200 м бўлган
98
. Бу ховузнинг чуқурлиги
5 м бўлган бўлса, у ҳолда уни тўлдириш учун 100000 куб м сув зарур бўлган.
Бу ерда А.А.Анарбоев томонидан ўрганилган ховуз юқорида тилга олинган
ховуздан икки марта каттадир, яъни уни тўлдириш учун 200000 куб м сув
керак бўлади.
Ушбу пастқам жойларда албатта ховузлар бўлган. бироқ уларнинг
ҳажми анча кичик бўлган. Масалан, Н. Рахимбобоева томонидан аниқланган
ва кейинчалик Л.Соколовская томонидан ўрганилган X-XI асрларга оид
ҳовузнинг диаметри 12,5 м ва чуқурлиги 3 м бўлган. Ушбу ҳовузнинг
деворлари сланецли тошлар ёрдамида яхшилаб мустаҳкамланган бўлган.
Ҳовузларнинг бундай ҳажми нормал ҳисобланади.
Агар Афросиёдаги 15 та пастқам жойларнинг барчасини ҳовуз деб
ҳисобласак, у ҳолда уларни тўлдириш учун 1,500000 куб м сув керак бўлган.
Ушбу ҳисобларни биз М.И.Филанович томонидан ўрганилган энг кичик
ҳовузнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда амалга оширдик. Агар,
А.А. Анарбаев томонидан ўрганилган ҳовузнинг ҳажмидан келиб чиқсак, у
ҳолда ушбу ҳовузларни тўлдириш учун 3 000000 куб м сув керак бўлади.
Афросиёбга бундай катта ҳажмдаги сув келиб туриши қийин. Негаки,
сув ҳамиша шаҳардаги чекланган ва қийин муаммолардан бири бўлиб келган.
Афросиёбда қадимги даврда ҳам ўрта асрларда ҳам ҳовузлар бўлган.
Бироқ, уларнинг ҳажми кичик бўлган.
97
Филанович М.И. К характеристике древнейшего поселения на Афрасиабе \\Афрасиаб вып. 1. Ташкент.
1969. С. 206-220.
98
Анарбаев А.А. Благоустройство средневекового города Средней Азии. под редакцией А.М. Белиницкого.
Ташкент. ФАН. 1981.16 с.
52
Афросиёбнинг ариқлари даставвал В.Л.Вяткин томонидан ўрганилган
ва у микрорелефга қараб, бу ернинг асосий магистрал каналлари Ҳазрати
Ҳизр мачитидан учта тармоққа ажралганлигини таъкидлаган
99
.
Ушбу тадқиқотчиларнинг барчаси Афросиёбда ариқлар юқорида
келтирилган учта йўналишда бўлганлигини таъкидлайди. Биринчи ариқ
ғарбий йўналишда, Навбаҳор дарвозасига йўналган бўлган. Ушбу ариқ
Г.В.Шишкина томонидан 6 қазишмада аниқланган ва унинг ўзани мил.ав. III
асрларда ҳам ҳукм сурганлиги таъкидланган.
Биринчи ариқдан бироз шарқроқда магистрал канал ўтган бўлиб, у
жанубий дарвоза олдидан Шайх Басир мозорига йўналган ва шимолга
қайрилган ҳамда шимоли шарқда Бухоро дарвозасига бурилган. Афтидан,
қадимги сарой ҳам ушбу магистрал каналдан сув ичган. М.Н.Федоров
томонидан учинчи мудофаа девори яқинида қазишма ўтказилди ва бу ердан
олинган материаллар мил.ав. I асрлар билан саналанди
100
.
Афросиёбнинг жанубида Ҳазрати Ҳизр мачитидан жануби шарққа
йўналган анча йирик магистрал канал Н.Б. Немцова томонидан ўрганилган
(эни 4 м дан кам эмас). Унинг томонидан қазилган ҳар учала қазишмадан
мил.ав. II-I асрларга оид материаллар топилган. Бу каналаллар мўғиллар
истилосигача ҳукм сурган.
Афросиёб ҳудудларидан топилган каналларни кўпчилигининг эни 2 м
ва чуқурлиги 1,5 м дан ошмаган. Улар унча катта бўлмаслиги лозим бўлган,
негаки, Жуи Арзиз томонидан Самарқанд шаҳрига сув чиқариш чекланган
бўлган.
Ушбу каналлардан сувлар майда ариқлар орқали шаҳарнинг
маҳаллаларига ва ҳовузларига тарқалган. Магистрал каналдан оқиб
чиқадиган ариқлардан бири А.А.Анорбоев томонидан ўрганилган
101
. Унинг
фикрича, бу каналдан маҳалаларга сув сув ўтказгич қувурлар орқали амалга
99
Вяткин В.Л. Афрасиаб – городище былого Самарканда. Археологический очерк \\Ташкент. Госиздат1927.
С. 13-14.
100
Федоров М.Н. К вопросу о последнем Караханидском дворце на Афрасиабе. \\СА М.:1965. С. 239-242..
101
Анарбаев А.А. Благоустройство средневекового города Средней Азии. под редакцией А.М. Белиницкого.
Ташкент. ФАН. 1981. С. 49-50.
53
оширилган, чунки, бундай қувурлар илк ўрта асрлар давридан бошлаб бу
ердан топила бошлайди.
Шундай сув ўтказгич қувурлари Ю.Ф. Буряков ва Ш.С. Тошхўжаевлар
томонидан мачит ва арк оралиғидан топилган. Бу ердан Бухоро дарвозасига
ва сарой комплексига асосий кириш жойига қараб кўча ўтган. Бу кўча бўйлаб
сув ўтказгич қувурлар тизими ўтган
102
. Сўнгра, бу сувлар олди дамбаланиб,
арк қасригача етиб борган. Аркнинг ичидан, VII-VIII асрлар платформаси
билан бир хил баландликдан О.Н.Иневаткина томонидан сардоба аниқланган.
Унинг фикрича, ушбу илк ўрта асрлар системаси қадимги даврда ҳам ҳукм
сурган бўлиши мумкин
103
.
Қадимги шаҳарлар аркларининг сув билан таҳминланиши автоном
бўлиши зарур шартлардан бири бўлган, негаки аркларнинг кўпчилигида
қудуқлар аниқланган. Бундай қудуқ Афросиёб аркида ҳам бўлган.
Шаҳарнинг сув таминоти борасида Ю.Ф.Буряков томонидан қизиқарли
ишлар амалга оширилган. У шаҳарнинг сув таъминоти масалаларини ўрганар
экан, диққатини Афросиёбга сув Сиёб ва Обимашъад ариқларидан олиб
чиқилганлиги муаммоларига қаратди. У Р.Л.Лигай исмли геоморфолог
иштирокида Сиёбнинг қадимги аллювиал ётқизиқлари анча шарқроқда ва
ариқнинг туби қадимда ҳозиргидан 11,4 м баланроқда жойлашганлигини
аниқлади. Шундан келиб чиқиб, Ю.Ф. Буряков қадимда Сиёб сувлари
шаҳарни суғоришда фойдаланилган деган фикрни илгари суради
104
.
Шунингдек, Ю.Ф. Буряков томонидан қадимги магистрал каналлари
жанубдан шимолга қараб чўзилган бўлганлиги аниқланган. Шаҳарнинг энг
ғарбий чеккасидан оқиб ўтадиган каналнинг эни 5,8-12 м оралиғида ўзгариб
турган.
102
Буряков Ю.Ф., Ташходжаев Ш.С. Историческая топография Самарканда конца XI-начало XIII вв.
\\Афрасиаб вып. 4. Ташкент. ФАН. 1973. С. 12.
103
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на
соискан. К.и.н. М.: 1995. С. 80.
104
Буряков Ю.Ф. Некоторые материалы к исторической топографии шахристана Самарканда. \\Афрасиаб
вып. 3. Ташкент. ФАН. 1974. С. 52-62.
54
Ю.Ф. Буряков томонидан аниқланган иккинчи канал Хўжа Дониёр
зиёратгоҳи яқинидаги Шахристон кесмаларидан топилган. Бу каналнинг эни
8 м ва унинг ичидан топилган материаллар мил.ав.I минг йиллик ўрталаридан
миллоднинг I асрларига оидлиги аниқланган
105
.
Шундай қилиб, шаҳарларни ва қишлоқларни сув билан таҳминлаш
ҳамма даврларда Шарқдаги қадимги жамиятлар ҳаётидаги асосий
муаммолардан бири бўлган.
Самарқанднинг сув таъминотида асосий ролни жанубий дарвозалардан
бошланган ва ҳовузлар, қувурлар ҳамда қудуқларни сув билан таъминлаган
магистрал каналлар ўйнаган. Ушбу магистрал каналла энг қадимги
даврлардан ўзгаришларсиз мўғуллар босқинигача ҳукм сурган.
Қадимги Самарқанднинг кўчалар тизими, ўрта асрларга кўчалардан
ташқари
106
, кам ўрганилган ва бу ҳақда ёзма манбалар йўқ.
Агар, қадимги шаҳарларнинг асосий магистрал кўчалари ўз
йўналишларини
ўзгартирмаганликларини
ҳисобга
олсак,
у
ҳолда
Сарамарқанднинг ўрта асрлардаги кўчаларини қадимги кўчалар ўрнига
қурилган дейиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Самарқанднинг кўчалари, худди ариқлар каби
магистрал каналларнинг узунаси бўйлаб жанубдан шимолга чўзилган бўлган.
Бундан ташқари, шаҳарнинг асосий дарвозалари ҳам йўллар билан
туташтирилган бўлган. Ю.Ф. Буряков томонидан шарқий дарвоза яқинидан
8 та кўчалардан иборат йўллар тизими аниқланган ва улардан энг қадимгиси
мил.ав. I минг йилликларнинг ўрталаридан миллоднинг I асрлари билан
саналанган.
Шунга ўхшаш йўллар Г.В. Шишкина томонидан аниқланган ва бу
йўллар шаҳарнинг асосий дарвозасига шимол томондан ёндашган бўлган. Бу
ердаги йўллар ҳам мил.ав. I минг йиллик ўрталаридан мўғиллар истилосигача
105
Буряков Ю.Ф. Некоторые материалы к исторической топографии шахристана Самарканда. \\Афрасиаб
вып. 3. Ташкент. ФАН. 1974. С. 52-62.
106
Анарбаев А.А. Благоустройство средневекового города Средней Азии. Под редакц. А.М. Белиницкого.
Ташкент. ФАН. 1960. С.23-25.
55
даврлар билан саналанган. Бундай йўллар Навбаҳор ва Жанубий дарвозалар
атрофида ҳам аниқланган
107
.
Шундай қилиб, қадимги Самарқанднинг асосий дарвозалари кўчалар
тизими билан ўзаро боғланган бўлган. бундан ташқари, магистрал каналлар
бўйлаб чўзилган ва жанубдан шимолга йўналган йўллар ҳам мавжуд бўлган.
Афросиёбнинг ўнқир чўнқир релефи, ундаги йўлларнинг қайта
қурилишига халақит берган. Шаҳарнинг чуқур жойларидан ўтган кўчалар
имкон қадар тўлдирилган ва бу ҳолат бу ердаги уй жойлар қурилишидан
чиққан чиқитлар эвазига амалга оширилган. Бироқ, ушбу тўлғазмалар
археологларнинг аксарияти томонидан ҳовузлар деб қаралган.
Шундай қилиб, Афросиёбда шахмат шаклидаги планировкани кузатиш
қийин ва бунга шаҳарнинг релефи халақит берган.
2002 йилда Ўзбек-Француз экспедицияси омейяд ҳукмдори Наср бин
Сайёрнинг йирик саройида қазиш ишларини давом эттирди. Ушбу сарой VIII
асрнинг 40- йилларида бунёд этилган (Афросиёб, 11-қазишма). IX асрнинг
бошларида саройнинг харобалари устига Аббосийлар даврида қурилган
мачит барпо қилинади.
Бу йилда ишларнинг асосий мақсади бинонинг қириш жойини аниқлаш
эди ва у бинонинг шимолий тарафида бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган
эди. Шунингдек, бинонинг кириш қисмига туташган хоналарни ўрганиш ҳам
мақсад қилиб қўйилди. Сарой шимолий юзасининг ғарбий бўлагини қазиш
натижасида марказий ярим юмалоқ минора топилди. Шунга ўхшаш диаметри
2 м келадиган минора 15 м ғарброқдан топилди. Ушбу майдоннинг ўзидан
саройнинг ичкарисида ҳажми 7х6 м бўлган иккита хона аниқланди ва бу
хоналар 1,5 м лик йўлаклар билан ўзаро туташган (20 ва 21 хоналар). 21
хонадан яна иккита ўтиш жойи бўлиб, улардан ғарб ва жануб томонларга
чиқилган. Хоналарнинг дастлабки поллари синиқ лой бўлакларидан
терилган. Бироқ, сўнгра 20-хонанинг поли ганч ёрдамида пишган ғиштлардан
107
Буряков Ю.Ф., Бурякова Э.Ю. Новые археологические материалы к стратиграфии средневекового
Самарканда (по раскопкам площади Регистан в 1969-1971 гг.) \\Афрасиаб 2. Ташкент. 1973. С. 174-223.
Немцева Н.Б. Стратиграфия южной окраины Афрасиаба \\Афрасиаб вып. 1. Ташкент. 1969. С. 178
56
терилади. 21-хона очиб ўрганилганда унинг полидан пахса билан
текисланган пол аниқланди ва бу афтидан хонанинг поли релефини текислаш
мақсадида амалга оширилган. Бу фикр хона ташқи девори асосининг ғарбга
қараб қиялашганлиги билан ҳам ўз тасдиғини топади.
Аммо, шу йилда саройнинг кириш жойи аниқланмади. VIII асрнинг 70
йилларида бу сарой бўшаб қолган ва бу жараён шунчалар узоқ давом
этганки, буни унинг ташқи минораси ва деворларининг емирилиб, қиялашиб
қолганлигидан ҳам билса бўлади. Деворларининг тагида 90 см гача етадиган
деворнинг оқиб тушган қолдиқ парчалари сақланиб қолган. Бу жойдан
кўплаб сопол буюмлар қолдиқлари топилган. Улар орасида ой рамзли ва
ҳўкиз бошли қуйма сопол ҳайкалча диққатга сазовордир. Шунингдек, бу
ердан Киртимукхининг ажойиб муҳрланган тасвири ҳам топилган. У
фантастик қаҳрамон бўлиб, Афросиёбдан ва Ўрта Осиёнинг бошқа
ёдгорликларидан топилган
108
. Яна бир ажойиб топилма осилиб турган фанат
мевалари акси туширилган кружка бўлагидир. Бундай идишлар
Афросиёбнинг илк ўрта асрларга оид қатламларида
109
ва бошқа
ёдгорликларда кўплаб учраган.
Бу ердаги тупроқ тўлган массадан сопол буюмлар билан бирга сўғд
тангалари ҳам топилди ва бу тангаларнингг аксарияти Мастанга тегишли
(О.И. Смирнованинг фикрича) ёки В.А. Лившицнинг айтишича, "Унаш
авлодидан бўлган Шох Мастич” га тегишли. Ушбу ишхиднинг ҳукмронлик
қилган даври 698-700 йилларга тўғри келади, аммо, ушбу сана шубҳасиз
эмас. Бу ерда 2 хона қуйи полининг сарой деворлари асоси билан бир хил
баландликда жойлашганлиги муҳимроқдек кўринади. Бу ҳолат VIII асрнинг
40-йилларида қурилган саройнинг шимолий хона билан синхрон эканлигини
ва улар бир вақтда ҳукм сурганлигини кўрсатади.
108
Мешкерис В.А. Коропластика Согда. (К истории согдийской культурыв середине 1 тыс. л. до н. по 5 в.
н.э. \\АКД Душанбе. 1964. С. 21; ўша муаллиф. Терракоты Самаркандского музея. Каталог. Л.: 1962. С. 301-
302.
109
Соколовская Л. Неглазурованная керамика средневекового Самарканда как фактор эканомики городского
ремесла (по материалам городища Афрасиаб кон. VII нач. XIII вв.). Автореф. Дисс. к.и.н. Ташкент. 1995. С.
14.
57
Эътибор бериш керакки, бу ердаги тангалар улар билан биргаликда
топилган ҳайкалчани саналаш имконини беради. Сўғд тангаларининг араблар
даврида топилиши ягона ҳодиса эмас, балки уларнинг араблар даври
уйларида, айниқса бу даврнинг илк босқичларида топилиши қонуниятдир!
VIII асрнинг 80 йилларида сарой ҳамда шимолий уй ўз фаолиятини
тўхтатган ва бу ерда қурилиш техникасига кўра айтиш мумкинки, ўртаҳол
табақа вакиллари яшаган
Ўзбек
Француз
экспедицияси
2009
йилда
(ноябрь-декабрь)
Афросиёбнинг Хитой дарвозаси деб аталадиган жойида қазиш ишларини
олиб борди. У шаҳар аркидан шарқроқда, Афросиёб музейидан шимоли-
ғарбда жойлашган. Бу ер тепалик бўлиб, у конуссимон юмалоқ шаклга эга ва
қадимги ҳамда ўрта аср қурилмаларидан алоҳида ажралиб туради.
Тепаликнинг баландлиги Сиёбга кетадиган йўлдан 9 м ва юқори қисмининг
майдони 24х30 м. Ғарб томондан ушбу тепаликга қандайдир майдон,
афтидан ҳовуз туташган. Тепаликнинг усти қазиб ташланган ва ўра ҳосил
бўлган. Бундай ўралар тепаликдан жануброқда ва шарқроқда жойлашган
тепаликларда ҳам кузатилади. Маълум бўлишича бу ерда илгари ўқ
отиладиган жой бўлган ва ушбу ўралар спортчини ҳимоялаш мақсадида
қурилган.
Қазишманинг дастлабки ҳажми 6х6 м, сўнгра 7х11,5 м га етказилди.
Дастлаб бу ердаги ўралар тозаланди ва бу қазишманинг ярмини ташкил
қилди. Уларнинг чуқурлиги тепаликнинг устидан ҳисоблаганда 125-135 см.
ушбу чуқурликгача қазиш ишлари ҳам олиб борилди. Бахтга қарши, бу
ердаги
архитектура
ёдгорликлари
даставвал
самонийлар,
сўнгра
қорахонийлар ва асосан ҳозирги даврда кўпроқ бузилган. Бу ердаги ўранинг
тагидан сомонийлар давридагига ўхшаш пишган ва хом ғиштли қандайдир
қурилмалар аниқланди. Қазишманинг ғарбий томонидан қалинлиги 1 м дан
ошадиган пахса девор қолдиқлари аниқланди. Ушбу деворнинг устида ҳом
ғиштлар терилган. Бу девор дастлаб илк ўрта асрларга оид бўлган ва сўнгра у
сомонийлар даврида ҳам фойдаланилган. Қазишманинг шимолий қисми хом
58
ва баъзан пишган ғишт бўлаклари қолдиқлари билан тўлган. Афтидан, улар
бу ердаги девордан ёки ҳали очилмаган бирорта девордан қулаб тушган . Бу
ердаги ернинг энг устки қатлами остидан юмшоқ тупроқ қатлами очилган ва
кўплаб сопол идишлар қолдиқлари топилган. Бу ердан топилган пишган
ғиштлар асосан синиқлардан иборат ва ҳажми кичик: 21х21х4 см.
Ўзбек-Француз экспедицияси (Ф. Грене ва М. Исомиддиновлар)
Афросиёб аркининг пастки қисмида ҳам қазиш ишларини олиб бордилар. Бу
майдон
қадимги
Самарқанднинг
шимолий
тарафидаги
мудофаа
иншоатларини ўрганиш дастурига киритилган. Бу ердаги тадқиқот ишлари
1991 йилда 2х3 метрлик қазишмадан бошланган бўлса, 2007 йилга келиб арк
қуйи террасаси марказий қисмининг ярмидан кўпроғи очиб ўрганилди.
Юқорида келтирилган санадан кўриниб турибдики, қазишмалар беш
асрлик Самарқанд тарихини ўз ичига қамраб олади ва бу узоқ даврда моддий
ва ислом асосига қурилган диний маданият эволюциясининг умумий
хусусиятларини кузатиш мумкин. Шаҳарнинг VIII аср биринчи ярмида
араблар томонидан босиб олиниши бутун Моварауннахрдаги социал,
маданий ва сиёсий манзарани кескин ўзгартириб юборди. Бундай
жараёнларнинг излари ҳудуддаги турли шаҳарларнинг ҳаётида ҳам
кузатилади.
Қазишмалардан олинган асосий натижалар ёки янгиликлар VIII–IX
асрларга, яъни Аббасийлар даврига оид бўлди. Дастлабки кашфиёт бу ерда
75х65 м келадиган йирик архитектура комплексининг очилиши бўлди ва у
тангалар асосида саналанди (тангаларнинг барчаси қазишманинг Ўзбекистон
томонидан раҳбари А. Отахўжаев томонидан аниқланди). Уларнинг барчаси
VIII асрнинг ўрталарига оид деб топилди. Бу даврда аркнинг пастки
майдонида кенг қайта қуриш шилари олиб борилган. Аввалги сўғдлар даври
иншоатлари текислаб юборилади. Бу ердаги сўғдлар даври девори 1,5 м
баландликда сақланиб қолган (Сиёбнинг юқорисидаги шимолий қияликда).
Аммо, бу ерда шаҳарнинг Қутайба ибн. Муслим томонидан 712 йилда босиб
олиниши билан VIII асрнинг ўрталарида қандай воқеалар содир бўлганлиги
59
маълум эмас. Бу даврнинг қурилмалари тўлиқ бузиб юборилиши мумкин
бўлган.
Афросиёб аркининг қуйи майдонини ўрганиш ғояси узоқ йиллар унинг
юқори майдонида, яъни донжонда қазиш ишлари олиб борган Ольга
Николаевна Иневаткинага тегишлидир. Комплекснинг икки қисмга
бўлинганлиги унинг катта шарқий қисми сарой иншоатларига эга
бўлганлигини кўрсатарди. Панжакент ва Варахша шаҳарларидаги донжонлар
этагида жойлашган сарой қисмларининг мавжудлиги Афросиёбда ҳам худди
шундай фортификация архитектураси бўлиши эҳтимолини кўрсатарди. Ўзбек
Француз экспедициясининг асосчиларидан бири П. Бернар, 1989 йилда юнон
ҳамда лотин манбаларига асосланиб, донжондан шарқроқда аҳмонийлар
сатрапларининг сарой ҳудудлари бўлганлигини тахмин қилган эди. Сарой
зонаси ҳақидаги ғоя тўлиқ ўз исботини топди.
Бинонинг қурилиши математик жиҳатдан архитектор томонидан ўта
аниқ ҳисоблаб чиқилган ва маълум тарих асосида қурилган. Унинг ҳажми
75х65 м бўлиши тасодифий эмас. У тўғри томонларга эга булган учбурчак
томонларига деярли мос келади. Комплекс иккита катта кичик қисмлардан
иборат ва бу қисмлар 3,5 м қалинликдаги умумий ташқи деворларга эга (ички
деворларнинг эни 1,5 м дан 2 м гача оралиқда). Бу ердаги бош бино умумий
майдоннинг тўртдан уч қисмини эгаллайди ва у ички ҳовлидир. Ушбу ички
ҳовли турли катталикдаги хоналар билан ўралган бўлган. Комплексга кириш
эшиклари билан ажратилган массив бош бинонинг жанубий тарафида
жойлашган. Унга кириш қисмига қарама-қарши тарафда эни 6 м келадиган
айвон мавжуд. Майдоннинг тўртдан бир қисмида ғарбий тарафдан алоҳида
ҳовли қилинган ва у биринчи ҳовли билан иккита йўлак орқали боғланади.
Бинонинг характерли хусусияти бу ердаги ҳар иккала ҳовлиларда
галарея
ҳосил
қиладиган
йирик
октогонал
устунлардан
фойдаланганлигидадир (диаметри 2,2 м гача). Биринчи, ҳолатда ушбу
устунлар ҳовлининг айланаси бўйлаб, иккинчи ҳолатда фақат бир яъни
60
шарқий тарафда жойлашган. Деворларнинг қурилиши комбинациялашган
ҳолатда, яъни тагига етти қатор хом ғишт терилиб, усти пахса қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |