Муаммоли вазиятни тахлил қилишга турли хил муно
сабатда ёндашиш мумкин бўлганлиги учун хам хал кили
ниши лозим булган вазифа турли хил муаммолар тарзида
баён килиниши мумкин. Бунда баъзи муаммолар асосий
вазифани ифода килса, баъзилари бу вазифанинг айрим
томонларини акс эттиради ва шунинг учун ҳам жузъий
хусусиятга эга бўлади. Кўп
холларда бир-бири билан
боғланиб кетган мана шундай жузъий муаммолар хал
қилингандан кейингина асосий муаммони аникрок баён
килиш ва ечиш имконияти вужудга келади.
Муаммоларни тўғри кўйиш ва баён килиш уларни ечиш-
дан кам ахамиятга эга эмас. Муаммони тўғри кўйиш учун
унинг илмий билиш тарақкиётида тугган ўрни ва ахамиятини
тўгри баҳолаш, уни хал килишнинг методларини топиш зарур.
Бу амалда кўйилиши мумкин бўлган турли хил муаммолар
ичидан энг мухими ва тугрисини танлаб олишни билдиради.
Муаммони танлаш маълум бир даражада тадқиқотнинг уму
мий йўналишини ва хусусиятларини белгилаб беради.
Охир-окибатда кайси муаммони кўйиш амалий фаоли-
ятимиз эхтиёжларига боғлик.
Чунки факат амалий фаоли-
ятдагина кишиларнинг эҳтиёжлари ва максадлари билан
уларни хал килиш воситалари уртасидаги зиддият яккол
намоён булади, илмий изланиш предмети аникданади ва
шу асосда билиш олдига конкрет вазифалар куйилади.
Илмий муаммо, одатда, маълум бир назария доирасида
вужудга келади (Назария хакида бобнинг охирида кенг-
рок маълумот берилади).
Назария кейинчалик илгари
сурилиши мумкин булган
муаммони умумий холда белгилашга ва уни тўғри танлашга
ёрдам беради. Шунингдек, хар бир муаммо маълум бир
назария ёрдамида хал килинади. Баъзи холларда эса муаммо
мавжуд назарияни модификация килишни, муаммони ечиш
га мослаштиришни талаб килади.
Муаммони ечиш учун дастлабки тайёргарлик
ишлари
килинади. Улар куйидагилардан иборат:
а) мавжуд назариялар доирасида тушунтириб бўлмай-
диган факт ва ходисаларни аниклаш;
б) муаммони хал килиш гоялари ва методларини тахлил
килиш ва уларга баҳо бериш;
в) муаммони хал килиш турини, максадини, олинган
натижани текшириш йўлларини
белгилаш;
г) муаммонинг негизи билан уни ечиш учун илгари сурил-
ган гоялар уртасидаги алоканинг хусусиятларини курсатиш.
'
Бу дастлабки ишлар амалга оширилиб булгандан кейин
муаммони ечишга бевосита киришилади.
Шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, муаммонинг
ечилиши нисбий хусусиятга эга. Бошқача айтганда, муам
монинг мутлак тўла ечимини топиш кийин. Чунки ўрга-
нилаётган ҳодисанинг барча томонларини камраб олиб
булмайди. Шунинг учун ҳам
илмий изланиш давомида
янги муаммолар вужудга келиши мумкин булиб, у мавжуд
муаммони бошқача талкин қилишни такозо этади. Бунга
мисол килиб И.Ньютон томонидан жисмларнинг ўзаро
тортишиши муаммосининг қўйилишини курсатиш мумкин.
Бутун олам тортишиш қонунини кашф килиб, у фақат
тортишувчи жисмлар уртасидаги микдорий алоқаларнигина
топганлигини уқтириб ўтган эди.
А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси жисмларнинг
ўзаро тортишиши муаммосини бошқача
талкин килади ва
бу муаммо хакидаги тасаввурларимизни маълум бир дара
жада кенгайтиради.
Жисмларнинг ўзаро тортишишининг табиати, амалга
ошиш механизми ҳозиргача тўла очиб берилмаган. Бош-
қача айтганда, муаммо узил-кесил ҳал булмаган.
Баъзи холларда муаммоларнинг ечимини узок вақтгача
топиб булмайди. Масалан, рак касалининг сабабини урга
ниш билан боғлиқ муаммо ҳозиргача тўла хал булмаган.
Бу, албатта, айрим муаммолар бутунлай ечимига эга
эмас, деган фикрни билдирмайди,
балки уларни мавжуд
методлар, воситалар ёрдамида ечиб бўлмасликни кўрсатади,
холос ва шу тариқа ечишнинг янги воситаларини кидириб
топишга ундайди. Демак, муаммо ҳал қилинмагунча илмий
изланиш давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: