Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

ГИПОТЕЗА
Муаммони хал этиш жараёнида маълум бир гипотезалар 
илгари сурилади ва асосланади.
Гипотеза - ўрганилаётган ходисанинг сабаблари ва 
хусусиятларини тушунтирадиган асосли тахмин тарзидаги 
билим шаклидир.
Гипотезани, авваламбор, билимларнинг мавжуд бўлиш шак­
ли сифатида олиб қараш зарур. Чин, ишончли билимлар 
ҳосил бўлгунга қадар кўйилган муаммолар, масалалар ҳакдцаги 
фикр-мулохазалар кузатиш, эксперимент натижаларини тах­
лил кдлиш ва умумлаиггиришта асосланган бўлиб, улар турли 
хил тахминлар, фаразлар шаклида курил ади ва мавжуц бўлади.
Масалан, Левкипп ва Демокритнинг жисмларнинг атом­
лардан ташкил топганлиги хакида билдирган фикрлари


дастлаб гипотетик шаклда бўлиб, энг оддий, кундалик таж- 
рибада минглаб марта кузатиладиган ҳодисалар: қаттиқ 
жисмнинг суюкликка айланиши, хдцнинг тарқалиши ва шу 
кабиларни тахлил килишга асосланган, уларнинг сабабини 
тушунтиришга каратилган. «Жисмлар майда, бўлинмас зар- 
рачалардан ташкил топмаганда бундай ҳодисалар бўлмас 
эди», деган фикр узининг маълум бир мантикий кучига эга.
Ходисанинг сабаби хакидаги фикр дастлаб, одатда, ги­
потеза шаклида вужудга келади ва шу маънода у билимлар­
нинг мавжуд бўлишининг умумий мантикий шаклларидан 
бири хисобланади.
Гипотезани куриш ўрганилаётган ходисани тушунтира- 
диган тахминий фикрларни илгари суришдан иборат бўла- 
ди. У кайд этилган фактлар, улар учун характерли бўлган 
конуниятлар хакидаги хукмлар (мулохазалар) ёки хукмлар 
тизими тарзида бўлади. Уни ифода килувчи асосий гап му­
лохазалар системасини хосил килувчи элемент, деб хисоб­
ланади. Ана шу гап (мулохаза)да, одатда, гипотезанинг бош 
гояси акс этади. Мухокама жараёни унинг негизида, атрофида 
курилади ва маълум бир ишчи гипотезалар - вактинча 
қуриладиган, мўлжални тўғри олишга ёрдам берадиган 
тахминларнинг илгари сурилишига, улар ёрдамида ходисанинг 
янада чукуррок тадкик килинишига олиб келади.
Гипотезаларни илгари суришнинг асосий мантикий во­
ситаси эхтимолий хулоса чикариш: аналогия, тўлиқсиз ин­
дукция, турли кўринишдаги эҳтимолий силлогизмлар - энг 
камида битта коидаси бузилган, асосларидан бири эхтимо­
лий ҳукм бўлган силлогизмлар (шартли, айирувчи - катъий, 
шартли - айирувчи силлогизмлар шаклларида) хисобланади.
Шунингдек, гипотеза баъзи холларда катъий хулоса 
чикариш шаклларида хамда турли хил хулоса чикариш 
усулларининг кўп каватли мантикий курилмаси тарзида 
ҳам шакллантирилиши мумкин.
Гипотезада илгари суриладиган мулохаза эмпирик ма­
териалларни тахлил килиш, кайта ишлаш, тартибга кел­
тириш, умумлаштириш, талқин этиш натижасида пайдо 
бўлади. Ана шунинг учун хам гипотеза - бу хар кандай 
тахмин эмас, балки маълум бир даражада асосланган, 
ўзининг муайян мантикий кучига эга мулохаза, фараздир.
Гипотеза куришнинг мураккаб мантикий жараён экан­
лигини куйидаги мисол тасдиқлайди. Иссиклик двигателла- 
ри назарияси асосчиларидан бири француз инженери Сади 
Карно биринчи бўлиб фақат иссиқликнинг қатгиқроқ қизи-


ган жисмдан совуқроқ жисмга ўтишидагина фойдали иш 
вужудга келиши ва аксинча, иссикликни совуқ жисмдан 
қиздирилган жисмга бериш учун иш сарфланиши зарур, 
деган фикрни илгари сурган. Айни пайтда Карно шу даврда 
кенг тарқалган иссиқликнинг намоён бўлиш сабаби унинг 
таркибида алоҳида вазнсиз суюқлик - теплороднинг 
бўлишидир, деган фикрга таянувчи теплород концепциясини 
ҳам тўғри, деб ҳисоблаган. Теплородни сувга, ҳароратлар 
(температуралар) уртасидаги фаркни - сув даражасига киёс 
килиб, Карно, худди сув даражасининг пастга тушишида 
иш сув огирлигининг унинг даражалари уртасидаги фаркка 
бўлиниши билан ўлчангани каби, буг машинасида иш, 
ишчи модданинг (сув, спирт ва бошкалар) табиатидан катьи 
назар, теплород микдорининг ҳароратлар (температуралар) 
фарқига бўлиниши билан ўлчанади, деган хулосага келади. 
Бу иссикдик машинаси иш ҳажмининг (микдорининг) исит- 
гич ва совутгич ҳароратларининг қийматларига боғлиқли- 
гини англатарди. «Карно принципи» кейинчалик термоди- 
намиканинг иккинчи қонунининг яратилишига асос оўлган.
Келтирилган мисолда Сади Карнонинг гипотезани илгари 
сурищда аналогияга асосланганлигини пайкаб олиш кийин эмас.1
Илгари сурилган гипотеза, албатта, асосланиши зарур. 
Бу боскичда гипотезадан маълум бир натижалар келтириб 
чикарилади ва улар верификация килинади, яъни уларнинг 
мавжуд фактларга (ёки оошқа ишончли билимларга) му- 
вофиқлиги аникланади.
Бу ерда шуни унутмаслик лозимки, гипотезани ишонч­
ли, чин билимга айлантириш учун унда илгари сурилган 
фикрларга етарли асос оула оладиган микдордаги нати­
жалар (гипотезанинг асосий ғоясидан келиб чикадиган) 
йиғиндиси верификация килиниши керак.
Гипотезанинг чинлигини асослашнинг бошқа усуллари 
ҳам мавжуд: 1) гипотезани дедуктив йўл билан чинлиги 
аввал исботланган билимлардан мантикан келтириб 
чикариш; 2) асоси ишончли билим бўлмаса, уни тасдиклаш 
(бу кўпроқ асослари эҳтимолий ҳукм бўлган силлогизмлар 
воситасида курилган гипотезаларга тегишли); 3) гипотеза­
нинг асосларини ишончли билим олиш учун етарли бўлган 
микдорга етказиш (бу гипотеза тўлиқсиз индукция 
воситасида курилган ҳолларга тегишли).
Гипотезани тасдиклашнинг кандай кечишини тасаввур 
килиш учун куйидаги мисолга мурожаат киламиз.
Термодинамика асосчиларидан бири немис физиги 
Р.Клазиус юкорида биз кайд этиб ўтган “Карно принципи”ни
1

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish