Р ( х ,)
р (Х2)
р (х"}
<х„ х,,..., х > е С
I ’
2 ’
7
п
V х((хе С)Р—»(х))
Предметларнинг ёпиқ тўпламини ўрганиш эмпирик тад-
киқотнинг аник бир синфни билиш билан чегараланган-
лигини билдиради. Ана шунинг учун ҳам асослардаги ҳар
бир предмет ҳакидаги маълумот кайд этилган белгини
синф предметларининг барчасига ёйиш, уларга тегишли,
деб айтиш учун мантикий асос бўла олади.
Демак, тўлик индукциянинг асосий хусусияти шундаки,
унда берилган синфга мансуб барча предметлар бирма-
бир ўрганилиб чикилиши, улар ҳақида якка хукмлар ҳосил
килиниши ва асослар сифатида кабул килиниши зарур.
Тўлиқ индукциянинг яна бир муҳим хусусияти бор:
унинг асослари хам, хулосаси хам аник, текширилган,
эхтимолдан холи фикрларни акс эттиргани учун улар
катъий хукмлар оркали ифодаланади. Масалан, оддий
катъий силлогизмни ўрганишни унинг 1-фигурасидан
бошлаб, унинг тўғри модусларга эгалигини аниклаймиз.
Шу йўл билан силлогизм II, III, IV фигураларини кўриб
чикамиз; уларнинг ҳам хар бирининг тўғри модусларга
эга эканлигининг гувохи оўламиз. Натижада силлогизм
фигураларининг бу хусусиятини якка хукмларда ифода
этамиз ва тўлиқ индукция бўйича хулоса чиқариш учун
асос килиб олам из хамда хулоса чиқарам и з. Унда
юритилаётган мухокама жараёни куйидаги шаклга киради:
Силлогизмнинг I фигураси тўғри модусларга эга.
Силлогизмнинг II фигураси тўғри модусларга эга.
Силлогизмнинг III фигураси тўғри модусларга эга.
Силлогизмнинг IV фигураси тўғри модусларга эга.
Ю коридаги
ф и гу р ал ар
си л л о ги зм н и н г
ҳам м а
фигурапаридир.
Демак, силлогизмнинг хамма фигуралари узининг тўғри
модусларига эга.
Тўлиқ индукциянинг асослари ва хулосасини уларнинг
таркиби жихатидан олиб тахлил қилсак, куйидаги холни
кузатиш мумкин. Асос бўлиб келаётган хукмлар субъектла
ри мантиқий синфнинг алохида элементларини ифода этади.
Хулосанинг субъекти эса бир бутун мантикдй синфни акс
эттиради. Асослар ва хулоса предикатлари предметлар
белгисини ифода килади. У асосларда синфнинг алохида
олинган ҳар бир элементига тегишли белги сифатида фикр
килинади. Хулосада эса у белги бутун синфга кўчирилио,
унга тегишли умумий белги сифатида кайд этилади.
Фикримизни куйидаги мисол оркали ойдинлаштирамиз:
Зардушт Қадимги Хоразмда туғилган.
Будда Ҳиндистонда туғилган.
Мусо Мисрда туғилган.
Исо (Иисус Х ристос) Куддусга яқин В ифлеемда
туғилган.
Мухаммад Маккада туғилган.
Улар буюк динларнинг асосчиларидир.
Демак, буюк динларнинг асосчилари Шаркдан чиқкдилар.
Келтирилган мисолда биз эьтиборимизни кдратишимиз зарур
бўлган мухдм бир томон бор. У ҳам бўлса, факат хулосанинг
субъектигина (Буюк динлар асосчилари) эмас, балки
предикатнинг (Шаркдан чиккан) хам асослардаги предикатлар
(Хоразм, Ҳиндистон, Миср, Қудцус, Маккаларда туғилганлига)
синфидан ташкил топганлигидадир. Яъни, хулоса
- Р,
асослардаги Р
Р.,,..., Рп турларидан, модификацияларидан
ташкил топган. Бошкача айтганда, унда асослар субъектлари -
хулоса субьектвда, асослар предикатлари - хулоса предикатида
синфларга бирлаштирилган ва мантикан умумлаштирилиб,
умумий ҳукм шаклвдаги хулоса хосил килинган.
Тўлик индукцияга хос бўлган яна бир хусусиятни кўрса-
тиш мумкин. Бу унинг асосларда ва хулосада кўрсатилган
предметлардан бошқа предметлар хакида билим бермас -
лигидан иборат.
Ниҳоят, тўлик индукция хулосасининг аник ва чин
бўлиш и билан дедуктив хулоса чиқари ш га ўхш аб
кетишини кайд этиш зарур.
Буни тўлик индукцияни силлогизм III фигураси билан
солиштириш, уларнинг ўхшаш томонларини ажратиш йўли
билан кўриб чикиш мумкин. Биринчидан, уларнинг икка
ласи хам аник хулосалар беради. Бунга асосий сабаб
ш уки, си нф га мансуб барча предметлар бирм а-бир
ўрганилиб чикилади. Иккинчидан, уларнинг хулосасида
предикат ифода қилувчи фикр (белги хакидаги фикр)
мантикий турдан мантикий жинсга (мантикий синфга)
кўчирилади. Силлогизм III фигурасида хулоса жузъий
ҳукмлар тарзида келиб чикади, лекин асосларда кўрсатилган
предметларга Караганда кўпроқ бўлган предметлар синфи
ҳақида фикр билдирилади, яъни предикат (белги ҳақидаги
маълумот) турдан жинсга кўчирилади. Масалан:
Китоблар - маънавий бойлик.
Китоблар -
а қ л и й
меҳнат натижалари.
Демак, аклий мехнат натижаларининг баъзилари маъ
навий бойликдир.
Бунда «маънавий бойлик» бўлиш белгиси (Р) «китоблар»
дан «аклий меҳнат натижалари»га кўчирилади. Китоблар -
маънавий бойлик, акдий мехнат натижалари. Маънавий бой
лик эса акдий мехнат натижаларининг бир туридир.
Тўлиқ индукция билан силлогизм III фигурасининг
бир-биридан фарк киладиган томонлари бор, албатта.
Хусусан, силлогизм III фигурасининг хулосаси - жузъий
ҳукм, тўлиқ индукциясининг хулосаси - умумий хукмдан
иборат. Лекин бу тўлиқ индукция хулосасининг аник,
катъий бўлишига шубҳа туғдирмайди. Бу ерда биз учун
энг муҳими шудир.
Тўлиқ индукция таҳлилига якун ясаб, унинг хулосаси
нинг аник, катъий бўлишини, предметларнинг кичик синфи
ҳакдца эмпирик материалларни умумлаштириш йўли билан
хулосавий билим олишнинг самарали воситаси эканлигини
алохида кайд этса бўлади.
Объектив оламдаги предмет ва ходисаларнинг катта синф
ларини, уларнинг амадца чексиз бўлган хоссаларини тажри
ба ва кузатишда тўлалигича камраб олиб бўлмайди. Ана
шунинг учун хам тўлиқ индукциянинг билиш жараёнидаги
имкониятлари ўз чегарасига эга, деб хисобланади.
Тўлиқсиз индукция шундай эҳтимолий хулоса чика
риш турики, унда бирорта белгининг бир мантикий синфга
тегишли предметларнинг бир кисмига (бир нечтасига) хос-
лигини (ёки хос эмаслигини) аниклаш асосида шу белги
нинг берилган синфга мансуб барча предметларга хослиги
(хос эмаслиги) ҳақида хулоса чикарилади.
Тўлиқсиз индукцияда фикримиз, худди тўлиқ ин-
дукциядагидек, жузъийликдан (яккаликдан) умумийлик
ка, камрок умумийлашган билимдан кўпроқ умумий-
лаш ган билимга караб харакат килади. Л екин унда,
тўлик индукциядан фаркли ўларок, хулоса кузатиш,
тажриба давомида кайд этилмаган, ўрганилмаган предмет-
ларга хам тегишли булади. Т ўлиқсиз индукциянинг
эвристик моҳияти айнан ана шундадир.
Тўликсиз индукцияда фикримиз куйидаги шакдца курилаци:
S j предмети Р белгига эга.
Б^предмети Р белгига эга.
Sn предмети Р белгига эга.
Sn предметлари С синфига тегишли.
Эҳтимол, С синфининг хар бир предмети Р белгига эгадир.
Бу шаклни символик кўринишда куйидагича ёзиш мумкин:
Р
(X.)
Р (х!)
Do'stlaringiz bilan baham: |