Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Предикатлар мантиғи тили 3-мавзуда берилган



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

 Предикатлар мантиғи тили 3-мавзуда берилган.


4. 
Ўрнига ном қўйиш натижасида ҳеч бир эркин ўзга- 
рувчи боғланиб колмаслиги керак.
Предикатлар мантиғининг асосий коидалари кдгорига му­
лохазалар мантиги бўйича хулоса чикдриш коидалари, шунинг­
дек, кванторларни киритиш ва чикариш коидапари хдм кира­
ди. Бу ковдаларга риоя кдлинганда чин хулосалар чикади.
ИНДУКТИВ ХУЛОСА ЧИКАРИШ
Биз аввалги мавзуда зарурий хулоса чикариш билан 
(дедуктив хулоса чикариш асосида) танишиб чиккан эдик. 
Мантикда эҳтимолий хулоса чикариш ҳам ўрганилади.
Эҳтимолий хулоса чикариш турли хил шаклларда, шу 
жумладан, индуктив хулоса чикариш шаклида амалга оши­
ши мумкин. Уларнинг барчасига хос хусусият - хулоса­
нинг асослардан мантикан зарурий равишда келиб чиқ- 
маслиги хамда факат маълум бир даражада тасдиклани- 
шидир. Асосларнинг хулосани тасдиклаш даражаси ман­
тикий эҳтимоллик, деб ном олган.
Индуктив хулоса чикариш билан батафсилрок танишиб 
чикамиз.
Билиш, қайси сохада амалга ошишидан кдтъи назар соглом 
акл даражасидами ёки илмий билишдами - доимо предмет ва 
ходисаларнинг хиссий идрок этиладиган хосса ва 
муносабатларини ўрганишидан бошланади. Уни фалсафада, 
мантикда эмпирик билиш боскичи деб аташ ади. Бу босқичьа 
субъект турли хил табиий жараёнлар, ижтимоий ходисаларда 
ўхшаш шароитларда маълум бир хусусиятларнинг такрорла- 
нишини кузатади. Бу ана шу тургун холда такрорланиб турув­
чи хоссанинг айрим предметнинг индивидуал хоссаси эмас, 
балки маълум бир синфга мансуб предметларнинг умумий 
хоссаси бўлса керак, деган фикрга келишга асос бўлади. 
Масалан, кайси давлатда демократия тамойилларига яхши 
амал қилинса, ўша давлат аҳолисининг ижтимоий турмуш 
даражаси юкорилигини кузатиш мумкин. Шу асосда де­
мократиянинг тамойиллари, шартлари яхши амал киладиган 
ҳар кандай давлатда ахолининг турмуш даражаси юқори 
бўлади, деган хулосага келиш мумкин.
Мана шундай жузъий билимдан умумий билимга ман­
тикан ўтиш индукция шаклида содир бўлади (лотинча- 
inductio - ягона асосга келтириш).
Индуктив хулоса чикариш эмпирик умумлаштириш 
шаклида содир бўлиб, унда бирорта белгининг маълум


бир синфга мансуб предметларда такрорланишини кузатиш 
асосида, шу белгининг мазкур синфга тегишли барча пред- 
метларга хослиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Индукция асосида чиқарилган хулосалар илмий билишда 
урнатилган турли эмпирик қонуниятлар, яратилган умум- 
лашмалар тарзида уз аксини топади, предмет ва ҳодисалар 
ҳақидаги билимларимизни кенгайтиришга олиб келади.
Индуктив хулоса чикариш билвосита хулоса чикариш 
хисобланади, яъни унинг асослари иккита ва ундан ортик 
мулохазалардан ташкил топган бўлади. Улар, одатда, якка 
предмет ёки предметлар синфининг бир кисмини ифода 
киладилар. Хулосада эса, бир мантикий синфга мансуб 
предметларнинг барчасига нисбатан умумий хукм тарзвдаги 
фикр х,осил килинади.
Демак, индуктив хулоса чикаришда яккалик, жузъийлик 
ва умумийликнинг диалектик алокасини кузатамиз. Айрим 
фактларни ифодалайдиган, жузъий характерга эга бўлган 
билимлар умумий билимларни хосил килиш учун мантикий 
асос бўлиб хизмат килади. Такрорланиб турувчи турғун 
алоқалар, одатда, предметларнинг мухим зарурий алоқа- 
ларидан иборат бўлгани учун бу умумий билимлар қону- 
ниятларни ифода киладилар. Асослардаги якка ва жузъий 
фактлар хакидаги билимлар эса ана шу конуниятларнинг 
намоён бўлишини кайд этадилар. Индуктив хулоса чикариш 
кузатиш ва тажриба натижаларини умумлаштириш билан 
боғлиқ бўлгани учун улар ҳақида қискача тўхталиб ўтамиз.
Кутатип! предмет ва ходисаларни ўрганишнинг энг од­
дий, кўп холларда кўллаш мумкин бўлган усулидир. Унда 
субъект (масалан, тадқиқотчи) кузатилаётган ходисага бево­
сита таъсир ўтказмасдан, уни табиий ҳолатида, боғланишларида 
ўрганади. Бунда субъект ўз сезги органлари, тадкиқотлар 
олиб бориладиган асбоб-ускуналар (масалан, микроскоп, тунда 
кўриш асбоби ва шу кабилар) билан иш кўради.
Табиийки, кузатиш пала-партиш, узук-юлук хрлда эмас, 
балки изчил, кўпинча аввалдан тузилган режа (масалан, 
тадкикот режаси) асосида ўтказилади. Масалан, корхона 
раҳбари унинг турли бўғинларида, бўлимларида ишлаётган 
масъул ходимларнинг, иш чиларнинг ишини тизимли 
равишда, мунтазам кузатиб боради, индукция асосида 
маълум бир хулосаларга келади. Бу хулосалар бошкарув 
тизими, кадрлар масаласига маълум бир ўзгартиришлар 
киритиш учун асос бўлиб хизмат килади. Бош қа бир 
мисол. Милиция ёки прокуратура ходими жиноятни содир


қилишда шубҳаланаётган кишини ҳибсга олишдан аввал 
унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан тузилган реж а 
асосида, турли хил шароитларда табиий х,олатда, унга 
халақит бермаган холда кузатиб боради. Бу эса унга катъий 
бир қарорга келиш и учун зарур булган ф актларни 
топишига ёрдам бериши мумкин.
Тажриба (эксперимент) ходисаларни ўрганишнинг 
мураккаброк усули бўлиб, у билиш объектига маълум 
бир тарзда таъсир ўтказишни тақозо этади. Тажриба, 
албатта, аввалдан тузилган режа асосида, махсус яратилган 
шароитда, зарур асбоб-ускуналардан фойдаланган, керакли 
мантикий усулларни кўллаган ҳолда ўтказилади.
Илмий билишнинг техникавий асоси тобора мустаҳкам- 
ланиб бораётган хозирги шароитда тажрибалар турли-туман 
мураккаб асбоб-ускуналардан фойдаланилган холда ўткази- 
лади. Улар ходисаларнинг сабабий алоқаларини аниклашни, 
ички конуниятларни очишни осонлаштиради, тезлаштиради.
Бу ерда, албатта, мукаммал асбоб-ускуналар яратили- 
шининг негизида ҳам объектив борлик ва билишга хос 
конуниятларнинг очилиши, уларни ифода килувчи билим­
ларнинг ётиши, амалиёт, техникада жорий килиниши, яъни 
бошкача айтганда, индуктив хулоса чикаришда амалиёт ва 
билимнинг узвий алокада бўлишини назарда тутиш лозим.
Тажриба билиш жараёнида куйидаги кулайликларни 
яратишга имкон беради:
1. Ўрганиладиган (тажриба ўтказиладиган) предметлар 
доирасини тадқикотчи ихтиёрий равишда кенгайтириши 
ёки торайтириши мумкин.
2. Билиш объектини «тоза» холда, яъни бошка объект­
лар таъсиридан «ажратиб» кўйган холда ёки улар билан 
бирга бўлган ўзаро таъсирда олиб ўрганиш мумкин.
3. Билиш объектига таъсир этувчи ҳолатларни ихтиёрий 
тарзда ўзгартириб туриш мумкин.
4. Утказилаётган тажрибани тезлаштириш ёки секин- 
лаштириш мумкин.
5. Натижанинг чинлигига ишонч ҳосил килиш учун 
тажрибани зарур бўлган микдорда такрорлаш мумкин.
Индуктив хулоса чикаришнинг асосларида, юкорида 
кайд килиб ўтганимиздек, кузатиш ва тажриба натижалари 
ифодаланган бўлиб, улар бирорта С синфига тааллукли S,,
S2,... S n ҳодисаларда р белгисининг тургун холда 
такрорланиш и хакидаги ахборотни кайд киладилар. 
Хулосасида шу белгининг предметларнинг бутун синфига


хослиги ҳақида фикр ҳосил килинади. Увда муҳокаманинг 
шакли куйидагича булади:
S, ҳодисаси Р белгига эга.
S2 ҳодисаси Р белгига эга.
Sn ҳодисаси Р белгига эга.
S,, S.,,..., Sn лар С синфига мансуб.
С синфининг ҳар бир ҳодисаси Р белгига эга.
Символик ифодаси эса куйидагича:

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish