Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Санаш оркали тўлиқсиз индукция 
ёки 
оммабоп ин­
дукция 
(энумератив индукция) индуктив йўл билан умум- 
лаштиришнинг шундай турики, унда бир синфга мансуб 
предметларнинг бир қанчасида бирорта белгининг так- 
рорланишини кузатиш асосида, унинг шу синфга кирувчи 
барча предметларга хослиги ҳакида эҳтимолий тарздаги 
хулоса чиқарилади.
Санаш орқали тўлиқсиз индукциянинг объектив асо­
сини инсонларнинг кўп йиллик ҳаётий фаолияти, авлоддан 
авлодга ўтиб келаётган турмуш тажрибалари натижалари 
ташкил этади. Масалан, ёз жуда иссик келганда, кишда 
қаттиқ совуқ бўлиши мумкинлиги, қалдирғочларнинг жануб 
томонга учиб кетаётгани ҳавонинг совий бошлаганини 
билдириши ва шу каби хулосалар инсонларнинг об-ҳавони 
узок йиллар давомида кузатишининг натижасидан иборат.
Кишиларнинг кундалик ҳаётий тажрибасига асослан- 
гани, соглом акл юритишга хос хусусиятларни ўзида му- 
жассамлантиргани учун хам хулоса чикаришнинг бу 
усулини оммабоп индукция деб аташади.
Оммабоп индукциянинг муҳим хислатларидан бири ку­
затилаётган ҳолларга зид бўлган ҳолнинг йўклигига ишонч 
ҳосил килишдир. Яъни бунда бирорта белгининг берилган 
синф предметларининг бир нечтасида такрорланишини кайд 
этиш билан чекланмасдан, уларга зид бўлган ҳолнинг йўқлиги 
ҳам аникланади. Бу, одатда, оммабоп индукция асосида катъий 
хулосага келишдан олдин «Шошмай тур-чи, қани, яна бир 
текшириб кўрайлик!» деган фикрга суяниб иш килишга 
ундайди, «Етги ўлчаб, бир кесиш»га чақиради. Ана шунинг 
учун хам оммабоп индукцияни халк донишмандлигининг 
намоён бўлиши турларидан бири, деб айтиш мумкин.
Оммабоп индукция асосланадиган белгиларнинг так- 
рорланиши ҳакиқатан ҳам кўп холларда, индуктив хулоса 
чикаришнинг бошка турларида бўлгани сингари, ходиса­
ларнинг умумий хусусиятларини акс эттиради. Ана шунинг 
учун хам бу усул билан олинган хулосанинг чин бўлиши 
эҳтимоли нисбатан юкорирок хисобланади ва унга таяниб 
кишилар ўз фаолияти йўналишларини, амалга ошириш 
механизмларини белгилайдилар.
Оммабоп индукциянинг энг оддий умумлашмаларисиз деҳ- 
қончилик, халк хунармандчилиги, оддий хўжалик ишларини 
ва шу кабиларни амалга ошириб бўлмайди. Масалан, Мирзо


Улугбек номидаги ЎзМУ кутубхонасидаги китобларнинг кандай 
ахволда эканлигини билиш учун (хулосавий билим хосил килиш 
учун) ундаги китобларнинг бир кисмини - турли қаватлардаги, 
турли бўлимлардаги, турли жавонлардаги китоблардан бир 
кднчасини олиб, текшириб кўриш кифоя. Худди шунингдек, 
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар олдидан 
окрушардаги депутатликка номзодлар, сиёсий партияларнинг 
мавкелари ҳақвда сайловчиларнинг бир кисмининг фикрини 
билиш (масалан, сўроқ ўтказиш йўли билан) асосида муайян 
хулосаларга келиш мумкин. Бу мисолларда мухокама оммабоп 
индукция шакли бўйича курилган.
Кундалик хаётий тажриба, соглом акл илмий билишнинг 
бошлангич асоси сифатида унинг кўядиган дастлабки 
кадамларини, харакат йўналишларини аниклашга ёрдам 
беради. Хусусан, фан ўз тараққиётининг дастлабки боски- 
чида эмпирик тадкикотлар ўтказади: объект устида ўтказа- 
ётган тажриба давомида тупланган фактларни тасвирлайди, 
таснифлавди, такрорланиб турувчи хусусиятларни аниклайди, 
индуктив умумлашмалар шаклидаги эмпирик конуниятларни 
шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида, ўрганилаётган объект 
хакида турли хил гипотезалар куришга, ходисаларни олдиндан 
кўришга, илмий башоратлар килишга ёрдам беради.
Шуни айтиш керакки, оммабоп индукциянинг хулосаси 
билиш субъекти учун кулай фактларни санаб кўрсатишга 
асосланганлиги боис, у эҳтим олий, тахминий фикр 
бўлишдан юқорига ўта олмайди. У кушимча текширишлар 
ўтказиш ни , мавжуд ҳолатлар ва холларда предмет 
табиатининг ўзгаришини аниклаштиришни такозо этади. 
Чунки кулай холларни, ф актларни санаб кўрсатиш
дастлабки индуктив умумлашмалар хосил килишнинг 
зарурий шарти бўлса-да, ўз ҳолича етарли эмас.
Хусусан, бирорта белгининг бир туркум предметларда 
такрорланиши воқеанинг кечиши билан боглик тасодифий 
холат ҳам бўлиши мумкин. Албатта, зарурият билан 
боғланмаган, уни у ёки бу даражада ифода килмайдиган 
тасодиф йўқ. Масалан, тажриба олиб борилаётган итга 
ёнида турган лампочка ёнгандан кейин овқат бериш бир 
неча марта такрорланса, бу итда шартли рефлекс хосил 
бўлишига олиб келади. Бунда лампочка билан овкат бериш 
ўртасидаги алока ўз ҳолича тасодифий деб олиб каралиши 
мумкин. Лекин у итда шартли рефлекснинг ҳосил бўлиши 
билан бир тизимда олинганда заруриятни ифода этадиган 
такрорланиб турувчи ходисага айланади.


Бу ҳодиса ва умуман, бир жинсли предметларда так­
рорланиб турувчи барча ҳодисалар инсоннинг билиши жа­
раёнида акл ёрдамида талкин килинади, «кайта ишланади» 
ҳамда «Бу такрорланиш зарурият, конуниятнинг ифодаси 
булиши мумкин», деган тахминнинг яратилишига олиб ке­
лади. Умумий холда ифодаланган бу тахмин билишнинг 
кейинги босқичида тўликсиз индукция ҳосил килувчи умум- 
лашманинг асосли бўлишини таъминлайдиган микдорий ва 
сифатий омилларнинг ўзаро таъсирининг кучайишига ва, 
демак, хулосанинг ишончлилик даражасининг ортишига 
олиб келади. Бунда сифатий омил белги такрорланиб турувчи 
ҳодисалар мавжуд булган шароитнинг ўзгариб туришини 
такозо этади. Ўзгариб турган шароитларда ҳодиса белги­
сининг такрорланиши унинг зарурий тавсифга эга эканлиги 
ҳақидаги ишончни орттиради. Ана шундай сифатий омил 
амал килган шароитда микдорий омил ҳам, бир турдаги 
ҳ о л л арн и н г кўп бўлиш и (улар кан ча кўп бўлса, 
умумлаштириш натижаси шунча яхши булади) холати хам 
мавжуд бўлса, хулосанинг чин булиши эҳтимоли ортади.
Юкоридаги сайлов ҳақидаги мисолга қайтадиган бўлсак, 
сурок натижаларининг чин бўлиш эҳтимоли сифатий (рес- 
пондентлар тасодифан эмас, балки аҳолининг қайси қатла- 
мига мансублиги, ёши, жинси ва шу кабилар хдсобга олин­
ган ҳолда ажратиб олинса) ва микдорий (сифатий ҳолат 
билан боғлик равишда респондентлар сони кўп бўлса) кўрсат- 
кичлар хисобга олинган холда ортади, деган хулосага келиш 
мумкин. «Кузатиш шароитининг турли-туман бўлиши» (белги 
такрорланиб турувчи ходисалар шароитининг ўзгариб туриши) 
тушунчаси кузатиш объектининг хусусиятига караб турли 
хил нарсаларни: фазодаги, вактдаги, функциясидаги ва 
уларнинг аралашган ҳолатидаги хилма-хилликни ифода этиши 
мумкин. Турли хил вариантларни хисобга олмаслик, купинча, 
оммабоп индукция хулосасининг хато бўлишига олиб келади. 
Масалан, утопик социалист Роберт Оуэннинг у кишиларнинг 
ижтимоий гуруҳларининг эхтиёжлари, уларнинг яшаш 
шароитлари, фаолият турларининг хусусиятларини ва бошка 
катор ижтимоий омилларни хисобга олмагани учун унинг 
Нью-Ланарк колониясида ўтказган социал эксперименти, 
кузатишлари натижаларини умумлаштириш асосида хосил 
килган жамиятни социалистик асосда кайта куриш хакидаги 
хулосаси хато бўлган.
Оммабоп индукция бўйича хато хулоса кузатилаётган 
ҳолларга зид бўлган ҳолни хисобга олмаслик натижасида 
хам келиб чиқиши мумкин. Бу кўп учраган фактларни


таҳлил қилишга берилиб кетиб, бошқа ҳолатларнинг 
мавжуд бўлишини унутган холларда тез-тез учраб туради.
Шунингдек, оммабоп индукция зид ҳолатлар ҳақидаги 
фактларни касдданяширган ёки фактларни аввалдан ўйлаб 
топиб қўйган хулоса учун тўплаган ҳолларда хато нати- 
жаларни беради.
Турли хил ғаройиб нарсаларга ишониш окибатида хосил 
килинадиган индуктив умумлашмалар, масалан, «кўз те- 
гиш», «йўлни мушук кесиб ўтса, ишнинг юришмаслиги», 
«тушда гўшт кўринса, якин кишилардан бирининг касал 
бўлиб қолганлиги» хакидаги хулосалар ҳам кўпинча 
ҳакиқатга мос келмайди.
Шундай килиб, оммабоп индукция буйича олинадиган 
хулоса эх,тимолий тавсифга эга бўлади. Унинг чинлик да­
раж асини ошириш учун юкорида кўрсатиб ўтилган 
методологик талабларга риоя этиш зарур, ана шундагана у 
тўғри мухокама юритишнинг самарали воситасига айланади.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish