Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

1.Сабабий алоқаларнинг умумийлиги
деганда, оламда хеч 
бир ҳодисанинг сабабсиз мавжуд бўла олмаслиги тушунила­
ди. У хар кандай ҳодисанинг ўз ҳолича, бошка ходисалардан 
мустакил холда вужудга кела олмаслигини, бошка ходисалар 
билан бевосита ёки билвосита бокпаниб кетганини, турли хил 
ходисалар таъсирида пайдо булиши, ўзгариши, йўқ булиши 
ҳамда ўз навбатида, бошка ҳодисаларга таъсир ўтказишини 
билдиради. Борликдаги хар бир ходиса ўз сабабига эга бўлиб, 
уни эртами ёки кечми билиб олиш мумкин.
Турли хил алоқалар, мавжуд холатлар орасида номаъ­
лум бўлиб қолаётган сабаб-ҳодисани топиш учун бошка 
омиллар, хусусан, сабабий алокада булган ходисаларнинг 
вақтдаги кетма-кетлиги, изчиллиги хисобга олиниши зарур.
2.Сабабий алоқадорликда бўлган ҳодисаларнинг вақтдаги
бирин-кетинлиги
деганда, сабаб-ҳодисанинг окибат (натижа) 
ходисадан доимо олдин келиши назарда тутилади. Сабаб- 
ходиса билан оқибат-ҳодисанинг рўй бериши орасида турли 
муддат ўтиши мумкин. Баъзан окибат (натижа)-сабаб-ходисадан 
бир зумдан кейин пайдо булиши мумкин. Масалан, ўкнинг 
отилиши билан у теккан объектнинг зарарланиши уртасида 
ўтадиган вакт жуда қисқа, организмга тушган микроб билан 
у кўзғавдиган касалликнинг вужудга келиши ўртасвда ўтади- 
ган вақг узокроқ (бир канча дакика, соат, кун) булади. Саба­
бий алокадорлик ижтимоий хаётда (масалан, кишиларнинг 
хукукий онги билан уни шакллантиришга йўналтирилган хатти- 
ҳаракатлар), геологияда (масалан, маълум бир жараёнлар 
таъсирида тоғларнинг пайдо бўлиши) ва бошқа шу каби 
соҳаларда анча кўп вакт давомида амалга ошади.


Сабаб-ҳодиса оқибат-ҳодисадан аввал келадиган бўлгани 
учун у билишда доимо оқибатдан олдин келадиган ҳоди- 
салар орасидан кдцирилади. Бунда окибат билан бир вактда 
ёки ундан кейин келадиган ходисалар истисно (элимина­
ция) килинади, яъни чикариб ташланади.
Сабаб ва окибатнинг вактдаги изчиллиги, бирин- 
кетинлиги ходисалар уртасидаги сабабий алокадорликни 
аниқлашнинг зарурий шарти, лекин ўз ҳолича кўзланган 
максадга эришиш учун етарли эмас. Олдинма-кетин келган 
ҳодисаларнинг ҳаммаси ҳам сабабий алокадорликда бўла- 
вермайди. Бу ҳолат хисобга олинмаса, «ундан кейин, демак, 
шу сабабга кўра», деб аталадиган хато (лотинча - post 
noc, ergo propter noc) рўй беради. Масалан, чакмок чакиш 
ходисаси момакалдирокдан аввал келади. Аввал кишилар 
чакмок чакишни момакалдироқнинг сабаби деб тушунганлар, 
вахоланки ҳақиқатда бундай эмас. Момакалдироқнинг чак- 
мокдан кейин келишига сабаб товуш тезлигининг ёруглик 
тезлигидан камрок бўлишидир. Аслида эса улар бир вактда 
вужудга келади. Худци шу сингари, жиноят содир бўлиши- 
дан аввал у содир этилган жойда бўлган кишиларнинг 
хаммаси хам жиноятчи бўлавермайди.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish