3.1.«Саройбон чиқиши билан Мирзо Абдуллатиф нам киприкларини
пирпиратиб Али Кушчига юзланди. Овози аллақандай ногирон титраб:
- Сохиби карам Мавлоно! - деди. - Мен сиздан зойича кўрмоғингизни
сўраган эдим. Кўрдингизму?..
- Кечиргайсиз, шахзода, - деди Ата Кушчи охисга. -
Камина тунов куни икрор
бўлган эдим: илми нужумдан бехабармен...
- Юлдузлар ҳолатини билган аллома илми нужумдан хам бохабар
бўлмоги даркор...
- Надоматлар бўлғайким...
- Йўқ! Сиз биласиз! Маним пешанамга нелар ёзилган, салтанатнинг
такдири не бўлур - барини биласиз. Ва лекин айтмоқни истамайсиз (О.Ёкубов.
Улугбек хазинаси. 3-нашри. Т., 1989, 398 - 399-бетлар).
3.2.Ака-укалар бир-бирларини ҳурматлаши керак.
Н.ва М. бир-бирини хурматлайди.
Демак, Н. ва М. - ака-укалар.
З.ЗДин кадриятдир.
Зардуштийлик - дин.
Демак, зардуштийлик кадриятдир.
4. Куйидаги мулохазалар асосида мантик илмининг предметини тушун
тириб беринг:
4.1. Мантик инсоннинг аклида мавжуд бўлган
тушунчалардан у хосил
килмоқчи бўлган тушунчаларга ўтиш усулларини ўрганувчи фандир (Ибн Сино).
4.2. Мантиқнинг чегаралари унинг хар кандай тафаккурнинг факат
формал коидаларини баён этувчи ва катъий равишда исботловчи фан эканлиги
билан аник белгиланади (И.Кант. Соч.в шести томах, т.З. М., 1964, с.83).
4.3.
Мантикни тафаккур хакидаги, унинг таърифлари ва конунлари
тўгрисидаги фан деб айтишимиз мумкин, факат бунда тафаккур энг умумий
мохият ёки стихия бўлиб, унда гоя мантикий шаклда намоён бўлади. Ғоя
формал тафаккур эмас, балки ўз таърифлари ва конунларини тайёр
холда
топмайдиган, аксинча, уларни ўзи яратадиган ва уларнинг тарақклётидан таш
кил топадиган яхлитлик кўринишидаги тафаккурдир (Гегель. Энциклопедия
философских наук. Т.1. Наука логики. М., 1974, с. 107).
4.4. Мухокамаларимизни яхшилашнинг ягона воситаси уларни, худди
математиклардаги сингари яккол хис килинадиган, хатоларимизни ўз
кўзимиз билан топадиган ва одамлар ўртасида баҳс чиклб колса, «Келинг,
ҳисоблаб чикамиз», деб айта оладиган кўринишга келтиришдир; ана шун
да хеч бир расмиятчиликсиз кимнинг хак эканлигини кўриш мумкин бўлади
(Г.В.Лейбниц. Цитата по: Стяжкин Н.И.
Формирование математической
логики. М., 1967, с. 217).
5. Куйидаги мулохазалар асосида мантик илмининг ахамиятини тушун
тириб беринг:
5.1. Демократик жамиятда болалар, умуман, хар бир инсон эркин
фикрлайдиган этиб тарбияланади (И.Каримов).
5.2. Мантик тафаккур кишиларининг тангриси (JI.Фейхтвангер).
5.3. Хато - бор-йўғи нотўгри муқокама
юритишнинг окибати, холос
(К.Боуви).
5.4. Бизнинг бутун фаэилатимиз фикрлаш кобипиятимиз борлигида.
Шундай экан, тўгри фикрлашга интилайлик (Б.Паскаль).
5.5. Хақиқатнинг нима экани, не нарсанинг хакж атга якин эканлиги,
ниманинг ёлгонлиги, қакиқат ва ёлғоннинг кандай хиллари борлиги мантик
ёрдамида аникланади (Ибн Сино).
5.6. Ҳақиқатни танлаган зотлар:
Ўлим билмас, завол топмасдир («Авесто»дан).
5.7. Энг аянчли кишилар янглиш фикрловчи кишилар эмас, балки хеч
бир тайинли, изчил фикри йўк., мулоҳазалари узуқ-юлуқ, бир-бирига
богланмаган тушунчаларга эга бўлган одамлардир (Н.Г.Чернишевский).
Такрорлаш учун саволлар
1. Тафаккурнинг асосий хусусиятлар г нималардан иборат?
2. Тафаккур шакли нима?
3. Тафаккур конуни нима?
4. Формал мантик нимани ўрганади?
5. Формал мантик тафаккурни урганувчи бошка фанлар билан кандай
муносабатда?
6. Формал мантикни ўрганиш кандай ахамиятга эга?