Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


ТАФАККУР ШАКЛИ ВА ТАФАККУР ҚОНУНИ



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

ТАФАККУР ШАКЛИ ВА ТАФАККУР ҚОНУНИ
ТУШУНЧАЛАРИ
Тафаккур уч хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва 
хулоса чиқариш шаклида мавжуд.
Т а ф а к к у р ш а к л и
фикрнинг мазмунини ташкил этувчи 
элементларнинг богланиш усули, унинг структураси 
(тузилиши)дир. Фикрлаш элементлари деганда, предмет­
нинг фикрда ифода қилинган белгилари хакидаги ахбо­
ротлар тушунилади. Тафаккур шаклининг табиатини 
конкрет мисоллар ёрдамида кўриб чикамиз.
Маълумки, айрим предметлар, уларнинг синфи (тўпла- 
ми) кишилар тафаккурида турли хил мазмунга эга булган 
тушунчаларда акс эттирилади. Масалан, «давлат» тушунча­
сида ўзининг майдонига, аҳолисига, бошқарув воситаларига 
эга бўлган сиёсий ташкилот акс эттирилади. «Илмий наза­
рия» тушунчасида эса предметларнинг бирорта соҳасига 
оид булган ва улар хакида яхлит тасаввур берадиган, маъ­
лум бир метод ёрдамида қурилган тушунчалар системаси 
ифода этилган. Мазмун жиҳатдан турли хил бўлган бу ту­
шунчалар мантикий шаклига кўра бир хилдир: ҳар иккала- 
сида предмет унинг мухим белгилари оркали фикр килинган 
«ўз майдонига эгалиги», «аҳолисининг мавжудлиги», 
«бошкарув воситаларига эгалиги», «сиёсий ташкилотдан 
иборатлиги» давлатнинг мухим хусусиятлари хисобланади. 
Худди шунингдек, «предметларнинг бирорта соҳасига ало- 
кадорлиги», «предмет ҳақида яхлит тасаввур хосил килишга 
имконият бериши», «маълум бир метод ёрдамида курили­
ши», «тушунчалар системаси шаклида булиши» илмий на- 
зариянинг мухим белгилари хисобланади. Агар тушунча акс 
эттираётган предметни А билан, унда фикр килинаётган 
мухим белгиларни, яъни фикрлаш элементларини а, в, с,..., 
п билан белгиласак, тушунчанинг мантиқий структурасини 
А (а, в, с,..., п) шаклида символик тарзда ифодалаш мумкин.
Хукмларда предмет билан унинг хоссаси, предметлар 
уртасидаги муносабатлар, предметнинг мавжуд бўлиш ёки 
бўлмаслик факти ҳақидаги фикрлар тасдик ёки инкор шаклда 
ифода этилади. Масалан, «Темир-металл» деган хукмда 
предмет (темир) билан унинг хоссаси (металл эканлиги) 
уртасидаги муносабат кайд этилган. «Ахлоқ хуқуқ билан 
узвий алокада» деган хукмда иккита предмет (ахлок ва 
хукуқ) уртасидаги муносабат кайд этилган. Мазмун жихат­
дан турли хил бўлган бу хукмлар тузилишига кўра бир 
хилдир: уларда предмет хакидаги тушунча (S) билан предмет 
белгиси хакддаги тушунча (Р) уртасидаги муносабат кайд


этилган, яъни Р нинг S га хослиги тасдикданган. Умумий 
ҳолда ҳукмнинг мантиқий структурасини (шаклини) S—Р 
формуласи ёрдамида ифода этиш мумкин.
Хулоса чиқаришда ҳам юқоридагига ўхшаш ҳолларни 
кузатиш мумкин. Масалан,
“Дарахт - ўсимлик”.
“Терак - дарахт”.____
Демак, “Терак - ўсимлик”.
ёки
“Ҳар бир кимёвий элемент ўз атом оғирлигига эга”.
“Мис - кимёвий элемент”.
Демак, “Мис ўз атом оғирлигига эга” кабилар.
Бу хулоса чикариш холлари мазмуни бўйича турлича були- 
шига карамасдан, бир хил мантикий структурага эга. дар 
иккаласица хулосани ташкил этувчи тушунчалар хулоса чика­
риш учун асос бўлиб хизмат килаётган хукмларда учинчи бир 
тушунча (биринчи мисолда - «дарахт», иккинчи мисолда -
«кимёвий элемент» тушунчаси) орқали боғланган.
Юкоридаги келтирилган мисоллардан тафаккур шак­
лининг фикрнинг конкрет мазмунидан нисбатан мустакил 
холда мавжуд бўлиши ва, демак, ўзига хос конуниятларга 
эгалиги маълум бўлди. Шунинг учун хам мантикда уни 
алохида урганиш предмети сифатида олиб қараш мумкин.
Тушунча, хукм (мулохаза) ва хулоса чикариш тафаккур­
нинг универсал мантикий шакллари, унинг асосий структуравий 
элементлари хисобланади. Мухокама юритиш ана шулар ва 
уларнинг узаро алоқаларга киришиши натижасида вужудга 
келадиган бошка мантикий структуралар (масалан, муаммо, 
гипотеза, назария, гоя ва шу кабилар)да амалга ошади.
Мухокама юритишда ишончли натижаларга эришиш- 
нинг зарурий шартлари қаторига фикрнинг чин оўлиши 
ва формал жиҳатдан тўғри курилиши киради. Чин фикр 
ўзи ифода килаётган предметга мувофиқ келувчи фикр 
хисобланади (масалан, «темир - металл»). Хато фикр 
предметга мос келмайдиган фикрдир (масалан, «темир -
металл эмас»), Фикрнинг чин ёки хато бўлиши унинг 
мазмунига тегишли хусусиятларидир.
Фикрнинг чин бўлиши мантикий фикр юритишнинг 
зарурий шарти бўлса-да, ўз ҳолича етарли эмас. Фикр 
мухокама юритиш жараёнида формал жиҳатдан тўғри 
курилган хам булиши керак. Бу хусусият фикрнинг 
шаклига тааллукли бўлиб, тафаккурда хосил -оуладиган 
турли хил мантикий структураларда содир бўладиган хар 
хил мантикий амалларда ўз аксини топади.
Фикрни тўғри куришга тафаккур қонунлари талабла­
рига риоя килгандагина эришиш мумкин. Тафаккур қонуни


муҳокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элемент­
лари) уртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Та­
факкур қонунлари мазмунидан келиб чиқадиган, муҳока- 
мани тўғри қуриш учун зарур бўлган талаблар фикрнинг 
аниқ, изчил, етарли даражада асосланган бўлишидан иборат.
Муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ талаблар ҳақида 
гапирганда, биринчи навбатда, уларнинг муайян принцип- 
лар, қоидалар тарзида, яъни тўғри тафаккур принциплари 
сифатида амал қилишига эътибор бериш зарур. Мазкур 
қоидаларнинг бузилиши муҳокаманинг нотўғри қурилишига 
сабаб бўлади. Бунда, хусусан, чин фикрлардан хато хулоса 
чиқиши (масалан, «Конун - риоя килиш зарур булган 
хукукий хужжат», «Буйруқ қонун эмас», демак, «Буйруқ 
риоя қилиш зарур бўлган хукукий хужжат эмас») ёки хато 
қурилган муҳокамадан чин хулоса чикиши (масалан, «Барча 
моддий жисмлар - кимёвий элементлар», «Темир - моддий 
жисм», демак, «Темир - кимёвий элемент») мумкин.
Тафаккур кўп қиррали жараён бўлиб, уни турли хил 
томондан, хусусан, мазмуни ва шакли (структураси) бўйича, 
тайёр ҳолида ёки келиб чиқиши ва тараққиётвда олиб урга­
ниш мумкин. Буларнинг барчаси мантик илмининг вазифаси­
ни ташкил этади, унинг турлича методлардан фойдаланишига, 
ҳар хил йўналишларга ажрал ишига сабаб бўлади.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish