Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

ФОРМАЛ МАНТИҚНИНГ ПРЕДМЕТИ
Кенг маънода мантикни 
та ф а к к у р ш а к л л а р и в а кон ун ­
л а р и н и урган увчи ф ан, 
деб аташ мумкин. Ҳозирги пайтда 
унинг формал мантиқ, диалектик мантик ва математик 
мантик каби йўналишлари фарк килинади. 
Ф ор м ал м ан ти к 
тафаккурнинг структурасини фикрнинг конкрет мазмуни 
ва тараққиётидан четлашган холда, нисбатан мустакил 
равишда олиб ўрганади. Унинг диккат марказида мухока- 
мани тўғри куриш билан боғлиқ коидалар ва мантикий 
амаллар ётади.
Формал мантиққа тўғри тафаккур шакллари ва конунла­
рини ўрганувчи фалсафий фан, деб таъриф бериш мумкин.
Диалектик мантик, формал мантикдан фаркли ўлароқ, 
тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида ҳамда тарақ- 
қиётида олиб ўрганади. Математик мантик эса тафаккурни 
математик методлар ёрдамида тадкик этади. У хозирги замон 
математикасининг мухим йўналишларидан бири бўлиб,


тафаккурни мантиқий ҳисоблаш деб аталадиган юқори даражада 
абстрактлашган ва формаллашган системада тахдил килади.
Биз ўрганадиган фан формал мантиқ1 бўлиб, у ҳозирги 
пайтда узининг махсус формаллашган тилига, тўғри мухо­
кама юритиш учун зарур булган самарали мантикий метод­
лари ва усулларига, концептуал воситаларига эга. У 
тафаккурни урганувчи бошқа фанлар, хусусан, фалсафа, 
психология, физиология билан ҳамкорлик қилади ҳамда 
илмий билимлар системасида узининг муносиб урнига эга. 
Айникса, унинг билиш методи сифатидаги аҳамияти катта.
МАНТИҚНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Тафаккур шакллари ва конунларини урганиш, улардан 
онгли равишда фойдаланиш фикрлаш маданиятини ўсти- 
ради, хусусан, фикрни тўғри куриш малакасини ривож­
лантиради; баҳс юритишда ўзининг ва бошкаларнинг 
фикрига танкидий муносабатда бўлишига, суҳбатдошининг 
мулоҳазаларидаги хатоларни очиб ташлашга ёрдам беради.
Муҳокамани тўғри куришга, формал зиддиятлар, хато- 
ларга йўл қўймасликка эришиш, айтиш мумкинки, ўзига хос 
санъат - мантик санъати хисобланади. Бу санъатнинг назарий 
асосларини чукур эгаллаган кишигина унинг имкониятлари­
ни амалий муҳокама юритишда намойиш кила олади. Шу 
ўринда буюк мутафаккир Форобийнинг мантик илмининг 
ахдмияти ҳакида билдирган куйидаги фикрларининг алоҳида 
эътиборга лойик эканлигини таъкидлаш зарур. У шундай ёзади: 
«Бизнинг мақсадимиз аклни, хатога йўл қўйиш мумкин бўлган 
барча ҳолларда, тўгри тафаккурга етаклайдиган, унинг ёрдамида 
ҳар сафар хулоса чиқараётганда адашишга қарши эҳтиёт 
чораларини кўрсатадиган санъатни - мантик санъатини 
ўрганшцдир. Унинг асосий конун-қоидаларининг акдга бўлган 
муносабати грамматика санъати қоидаларининг тилга бўлган 
муносабатига ўхшаш; худди грамматика кишиларнинг тилини 
тўғрилаш эҳтиёжи сабабли яратилгани, унга хизмат килиши 
зарур бўлгани сингари, мантик хам тафаккур жараёнини яхши 
амалга ошириш максадида хатога йўл қўйиш мумкин бўлган 
барча холларда акдни тўгирлаб туради»2.
Унинг таълим соҳасидаги вазифалари ҳам жиддийдир. Ўқув 
жараёнининг самарадорлиги маълум бир даражада ишлатиладиган
1 Формал мантик баъзан умумий ма-нтик деб хам юритилади. Классик ва 
ноклассик мантиклар унинг тараккиётининг асосий йўналишлари хлсобланади.
2
Аль-ФарабиЛ 
водный трактат в логакуУ/Материалы по истории прогрессивной 
общественно-философской мысли в Узбекистане. Ташкент, 1976, с.128.


тушунчаларнинг, терминларнинг аниқ бўлишига, муаммоларнинг 
мантиқан тўгри қўйилиши ва ҳал қилинишига, мавжуд 
гипотезалар структурасини тўғри тахлил қила олишга, 
аргументлаш коидаларидан тўфи фойдаланишга боғлиқ.
Фан учун формал мантик мураккаб муаммоларни ечиш 
воситасини беради. Бундай воситалар, одатда, илмий наза- 
риянинг структурасини ўрганишда, унда ишлатиладиган 
формализмнинг моҳиятини тушунтириб беришда, формал 
зиддиятлар бўлса, уларни аниклашда муҳим аҳамиятга эга.
Машқлар
1.Қуйидаги мулоҳазапар асосида тафаккурнинг мухим хусусиятларини 
тушунтириб беринг:
1.1 .Куч - билим ва тафаккурда (И.Каримов).
1.2.Бизнинг бутун кадр-кимматимиз тафаккурда жамланган (Б.Паскаль).
1.3.Тафаккур сезгидан кандайдир дастлабки турткини олмаса, х,еч кандай 
гоялар, фикрлар, аклий жараёнлар юзага келмайди (Ж.Эдвардс).
1.4.Хеч нима инсон тафаккуридек эркин бўлолмайди (Д.Юм).
1.5.Аклни ўстирмок учун хадеб ўкийвермай, кўпрок фикрлаш керак 
(РДекарт).
1.6.Цивилизациянинг буюк вазифаси - одамни фикрлашга'ўргатишдир 
(Т.Эдисон).
1.7.Акл ҳиссиётнинг кўзини очади (Р.Роллан).
1.8.Ақл мулохаза юритиш, англаш хусусиятига, яъни сабаб ва окибатни 
узвий боғпаш, «нима учун» деган саволга жавоб бериш, тасодифларни аниклаш, 
конуниятларни очиш, янги хусусиятларнинг янги шароитларга мослигини белги­
лаш, вокеалар занжирининг боши ва ниҳоясини топиш хусусиятига эга (Ж.Фабр).
2. Куйидаги фикрларнинг кандай мантикий шаклга эга эканлигини 
аникланп
2.1 .Ҳукуқий демократик давлат ва фукаролик жамияти, ғоя, миллий 
истиклол мафкураси, мафкуравий бўшлик, сиёсат ва давлат курилиши.
2.2.Мафкура котиб колган ақидалар йиғиндиси эмас (И.Каримов).
2.3.Она тили - бу миллатнинг руҳидир (И.Каримов).
2.4.Инсонга фойда келтирмавдиган инсон - ўлиқдир (Юсуф Хос Ҳожиб).
2.5.Жуфт сонлар иккига қолаиқсиз бўлинади.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish