Таълим олувчилар ишлаётган вақт давомида нима қилмоқ керак?
Таълим олувчилар гуруҳларда ишлаётган пайтда, биз кузатувчи сифатида бўламиз.
Лекин бу пайтда:
Таълим олувчиларга ёрдам беришингиз мумкин. Шуни ёдда тутингки, улар фаолиятининг янги усулини ҳамда ўқув материалини (мазмунини) ўрганмоқдалар.
Индивидуал равишда ишлашларига, аниқ вазифани бажариш учун зарур бўлган маҳоратни шакллантиришга эътибор қилинг.
Таълим олувчиларга қуйидагиларни таклиф қилинг:
- бажараётган ишлари ҳақида ахборот бериб боришни. Бунда, уларга очиқ саволлар бериш билан кўмаклашинг (улар, нима? ва қандай? деган саволлар билан бошланади);
- ҳодисаларни таҳлил қилишни, бунинг учун уларга қандай? Деган савол баринг;
- ўз фикрларини изҳор қилишни: ушбу усул нима учун яхши ёки ёмон?
- ўзларининг ва бошқаларнинг ишларини кузатишдан маълумотлар олишни. «Нега бу шундай деб ўйлайсан?» - таҳлил қилишни бошлаш учун яхши савол ҳисобланади;
- овозни чиқариб фикр юритишни, бошқаларни тинглашни, олинган ахборотлардан маълумотларни олишни. Уларга савол бериш билан гуруҳли баҳс юритишга жалб қилинг. Масалан, «Агар бундай бўлса-чи?», «Қандай бошқа усуллар мавжуд?», «Айримларнинг фикрича, бу ...?», «...лардан фойдаланишимиз мумкин».
Ишлаётган гуруҳларни назорат қилинг, лекин уларни бошқарманг. Таълим олувчилар ўзлари учун жавобгардирлар. Агар улар хатога йўл қўйсалар ҳам, мустақил ишлашга рухсат беринг.
Таълим олувчилар кўпроқ тажриба орттирган сари бериладиган саволларнинг ҳарактери ўзгариши кераклигига эътибор беринг. Олдин биз кўпроқ, гуруҳларда ишлаш жараёни ўзи билан шуғулланамиз, кейин эса, кўпроқ вазифаларда ўз диққатимизни мужассамлаштиришимиз мумкин. Бир хил саволларнинг ўзини, бир хил даражада, меҳнат жараёни ва билимга нисбатан ишлатишимиз мумкин.
Бетартибликни олдини олишга ҳаракат қилинг:
- биз доимо гуруҳлар ишини координация қилиб туришимиз лозим: мавзудан четга чиқиш - таълим олувчилар учун табиий ҳол;
- гуруҳ етакчиларига доим эътибор қилиб туринг;
- таълим олувчилар, иш учун зарур бўлган барча материаллардан фойдаланиш имкониятига эга эканлигига ишонч ҳосил қилинг;
- вазифани бажариш учун етарлича вақт билан иаъминланг;
- барча таълим олувчилар бир ҳолда ҳаққонийлик билан баҳоланишини кузатиб боринг;
- гуруҳларда натижаларни таққослаш учун вақт ажратинг;
- барча ўқув гуруҳи учун умумий қоидани белгиланг, ҳар бирини - гуруҳ, ўзининг силжишини ўзи режалаштиришга рухсат беринг.
Таълим олувчиларнинг ишини бориши ҳақида, фикрингизни доимий равишда билдириб туринг. Уларга, ютуқларини баҳолашга тааллуқли аниқ ахборотни беринг. Хусусий аниқ ва ҳолисона танқидий фикр билдиришдан қўрқманг. Биз уни гуруҳдаги ишни бажариш пайтида ҳам, унинг ишига якун ясаш пайтида ҳам амалга оширишимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |