Содда, оддий ҳаракат реакцияси “кўчиш” (ўтиш) хусусиятига эга: агарда, индивид (шахс) бирон-бир ҳолат ёки сигналга тез реакция қилса, ҳудди шунга ўхшаган, унга яқинроқ ҳаракат тезлигига жавобан ҳаракатга тез реакция қилиши мумкин. Фақат ҳаракатлар тезлиги бири-бирига яқин бўлиши лозим. Тезлик учун ҳосил бўлган малаканинг кўчиши машғулотлар орқали юзага келтирилган ва заҳира тарзида тўпланган ҳаракат малакаси билан боғлиқ.
Қ и й и н р е а к ц и я л ар хусусийлиги билан ажралиб туради. Агарда одам навбати билан икки сигналга яхши реакция қилса, учта ва ундан ортиқ сигналларга ҳам шундай тез реакция қилади, дейишимиз тўғри эмас. Уни ўлчаш мумкин: ҳаракат тезлиги реакцияси дақиқалар ва милли дақиқалар билан ўлчанади.
Тезликни ривожлантириш учун восита қилиб, одатда, махсус машқлар танланмайди. Оддий ҳаракат реакцияси тезлигини талаб қиладиган машқлар, ҳаракатлар тезлиги турлича бўлган ҳаракатларни бажариш давомида ҳам ривожланаверади. Бунда ҳаракат реакциясининг “кўчиш”и (тезликнинг кўчиши) кузатил- майди.
Тезлик реакциясини ривожлантириш орқали ҳаракат тезлигини ривожлантириш қийин. Ҳаракат реакциясини ривож лантиришда турли-туман ҳаракатли, спорт ўйинларини восита сифатида қиммати юқори, аммо баскетбол уларнинг ичида етакчисидир.
Тезликни тарбиялашнинг асосий методи - бериладиган ва берилиб бўлган, кутилаётган сигналларга имкони борича тез реакция қила олишдир.
Аналитик ёндошиш методи, яъни енгиллаштирилган шароитда ва тезликни талаб қиладиган ҳаракатларни алоҳида ажратиб олиб уларни қилиш билан тезликни ривожлантириш ҳам яхши натижалар бериши амалда исботланган.
Тезликни ривожлантиришда сенсамотор методидан ҳам фойдаланилади (С.П. Геллерштейн 1958). Унда интервал вақтини фарқлай олиш қобилиятини ошириш учун сигналларга реакция қилиш тезлигини ошириш машқ қилинади.
Мактабдаги жисмоний тарбия дарсларида реакция қилиш вақтини олдиндан шартлашилган турли-туман сигналларга жавоб қилишни талаб қилувчи (масалан, тўхталишлар билан бажари ладиган эркин югуришлар ёки ўқитувчи сигнали, буйруғи билан югуриш йўналишини ўзгартиришлар) ҳаракатлар ёки машқлар билан тезлик ривожлантирилади. Спорт ўйинлари эса реакция қила олиш ва уни тарбиялашнинг энг яхши воситаларидандир.
6.3. Чаққонлик ва уни тарбиялаш услубиёти
Ҳозирги кунда «чаққонлик» атамаси «мувофиқловчи имкони ятлар» атамаси билан алмаштирилмоқда ва унинг таркибида эса «мувофиқланганлик», «мувофиқлаш лаёқати» тушунчаларини қўллаш тавсия қилинмоқда (О.В.Гончарова, 2005).
Бу тушунчалар маъноси бўйича яқин бўлгани билан таркиби бўйича бир хил эмас (12-расм).
«Мувофиқлаш лаёқатлари тушунчасига таъриф бериш учун бошланғич нуқта бўлиб «мувофиқлик» сўзи хизмат қилиши мумкин (лотинча cооrdinatiоn сўзидан олинган бўлиб, мувофиқлаштириш, мослаш, тартибга солиш маъносини билдиради).
«Ҳаракатларни мувофиқлаш» тушунчасига келадиган бўлсак, унинг маъноси лотинча таржимаси маъносидан анча кенг. Ҳозирги вақтда ҳаракатлар мувофиқлигининг бир неча таърифлари мавжуд. Уларнинг барчаси, ушбу мураккаб ходи санинг қандайдир алоҳида жиҳатларини очиб беради (физиологик, биомеханик, нейрофизи ологик, кибернетик).
Н.А.Бернштейннинг ёзишича, «ҳаракатлар мувофиқлиги» бизнинг органларимиз харакатларининг эркинлик даражасини енгиб ўтишидир, яъни уларни бошқарилувчи жараёнга айлантиришдир.
Бу таъриф, орадан анча вақт ўтган бўлишига қарамасдан, хозирги кунда хам энг кўп тарқалган ва тан олинганлардандир. Н.А.Бренштейннинг (1991) фикрича, ҳаракат аппаратини бошқ аришида энг қийини бу эркинлик даражаларини енгиб ўтишдир.
Қатор бошқа адабиётларда чаққонликка - инсоннинг мураккаб ва мажмуавий психофизик сифати бўлиб, унинг ривожланганлиги мураккаб мувофиқлаш масалаларини ечишда қатнашувчи психомотор имкониятларнинг ривожланганлиги билан аниқланади, деб таъриф берилган.
Бу сифатни ривожлантириш учун инсон ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёр бўлиши лозим. Яхши ривожланган чаққонлик сифати-ҳаракатларни бошқаришнинг олий шаклларидан биридир. Бежизга, таниқли олим Н.А.Бронштейн “ҳаракат чаққонлиги - ҳаракатларни бошқариш маликаси” деб таъкидламаган.
Чаққонлик – жисмоний маданият назарияси ва услубиётига оид қатор адабиётларда (Л.П.Матвеев, 1991, В.М.Зациорский, 1970, С.В.Янанис 1969 ва бошқалар) ҳаётий-зарурий, касбий-амалий малакаларга эга бўлиши учун организм бўлаклари, тизимларининг зарур бўлган ҳаракатларни ўзлаштириб олиши учун тез мослаша олиш жиҳати деб қараш тавсия қилинган.
Ҳар қандай ҳаракатни ўзлаштиришда юзага келган ҳаракат шароити, вазиятга қараб, ҳаракатларни бажаришга тез, қисқа муддатда мослаша олиш қобилиятини чаққонлик деб аталади.
Ўзгарувчан вазиятларда талаб қилинган ҳаракат акти ёки фаолиятини бажаришда катта мускул зўриқишисиз ёки кучли, катта қувват сарфламай мувофиқлай олиш ҳар кимга ҳам берилмаган жиҳат бўлиб, инсон қобилиятларининг алоҳида сирасига киради. Бундай қобилият соҳиби турли касб-ҳунар ёки спорт беллашувими, ҳаётий шароит талаб қиладиган ҳолатларми қатъий назар бошқаларга нисбатан осон чиқади. “Тегирмондан тирик чиқади” деб айтилган ҳалқимиз мақоли ҳам шундайларга айтилади.
Инсон ҳаётининг ўсмирлик даври-бу ҳаракат фазилатини ривожлантириш учун энг қулай вақт саналади. Чунки бу давр организмдаги қўзғалиш ва тормозланишнинг ўрин алмашинувини ўта тез содир бўлиши, бу сифатни тарбиялаш учун орган ва тизимлардаги қулай кечадиган давр. Чунки бу ёшда нерв импульслари, қўзғалиш тўлқинларини нерв толаларини тез ўтказиш имконияти мавжуд бўлган,
Бош мия пўстлоқ қисмидаги марказлар орасидаги вақтли алоқалар, ахборотни таҳлили ва унга жавобан юзага келадиган алоқаларнинг кечиши ўсмирлик даврида тез ва кучлидир.
Чаққонликни тарбиялаш учун олдин ўрганилган, бажаришга одатланиб қолинган ҳаракатлар тизими янги ҳаракатлар билан алмаштирилади ва ўзлаштирилган ҳаракатга бошқа элементлар қўшилади. Бу ўз навбатида бош мия ярим шарлари пўслоғининг “ижодий” фаоллигини юқори даражасини таъминлайди. Бу жараён машғулотлар, соғломлаштириш тренировкалари, соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти машғулотларининг воситалари баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол, гимнастика, енгил атлетиканинг сакраш ва улоқтириш турлари, сув спорти машқ лари ва бошқалар орқали йўлга қўйилади.
Чаққонликни ривожлантиришда қўлланиладиган энг содда таълим услубиётларини билишимиз лозим. Улар:
- мушакларни айтарли даражада “бўшаштириб” бўлгандан сўнг берилган товуш, овозга қараб келишилган ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолиятини бажариш;
- турли хилдаги баландликларга чиқиш ёки пастга қараб югуриш, турли хилдаги тўсиқлардан (сунъий, табиий), мураккаб серпантинларни забт этиш;
- чаққонликни ўзини алоҳида ажратиб эмас, бошқа сифатлар билан қўшиб комплексли ривожлантирилади ва ўйин, мусобақа методларидан фойдаланиш яхши натижа беради.
М.А.Черковнинг тадқиқотларига кўра, чаққонлик касбий ёки жисмоний ҳаракатларни бажаришда турлича намоён бўлади. Бу сифат индивид мушакларининг юқори даражада ривожланганлик жиҳати ва ярим шарлар пўстлоғидаги жараёнларнинг пластиклиги, тез содир бўлиши ва алмашинуви билан чамбарчас боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |