Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet62/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Чидамлиликни тарбиялаш. Жисмоний маданият машғулот лари амалиётида чидамлилик ҳаракат сифати ёки жисмимиз имкониятларини барча хилдаги жисмоний машқлар билан ривож лантириш мумкин. Лекин энг яхшиси спортнинг циклик турларидан - юриш, югуриш, сузиш, велосипедда юриш, эшкак эшиш, сўнг ҳаракатли ва спорт ўйинлари ва бошқалардан кўпроқ фойдалани лади. Чидамлилик учун машқларни орала­тиб, танаффуссиз бажариш билан машқ қилинади. Уни бажариш суръати ўртача ва секин бўлиши керак. ЮҚЧсини минутига 150 мартадан ортмаслиги шуғулланувчи организмининг 10-15 минут давомида оптимал ишлашига етарли бўлади.
Бу сифатни энг содда гимнастика машқларини танаффуссиз бажариш орқали ҳам ривожлантириш мумкин. Чидамлиликни ривож­лантириш учун машқларни бундай бажариш усулини “улаб” - оралиқсиз, тўхтатмай бажариш усули деб номланади.
Чидамлиликни тарбиялашга йўналтириладиган барча восита­лар­дан мақсадга мувофиқ фойдаланилса, организмнинг барча тизим­лари ва уларнинг функцияларни такомиллашувига эришилади. Шунинг учун машғулотларни юқори мотор зичлигида, турли-туман иқлимий ва географик муҳитнинг ноқулай шароитларидан кенг фойдаланиш билан олиб боришни самараси юқори бўлиши исботланган. Чидамлиликни тарбиялаш, ривожлантириш учун зарурий факторларни эътиборингизга ҳавола қилдик. Улар:
а) инсон организмида энергетик заҳиралар мавжудлиги;
в) организмнинг турли тизимларини функционал имконият­лари­нинг даражаси (юрак-қон томир, марказий асаб тизими, асаб-мушак ва бошқалар);
в) ушбу тизимларнинг фаоллашуви тезлиги ва мувофиқ­лаштирил­ганлигининг даражаси;
г) физиологик ва руҳий функцияларнинг организм ички муҳитининг ноқулай шароитлар турғунлиги (кислород етишмасл­иги ва бошқалар);
д) организмнинг энергетик ва функционал салоҳиятининг баробарлигига эришиб, тенглаб ишлатиш;
е) таянч- ҳаракат аппаратининг тайёрланганлиги;
ж) шахсий-руҳий хусусиятлар (ишга қизиқиш, тиришқоқлик, чидамли­лик, қатъиятлилик ва ҳоказолар).
Чидамлилиги пастлар бошлаган ишини охирига етказа олмайдилар. Бардошлилик ҳам руҳий, ҳам ишчанлик, аҳлоқ лилик, мукам­малликнинг маҳсули. Бардоши етарли бўлмаган шахсга бирорта масъулиятли бўлган ишни топшириб бўлмайди. Чидамлилигининг заҳираси катта бўлган инсоннинг саломатлиги ҳам яхши бўлиши амалиётда исботланган. 5-жадвалда чарчашни аниқлаш баён қилинган.
5-жадвал
Шуғулланувчиларнинг чарчаши (бардошлиги) ни
аниқлаш жадвали (В.А.Зотов)33

Аломати ёки белгиси



Чарчаганлик даражаси

Суст

Ўртача

Юқори (чарчашлик)

Юзини­нг ранги



Бироз қизарган

Анча қизарган

Кескин қизарган(оқарган,
кўкарган)

Нутқи ва мимикаси

Нутқа равон, мимикаси оддий

Қийналиброқ гапиради, юз ифодаси жиддий

Жуда қийналиб гапиради, баъзан гапирмайди, юзида ҳасталик ифодаси бор

Терлаши

Бироз

Танасининг юқори қисми

Бадан қаттиқ терлаши, шўрлаган

Нафас олиши

Тезлашганроқ, биртекис

Анча тезлашган

Анча тезлашган, юқорироқ, йиқилиб кетмаслик учун мажбуран суяниб туради

Ҳаракати

Аниқ, юриши тетик

Аниқ эмас,юрганда чайқалади

Кескин чайқалади,қалтирайди,йиқилиб кетмаслик учун мажбуран суяниб туради

Ўзини сезиш

Шикояти йўқ

Чарчаш, мушаклар оғирлиги, юрак уриши, нафас тутилишидан шикоят қилади

Бош айланиши, ўнг қовурға ости оғриши, бош оғриғи, кўнгил айнишидан (баъзан қайт қилади) шикоят қилади

Жисмнинг чидамлилигини тарбиялаш билим олиш да(ўқишда) ҳам бардош­лиликни намоён қиладилар. Чунки бундай жиҳатлар инсон умри давомида зарур бўлган барча ҳаракат фаолликларида кўзга ташланади ва уни тарби­я­лаш сузиш, велосипедда юриш, тоғли ҳудудларда сайр қилиш, кун­лик фаолият давомида юриш, югуриш ва бошқа воситалар ёки алоҳида махсус ташкилланган машғулотларда амалга оширилади.
Аслида, ҳар қандай бўш вақтимизни саломатлик учун фойда берадиган, ишлаётган, фаолиятда иштирок этмаётган (улар кам бўлади), кам иштирок этаётган мушакларни машқ қилдиришга бағишлаш лозим. Чидамлилиги юқорилар ҳаётда тушкунликка туш­май­дилар, ишга, фаолиятга доимо тайёр бўладилар.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish