Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet63/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

6.5. Эгилувчанлик ва уни ривожлантириш услубиёти


Эгилувчанлик–ҳаракат сифати бўлиб, ҳаракат таянч аппаратларининг морфофункционал хусусиятларига боғлиқ. Бу хусусиятлар шу аппарат звеноларининг ҳаракатчанлиги, унинг максимал амплитудаси (оғиши), эгилиши, букланиши, чўзилиши, қайишқоқлиги, буралиши ва ҳоказолар билан кўзга ташланади ва ўлчанади.
Эгилувчанлик актив, пассив бўлиши мумкин. Мускул кучи эвазига бўладиган эгилувчанлик а к т и в эгилувчанлик, ташқи қаршиликни, инерция ёки вазнининг оғирлиги, ташқи таъсир кучи ва ҳоказолар ҳисобига намоён қилинадиган эгилувчанлик п а с с и в эгилувчанлик дейилади.
Эмоционаллик, к ў т а р и н к и к а й ф и я т ва бошқалар эгилувчанликнинг намоён бўлишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши амалиётда исботланган.
Э г и л у в ч а н л и к ч е г а р а л а н а д и, унда чўзиладиган мускулларнинг қўзғалувчанлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки қузғалувчанликнинг табиатида шу жараёнда иштирок этаётган(чўзилаётган) мускулларни ҳимоялаш, сақлаш хусусияти ҳам мавжуд. Чўзилаётган мускулларнинг эгилувчанлигининг ортиши билан уларни қўзғалувчанлик ҳолати юқори даражага кўтарилади. Бунда чўзилувчи мускулларнинг фаолияти маълум даражада пасаяди.
Эгилувчанликни намоён бўлиши ташқи муҳит ҳароратига ҳам боғлиқ. Температуранинг ортиши билан эгилувчанлик ортиб боради.
Эрта тонгдан тунгача бўлган вақт, бошқа жисмоний сифат ларга қараганда, эгилувчанликка кўп таъсир қилади. Масалан, эрталаб эгилувчанлик анча пасаяди. Машғулотларни ўтказиш вақтида муҳит, турли шароит - ҳарорат, ҳавонинг намлиги, куннинг вақти ва бошқалар) таъсирида бу сифатнинг намоён бўлиши даражасини эътиборга олишга тўғри келади.
Эгилувчанликнинг пастлиги ва шу сабаб орқали юзага келаётган салбий таъсир ёки ноқулай ҳолатларни, чигал ёзиш (разминка) машқлари ёрдамида, мускулларни қизитиш,қон билан таъминланишини кучайтириш билан бартараф этиш мумкин.
Эгилувчанлик ч а р ч а ш, т о л и қ и ш таъсирида сезиларли ўзгаради, актив эгилувчанлик кўрсаткичлари эса ортиб боради. Болалар катталарга қараганда анча эгилувчан бўлади, деган фикр унчалар тўғри эмас. Бу фикрни бошқачароқ болаларда эгилувчанликни тарбиялаш катталарга нисбатан осонроқ кечади, деб тушунсак тўғрирок бўлади.
Актив эгилувчанлик бевосита мускул кучи билан алоқадор. Лекин кучни ривожлантирадиган машқлар билан шуғулланиш бўғинларда ҳаракатчанликни сусайтириши, чегаралаши мумкин. Лекин бундай салбий таъсирни енгиш мумкин. Эгилувчанлик ва кучни ривожлантирадиган машқларни мақсадга мувофиқ қўшиб олиб бориш йўли билан бу ҳаракат сифатини нормал тарбиялашга эришиш мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида эгилувчанликни мумкин қадар меъёридан ортиқ ривожлантириш салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Масалан, курашчининг ўта эгилувчанлиги рақибига қарши қўллаши лозим булган айрим усуллардан фойдаланишда ўзига қарши ишлаши мумкин.
Зарурий ҳаракатларни имконият даражасида эркин бажари лишини таъминлайдиган ҳолатда ривожлантириш, унинг меъёри эса ҳаракат бажариладиган максимал амплитудадан ортмаслигига эришиш, эгилувчанлик заҳирасини бойитиш га олиб келади.
Эгилувчанликдан келиб чиқадиган гипертрофия, бўғинлар нинг анотомик тузилиши доирасида ривожланиш ўзини оқламай ди, ривожланишнинг гармониясини бузади. Оқибатда педагогик мақсадларга зид келадиган ҳолларга олиб келиши мумкин.

15-расм.Эгилувчанлик ҳаракат сифатининг таснифи


(К.Д.Чермит бўйича 2005)34
Умуртқа поғонасининг, тос, сон ва елка бўғинларининг ҳара катчанлиги, эгилувчанлигини аҳамияти беқиёсдир.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish