Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet66/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Ҳужайра заҳиралари иш бажарадиган структуралар сони билан боғлиқ бўлиб, органнинг зўриқишида улар сони талаб этилган даражада ортади. Мураккаброқ тузилган организм ларнинг турли орган ва системаларнинг функционал заҳира лари бажариладиган иш ҳажми бирлиги учун сарфлана­диган қувватнинг камайишида, иш шид­дати ва самарасининг орти ши­да намоён бўлади.
Яхлит организмнинг заҳиралари ҳар хил мураккаблик даги ҳаракат вазифаларининг бажарилишини таъминлайдиган яхлит реак­ция­ларининг орти­ши ва атроф муҳитнинг экстре мал шароитларига организмнинг тез мосла­ши­ши билан намоён бўлади. Қисқача қилиб айтганда, организмнинг функционал заҳира­лари, орган ёки функционал системалар ишининг тинч ҳолатдагига нисбатан ортиш даражасидир. Одатда, инсоннинг функционал заҳира­лари юқори қувватдаги жисмоний ишларни бажариш пайтида, у экстремал шароитларга дуч келганда анча тўлиқ намоён бўлади.
Функционал заҳираларга биохи­мик, физиологик, машқ бажариш техникасидаги ва руҳий заҳиралар киради. Физио логик заҳиралар бошқа заҳираларнинг асоси бўлиб, физио­логик функцияларнинг тизимлари, уларнинг фаолияти ривож ланганда бошқа заҳиралар ҳам уларга қўшилиб ривожланади.
Спортчининг функционал заҳираларига биохимик, физио­логик, спорт техникасидаги ва руҳий заҳиралари киради. Уларнинг ичида энг асосийси физиологик заҳиралар бўлиб, функ­ционал тизимларнинг иши ривожлан­ганда бошқа заҳи ралар ҳам ривож­ланади.
Физиологик заҳиралар қуйидагиларга бўлинади:

  1. Жисмоний сифатлар (куч, чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик ва эгилувчанлик)ни ривожлантиришдаги заҳиралар;

  2. Турли хил қувватдаги (максимал, субмаксимал, катта ва ўртача) ишларни бажаришда ишга тушадиган заҳиралар;

  3. Мушаклар ва тизимларимизнинг ишга тортилиш навба ти бўйича функциона заҳиралар.

Улар учта гуруҳга бўлинади: 1-кундалик ҳаёт фаолиятида ишга тушадиган; 2-машқ қилиш ва мусобақаларда ишга тортила диган; 3-организмнинг яшаш учун курашида ишга тушадиган заҳиралар.
Организмда функционал заҳираларнинг сафарбар этилиши, бу жараённи бошқаришни такомиллаштириш, органи змнинг зарарли омил­ларга қарши туришида, ҳаёт фаолиятида юзага келган янги шаро­и­т­­ла­рга мослашиш учун физиологик асос бўлади.
Юқорида айтиб ўтилган мулоҳазалар билан бир қаторда, организм функционал заҳираларнинг ирсиятга боғлиқлигини ҳам унутмаслик зарур. Турли шахслардаги физиологик функция ларнинг оғир жисмоний иш бажаришда турлича ривожланиши фикримизнинг далили бўлади. СТТ жисмоний маданиятида функционал тайёр­гарлик­ка ҳам эътибор бериш катта аҳамиятга эга, деб саналади. Чунки киши ўз ҳаёти давомида катта мускул функцияси ва руҳий зўриқиш­ларга бардош беришга тайёрла ниши лозим.
Функционал тайёргарликнинг шакллари ва уларни ривожлан­тиришда қуйидагиларга эътиборни қаратиш СТТ жисмоний маданияти талаблари саналади:

  1. функционал тайёргарликни йўлга қўйиш машғулот­ларининг барча қисмларида амалга ошириш лозим;

  2. организмни функционал тайёрлаш мақсадида алоҳида бир бутун машғулотлар ўтказиш мақсадга мувофиқ;

  3. машғулотларнинг таркибига соғломлаштириш тадбирлари (эрталабки гимнастика, сайрлар, туризм) ни киритиш заруриятга айлантирилиши лозим.

Одатдагидан ташқари ташқи шароит муҳим резерв иш қобилиятининг намоён бўлишига имконият яратибгина қолмай, шахс қобилиятни максимал мобилизация қила билиш ни тарбиялайди.
Максимал мобилизация қобилиятини ривожлантириш, ўз навбатида, таълим-тарбия жараёни ва ундаги шароитга боғлиқ.
Ҳаракат фаолияти малакалари тизимини шакллантириш хусусияти. Фақат ҳаракат фаолиятининг аниқ мақсади ва вази фаларига эга бўлган тизимигина ўқувчи жисмоний тайёргар лигининг характерини белгилайди. Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дастуридаги ҳаракат фаолиятлари тизими ҳаётий-амалийлиги приципига амал қилинган ҳолда шундай танлаб тузиганки, уларнинг кўпчилигини кундалик турмуш амалиётда қўллашлари мумкин. Тизимнинг амалиётда қўлла нилиши учун ундан бир-бирини такрорлайдиган ёки иккинчи даражали бўлган фаолиятлар чиқариб ташланган. Бу жараённи объективлаштириш учун ҳозирги кунда математик ҳисоблаш (статистика)илмий тадқиқот услубиятидан фойдаланилмоқда.
Улар ёрдамида ҳаракат фаолиятлари таркибидаги ўзаро боғлиқ бўлган ва бир-бирига ўхшаш элементлар миқдорининг характери ўрганилмоқда. Ўхшаш элементлар миқдори, ўқувчи ларнинг ёши ва жинсий хусусиятларининг чегараси эътиборга олинмоқда.
Масалан, 30 метрга югуриш 60 метрга югуриш билан солиштирилганда уни бошқа ҳаракат фаолиятлари билан кўп маротаба боғланишларга эга эканлиги ва шунинг учун у боланинг ривожланиши локомацияси (М.А. Годик, 1966)нинг даражасини умумлаштирилган кўрсаткичи сифатида қарали ши мумкин. Тирмашиб чиқиш ва мувозанат сақлаш машқлари эса бошқа ҳаракат фаолиятлари тизимига нисбатан қарам эмас. Бошқача қилиб айтганда, бу фаолиятларнинг таъсири натижаси бошқа фаолиятларникидан юқори ёки паст бўлиши мумкин (К.Д. Бакунени, 1967).

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish