Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet67/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Таълим жараёнининг учинчи хусусияти – таълимни икки йўналиши, ҳаракат малакаси ва ҳаракат сифатларини комплекс ривожлантиришни ўзаро алоқадорлигидир.
а) ҳаракат малакаси ҳаракат сифатларини ривожланиши билан боғлиқ. Таълим жараёнида, энг аввало, айнан ўша ҳаракат малакасига оид ҳаракат сифатлари ривожланади.
б) ҳаракат малакаси учун махсус хусусиятга эга бўлган ҳаракат сифатини ривожлантириш бир вақтнинг ўзида бошқа сифатларни ривожлантиришдан самаралироқ кечади.
Масалан: қисқа масофага югуришни ўқитишда тезлик ри-вожланади, лекин “тезлик кучини”, чидамлиликни ва бошқа ларни оптимал ривожлантиргандагина бу сифат эффектлироқ ривожланади.
в) ҳаракат фаолиятларини ўқитишнинг самарадорлиги жисмоний билим ва жисмоний ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари билан аниқланади.
Билимлар тизими ва ҳаракат фаолиятларини эгалланиши тўғри ташкиллай олган педагогик жараёндагина жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларнинг ошиши албатта содир бўлади.
Билим бериш вазифаларининг ҳал қилиниши тарбиявий вазифаларнинг амалга оширилиши билан органик бирлик дадир. Шунинг учун ҳам “таълимнинг тарбиявий характери ҳақидаги тушунча жисмоний тарбиянинг асосий қонуниятла ридан бири тарзида унга риоя қилинади.
Махсус мақсадли ташкилланмаган жараён сифатида жис моний машқлардан фойдаланиш ҳеч қандай педагогик қим матга эга эмас. Уларнинг тарбиявий таъсири тўлалигича педа гогик жараённинг сифатига боғлиқ.
П.Ф.Лесгафт мускулларни машқлантириш инсон психикасига ва унинг интелектига таъсир этувчи кучли восита деб қараган. Шунинг учун ҳам барча умумий таълим фанларининг ўқитувчи лари қатори жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳам тарбия жараёнида тарбиянинг барча элементларининг комплексини ўз тизгинида ушлаб туришга одатланиши лозимлигини ўқтирган.
Тарбиянинг умумий вазифаларини ҳал қилишга ўқув фани ўз таъсирини ўтказмай қолмаслиги мутахассисларга аёнлигига қарамасдан, жисмоний тарбия таълим ва тарбияси учун характерли бўлган айрим хусусий вазифалар ҳозиргача ҳам ўзининг ечимини тўлиқ топган деб айтаолмаймиз. Улар:
- жисмоний машқлар билан шуғулланишга одатлантириш вазифаси. Бу одат, айниқса, ҳозирги замондошимиз учун зарур. Кундалик турмушда кам ҳаракатланиш, организмни жисмоний зўриқиш билан бажарадиган фаолиятларнинг камлиги, кунлик ҳаракат фаоллиги даражасининг пастлиги, ҳаракат фаолли гининг етарли эмаслиги бу вазифани юзага келтиради. Шунинг учун индивиднинг онгига жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш машғулоти учун вақт топиш зарурият эканлигини сингдиришнинг аҳамияти катта.
- жисмоний қийинчиликларни енгишни ва мардонаворликни тарбиялаш вазифаси. Қатор ҳаракат фаолиятларини ўзлаштириш маълум даражадаги ҳавф, таваккалчиликни, максимал жисмоний ва психик зўриқишни талаб қилади. Аҳамиятли даражадаги нагрузкани организм сарфлаган энергиясини ҳали тиклаб улгурмаган фонда бажаришга чидашга ўргатиш орқали амалга оширилади.
- гигиеник малака ва одатларни тарбиялаш вазифаси. Жисмоний машқларнинг самарадорлиги асосан гигиеник омил лардан тўғри фойдаланиш билан боғлиқ. Ҳаракат фаолият ларини ўқитиш жараёни иш режимига риоя қилишни, овқат ланиш, уйқу, баданини парваришлаш, тарбиялашни, кийим-бош гигиенаси ва бошқаларни ўз ичига олади;
- ўқувчилар орасида ўзаро муносабатларни тўғри шакллан-тириш, коммунникативлик вазифаси. Чунки ҳаракат фаолият ларини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш, такомил-лаштириш асосан жамоага, коллективчилик муносабатларига таяниб таш килланади ва бу муносабатлар эмоционаллик билан алоқадор. Шуғулланувчиларнинг, айниқса, турли жинсдагиларнинг юқо ри даражадаги ўзаро ёрдами ёки рақиблик орқали алоқаси, дўстлик, ўртоқчилик, ўғил болалар ва қизлар орасидаги юқори ахлоқий сифатларни, муносабатларнинг шакилланишида бебаҳо воситадир;
- ҳаракат фаолиятлари давомида мустақилликни тарбиялаш вазифаси. Ўқувчиларнинг спорт зали ёки спорт майдонида ҳаракатланишига нисбатан мустақиллик бериш, бир томондан, ўқувчиларнинг ўзўзларини бошқаришига имкон берса, иккинчи томонидан, ўз фаолиятига жавобгарликни ҳис қилиш учун муҳит яратади, ўз ҳаракат активлигига нисбатан онгли муносабатни шаклантиради ва уни амалга оширишнинг услубиётларини ўйлашга, улар устида фикр юритишга ўргатади;

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish