Ҳаракат малакаси – бу ижронинг сифати, ҳаракатни шун дай бажариш ҳолатики, ижрочининг диққати машқнинг (фао лиятнинг) натижасига ёки бажариш шароитига йўнал тири либ, унинг таркибига кирадиган бошқа ҳаракатларга нисбий эътибор бериш билан бажариш даражасидир.
Малакани шаклланганлигининг х а р а к т е р л и б е л г и л а р и :
1. Ҳаракат фаолияти таркибига кирувчи майда ҳаракат-ларнинг бажарилишига унчалар эътибор бермай бажарилади. Бунга ҳаракатни бажариш жараёнининг автоматлашувини бошланиш ҳисобига эришилади.
2. Ҳаракатларни автоматлашган даражада бажарабош лайди, бу ўқитиш, таълим жараёни – натижаси ёки ҳаётий тажриба амалиёти натижаси бўлиши мумкин.
3. Ҳаракат малакасини юзага келганлиги фаолиятни автоматлашган ҳолда бажарилишида онгнинг етакчи ролини инкор этилмаганлиги билан намоён бўлади.
Ҳаракат малакаси шаклланишида фаолиятнинг мазмуни автоматлашмай,унинг таркибидаги айрим ҳаракатларнинг ижроси жараёни уларнинг айрим элементларини тузилиши (масалан: нерв-мускул жараёнларини координация қилиш муно сабатлари, ҳаракат ва вегетатив компонентларнинг ўзаро алоқаси) автоматлашади холос.
4. Ўқувчининг онги асосан ўзак компонентларга, шаро-итнинг ўзгариши ҳисобига ва ҳаракат вазифасининг ижодий ҳал қилинишига йўналтирилади.
Заруриятга қараб ўқувчи, ўрганувчи ҳар бир ҳаракатнинг бажарилишини назорат қилиши мумкин, шунингдек, ижрога лозим бўлган ўзгартишлар киритиши ёки бошқа фаолиятни бажаришга ўтиб кетиши мумкин.
Масалан, қўлга таяниб(оёқлар тепада) ёки бошни тирсак билан қўшиб ерга тираб туришда мувозанатни йўқотса, машқни бажаришда иштирок этаётган аъзоларини йиғиштириб(«группи ровка») қилиб, олдинга «перекат» қилиш билан ўзини шикастла нишдан сақлаши, ҳаракатлари таркибига зудлик билан лозим бўлган ўзгаришларни киритиши мумкин.
5. Ҳаракат малакаси юқори турғунликка эга. Лекин уни одатдагидан ўзга шароит, муҳитдаги ижроси, малакани муқим турғунлигини бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Масалан: бошқа спорт зали, бошқа жиҳозлар, ўқувчилар одатланмаган кузатувчилар, томашабинлар турғунликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
6. Ҳаракат малакаси учун ҳаракатлардаги маълум тизимнинг мавжудлиги ва унинг ўзига хослиги. Айрим ажратилган алоҳида ҳаракатларни бир бутун ҳаракат фаолияти таркибига ортиқча ушланишини йўқотиш билан бирлаштиришда ифодаланади. Бу билан ҳаракатларнинг аниқлиги ортади, уларнинг ритми такомил лашади, бир бутун фаолиятнинг намойиши вақти қисқаради.
7. Ҳаракат малакасининг шаклланиши анализаторлар функциясини қайта тақсимлаш билан кузатилади. Ҳаракат анализаторининг роли ортади, ҳаракатларнинг ижроси назора тида мускул ҳиссиёти етакчи аҳамият касб этади. Сузувчининг сувни, футболчининг тўпни ҳис қилиши ва бошқалар.
Малаканинг физиологик механизми. Академиклар И.М. Сеченов ва И.П. Павловларнинг илмий тадқиқотлари орқали эркин ҳаракатларнинг шаклланишини физиологик механизмлари орқали очиб берилган. Ҳаракат актини мускуллар билан бажаришни бошқариш вақтли алоқалар натижаси эканлиги, уларнинг асосида биринчи тартибдаги шартли рефлексларнинг, олий тартибдаги, манипуляцияли рефлекслар ва бошқаларнинг вужудга келиши илк бор амалий улар томонидан исботланди. Улар охирги рефлексларнинг аҳамиятига катта эътибор бериш лозимлигини, мерос бўлиб, наслдан-наслга ўтмаган жавоб реакциялари билан боғлиқлигини уқтидилар.
Ҳаракат малакасининг шаклланиши жараёни шартли равишда у ч ф и з и о л о г и к ф а з а г а бўлинади, бунда гап ҳаракат фаолиятини қайтариш билан айнан боғлиқ бўлган физиологик фазалар устида боради холос.
1- ф а з а шартли рефлектор алоқалари марказий асаб ти зими - қўзғалиш жараёнининг кенг иррадиацияси билан харак терланади. Ташқаридан бу ҳаракат фаолиятининг ташқи кўриниши (суратининг) яратилиши билан ифодаланиб аниқ бўлмаган ва кўпинча, кераги бўлмаган ҳаракатлар ҳам қўшилиб бажарилиши тарзида содир бўлади.
II - ф а з а шу билан фарқланадики, қўзғалишнинг ортиқ чалилиги тормозланиш жараёни ривожланиши билан чегара ланиб, асаб фаолиятларининг вақт ва фазода аниқлигига эришиш билан кузатилади. Бунга ҳаракат фаолиятини нисбатан тўғрироқ бажариш, ортиқча ҳаракатларни йўқотилиши орқали эришилади. Аммо қўзғалиш ва тормозланиш жараёнининг ўзаро такомил лашмаган ҳолдаги ўрин алмашишларининг ҳали етарли даражада эмаслиги ҳаракатларда ортиқча зўриқиш, мускуллар тарангли гини ошириб юбориш билан кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |