Катта дам олиш интервали субкритик ва критик тезлик лардаги машқларни бажаришда физиологик функцияни нисбатан нормаллашиши учун етарли бўлиб, ҳар бир уриниш ёки навбатда гиси биринчи уринишдаги ҳолатга яқин бўлган фонда бошланади. Бу бошланишида энергия алмашинувининг фосфо-креотин меха низми қаторида турса, сўнг бир-икки минут ўтиб, гликолиз максималга кўтарилади ва уч-тўрт минутдан кейин нафас жараёни ўзининг кенг кўламли фаолиятини бошлайди.
Узоқ давом этмайдиган иш бажарилса, улар лозим бўлган даражадаги ҳолатга келишга улгурмай, иш асосан ана аэроб шароитда бажарилади. Агарда дам олиш интервали озайтирилса нафас жараёни қисқа вақт ичида бир озга пасаяди, бирданига ишнинг давоми кислород етказишнинг механизми (қон айланиш, ташқи нафас ва бошқалар) ҳисобига бажарилади.
Бундан хулоса шуки, субкритик, критик тезликдаги интервалли машқ бажаришда дам олишнинг интервалини озайтириш нагрузкани нисбатан аэроб қилади. Тескариси эса юқори критик тезликда ҳаракатланиш ва дам олиш интервали кислородга муҳтожликни йўқотишга етарли бўлмаса, кислород етишмовчилиги такрорлашдан – такрорлашга қўшила бошлайди. Шунинг учун бу шароитда дам олиш интервалини қисқартириш анаэроб жараёнлар ҳиссасини ортиради нагруз кани нисбатан анаэроброк қилади.
4. Д а м о л и ш н и н г х а р а к т е р и (актив ва пассив).Уринишлар оралиғидаги паузаларини асосий бўлмаган, бошқа, қўшимча майда фаолият турлари (енгил-трусцой югуриш, турли ўйинлар, китоб ўқиш, ухлаш ва ҳ.к.лар) билан тўлдириш- асосий иш тури ва қўшимча қилинган машқларнинг интенсивлигига қараб, организмга турлича таъсир кўрсатади.
Критикка яқин тезликлар билан ишлашда ҳам паст интенсивликдаги қўшимча иш, нафас жараёнларини нисбатан юқори даражада ушлашга имконият беради ва шунга кўра тинч ҳолатдан иш ҳолатига, иш ҳолатидан тинч ҳолатга ўтишдаги кескин ўзгаришларнинг олди олинади. Ўзгарувчан методнинг асосий характерли томонларидан бири ҳам асосан шундан иборатдир.
5. М а ш қ н и т а к р о р л а ш л а р (қайтаришлар) сони организмга нагрузка таъсир кўламининг йиғиндиси билан намоён бўлади. Аэроб иш шароитида такрорлашлар сонини ошириш юрак-томир ва нафас тизими органларини узоқ вақт давомида юқори даражада фаолият кўрсатишга мажбур қилади. Анаэроб шароитда эса қайтаришлар сонини ошириш эртами-кечми кислородсиз механизмларнинг тугатилишига олиб келади. Унда иш бажариш бутунлай тўхтайди ёки унинг интенсивлиги кескин пасаяди.
Чидамлилик намоён қилишда нафаснинг аҳамияти муҳимли гини гувоҳи бўлдик. Шунга кўра, осойишта бажари ладиган, мароми ўзгармайдиган ишлар давомида, асосан, бурун орқали чуқур нафас олиш билан машқ, иш бажариш тўғрилиги амалиётда исботланган.
Маълумки нафас олиш кўкрак, қорин пресси ва аралаш мускуллар – диафрагма аралашуви орқали содир бўлади. Кучли зўриқиш билан бажариладиган фаолиятни максимал даражада ўпка вентиляциясини йўлга қўйиш (Д.П.Марков, Н.Г.Озолин)32 орқали оғизда чуқур нафас олиш тавсия қилинади. Асосий эътибор нафас чиқаришга қаратилиши, чунки ўпкадаги кислороди кам бўлган ҳаво, янги ҳаво билан аралашиб кетмаслиги учун кескин ва чуқур нафас чиқариш тавсия қилинади.
Ҳозирги замон методикаси юқори малакали спортчиларда чидамлиликни тарбиялашни қатор машғулотлар орқали эмас, тренировка машғулотларининг йиллик цикли давомида жуда катта ҳажмда иш бажаришни тавсия қилмоқда.
Масалан, машҳур француз стайёри Аллен Бимон ўзининг спорт натижаларини юқори палласида жами 85 минг км юрган. Уни баҳолаш мақсадида ер шари айланаси-экватори 40 минг км лигини эканлигини эътиборга олсак, Магелланнинг биринчи марта уни айла ниб ўтиши учун 3 йил сарфлаганлигини кўз олдимизга келтири шимиз лозим. “Спорт юруши” билан шуғулланувчилар битта трении ровка машғулотида 100 км.гача масофани ўтадилар.
Чидамлиликни тарбиялашда фақат масофа узунлигини ҳисобга олиш нотўғри натижага олиб келишини унутмаслигимиз лозим. Чунки жисмоний тайёргарлиги юқори бўлган спортчи учун 800 м га югуришга 1.45.0 дан тез вақт сарфласа, бу югурувчига қайд қилинган масофа спринт масофаси бўлиб хизмат қилади. Янги ўрганувчи учун эса 3-3,5 мин ли муддат узоқ масофа ролини ўйнаши мумкин.
Меҳнат, жисмоний тарбия амалиёти (машғулотлар, дарслар)да чидамлиликни – имкони борича узоқ вақт давомида, маълум интенсивликдаги ишни,ҳаракат фаолиятини бажариш қобилияти ёки жисмоний, касбий иш фаолиятини чарчаш, толиш пайдо бўлгун гача бажариши, бошқачасига организмни чарчоққа қарши тура олиш қобилияти деб ҳам таърифланади.
Касбий фаолият ёки жисмоний машқлар бажаришда иш қобилиятини узоқ вақт ушлаб тура олиш қуйидаги факторларга боғлиқ:
а) касбга оид ҳаракат малакаси ёки жисмоний машқлар “техникаси”нинг юқори даражадалиги;
б) касб эгасининг организмидаги нерв хужайраларини узоқ вақт давомида ушлай олиш қобилияти;
в) қон айланиш ва нафас тизими аъзолари иш қобилиятининг юқори даражадалиги;
г) алмашинув жараёнларининг тежамкорлиги;
д) организмнинг қуввати заҳираси ресурсларининг катталиги;
е) организмнинг физиологик хизматининг батартиблиги;
ж) чарчоқнинг субъектив ҳиссиётларига ирода орқали қарши курашиш қобилиятининг меъёридалиги.
Ҳаётда касб-ҳунарга оид ёки спорт мусобақалари давомида соф чидамлиликни ўзида намоён қилиш амалда айтарли учрамади. Кўпинча улар бошқа сифатлар билан қўшилиб қўлланилади. Бу чидамлиликнинг ўзини ажратиб ривожлантириш ёки тарбиялаш шарт эмас, деган хулосага олиб келмаслиги лозим.
Инсон организмида чидамлилик ҳаракат сифати тарзида машқни ёки мускул ишини узоқ муддат давомида бажара олиши ёки толишга қарши тура олиши тарзида намоён бўлишини билиб олдингиз.
Чидамлиликнинг икки кўриниши: умумий ва махсус, деб номланадиган хиллари мавжудлигини юқорида қайд қилдик. Умумий жисмоний тайёргарликка кейинроқ тўхталамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |