2-жадвал
Организмнинг куч ва бошқа ҳаракат сифатларидан унумли фойдаланиш учун бажараётган машқларни куч талаб қилувчими, тезлик ва бошқа ҳаракат сифатини ривожлантирувчи эканлигини фарқлашнинг аҳамияти катта.
Тезлик ҳаракат сифати эса мушакларимизнинг ўзаро мувофиқ равишда ҳаракатланиши, мушак толаларига келаётган буйруқни бажариш учун уни тез қисқара олиш тезлиги, қисқариш учун “буйруқ”, “сигнални” бош мия ярим шарлар пўстлоғидаги марка злардан етиб келиши ва унинг мушак толаларига кўчиш тезлиги билан боғлиқ.
Қисқа масофаларга югуриш, вақт бирлиги ичида ҳаракатларимизни тез такрорлаш, ҳаракатларни бажаришда тезлик намоён қилиш, ташқи муҳит, иқлим, машқ қилиш шуғулланувчидан назарий билим ва амалий малакалар ҳақидаги тушунчаларга эга бўлишни тақазо этади.
Одатда, максимал тезлик билан бажарилаётган ҳаракат-ларда икки хил фазаси фарқланади:
а) тезликни ошира бошлаш (тезланиш, олиш) фазаси;
б) тезликнинг нисбатан стабиллашуви фазаси (стартдаги тезланиш).
Тезликни ошира бошлаш қобилияти билан масофани катта тезликда ўтиш қобилияти – тезкорлик намоён қилишда бири иккинчисига боғлиқ эмас. Жуда юқори даражада стартдан чиқиш тезлигига эга бўлиб, масофада тез югура олмаслик ёки унинг аксича ҳам бўлиши мумкин.
Сигналларга реакция яхши бўлишига қарамай, ҳаракат частотаси секин ёки паст бўлиши ҳам кузатилади.
Психолофизикавий механизмлар тезлик реакциясининг характерини турлича намоён бўлишига сабабчи бўлади. Тезлик намоён бўлишининг бундай характерини қисқа масофага югуришда аниқ кўришимиз мумкин.
Стартни (вақт характеристикасига кўра) тез олиш мумкин, лекин тезликни масофада узоқ ушлаб тура олмаслик ҳолатига амалда гувоҳимиз. Югуриш тезлиги ҳаракатни кўрсатилган характеристикаси билан нисбий боғлиқ холос. Тезликнинг намоён бўлиши югурувчининг қадамини, унинг оёғининг узунлигига ҳамда оёқ мускулларининг ерга тираниш кучига боғлиқ. Шунинг учун ҳаракат реакцияси вақт давомида ўқувчининг спринтда ўзини қандай намоён қилишини башорат қилиб бўлмайди.
Тезкорлик сифатини бир машқдан иккинчи машқка “кўчиши”(перенос) қоидада кузатилмаган. Кўчиш машқларининг бир-бирига координация нуқтаи назаридан яқинлиги, ўхшашлиги бўлсагина намоён бўлган. Лекин индивиднинг машқланганлиги (шуғулланганлиги) қанчалар юқори бўлса, кўчиш шунчалик паст даражада намоён бўлиши исботланган (Н.Г.Озолин, 1949; В.М.Зациорский, 1961).
Шунга кўра, тезкорлик сифати хақида сўз кетганда, қайд қилинган сифатни тарбиялаш ҳақида эмас, инсоннинг ҳаракатидаги аниқ тезкорлик хусусиятларини ривожлантириш хақида гапириш лозим.
Якка ҳаракат тезкорлиги ҳақида сўз кетганда, уни чегаралаб ҳаракат актини биомеханик бўлакларга (қисмларга) ажратиб, алоҳида тавсифлашга тўғри келади. Масалан, депсиниш тезлигини аниқлашда, шуғулланувчининг сонини (тиззасини) тез кўтариб тушира олишига қараб аниқлаймиз.
Айрим машқлар, спорт турларида (масалан: улоқти ришларда) ҳаракат тезлиги мускуллар кучининг намоён бўлиши билан қўшилиб, умумийлашиб тезкорликнинг комплексли хусусияти - кескин ҳаракат (резкость) вужудга келади. Шунинг учун “тезкорлик – куч”ини талаб қиладиган спорт турлари билан шуғул ланишда ҳаракат тезлигини ривожлантириш учун ташқи қаршилиги юқори бўлган машқлар мускул кучини ривожлантирувчи восита сифатида хизмат қилиши мумкин.
Фақат тезлик билан бажариладиган машқлар эвазига тезкорликни ривожлантириш жуда қийин. Тадқиқотлар тезликни ривожлантиришда куч талаб қиладиган машқлардан фойдаланиш орқалигина мускул қўзғалиши тезлигининг ошиширилиши мумкинлигини исботламоқда.
Куч имкониятларини ошириш вазифаси эса жуда содда ҳал қилинади. Кучни ривожлантириш ҳаракатларни тез бажариш шароитида ҳам ўтиши мумкин. Лекин фақат динамик зўриқиш услубидан фойдаланиб максимал куч билан зўриқиш ҳара-катни тўла амплитудада, энг юқори тезликда, шуғулланувчи учун меъё ридан оз вазминликдаги жисмоний юк билан машқ қилиниши лозим.
Циклик ҳаракатлар тезлиги ҳаракат частотаси орқали намоён бўлади. Қўлларнинг максимал ҳаракати частотаси оёқларникидан юқори, оёқ, қўл бўғинларининг ҳаракати частотаси тананинг бошқа аъзолари ва бошқа бўлакларидан юқори даражада бўлиши қонуниятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |