Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet56/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Ҳаракатларнинг координациявий мураккаблиги чаққон ликнинг бир-инчи ўлчовидир. Агар ҳаракатнинг фазо, вақт, куч характеристикалари ҳаракат вазифасига мос бўлса, ҳаракат етарли даражада аниқ бўлади. Ҳаракат вазифалари ҳаракатнинг аниқлиги тушунчасини келтириб чиқаради. Ҳаракатнинг аниқлиги чаққонликнинг иккинчи ўлчовидир.
Ҳаётда ва спортда дуч келиши мумкин бўлган барча ҳаракатларни бир хил ёки уларни турли хиллигига кўра икки гуруҳга, яъни нисбатан стереотип-бажариш учун турғун одат шаклланган, ностериотип-ҳали бажариш учун турғун одатлар шаклланиб улгурмаган ҳаракатларга ажратилади. Ҳаракатларнинг қайд қилинган иккала хили ҳам чаққонликни намоён қилишда муҳим аҳамиятга эгадир:

  • енгил атлетика йўлкасида, текис жойда югуришлар, улоқтириш ва сакрашлар, гимнастика машқлари, биринчи гуруҳ ҳаракатларига;

  • спорт ўйинлари, яккама-якка олишув, слалом, кросс ва шу кабилар иккинчи гуруҳга киритилади.

Стереотип ҳаракатлардаги аниқлик, уларни ўзлаштириш ва такомиллаштириш учун қанчалик узоқ машқ қилинганлиги, шу ҳаракат техникасини ўзлаштирганлиги даражаси билан боғлиқ.
Агар инсон тўғридан-тўғри, тайёргарликсиз, янги ҳаракатларни бирданига бажара бошласа, янги ҳаракатни ўзлаштириб олиши учун сарфлаган вақтига қараб, унинг чақ қонлигига баҳо берилади, янги ҳаракатни ўзлаштиришга кетган вақтига қараб шуғулланувчининг чаққонлик сифатининг кўрсаткичи аниқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, чаққонлик янги ҳаракатларни тезда ўзлаштириб олиш қобилияти, тез ўрганиш қобилияти деб қаралса, иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгараётган шароит талабларига мувофиқ тезда қайта мослаб олиш қобилияти деб ҳам тушуниш тўғри бўлади.
Таърифимиздан кўриниб турибдики, ч а қ қ о н л и к – бу баҳолаш учун ягона ўлчовга (критерийга) эга бўлмаган мураккаб комплексли инсон жисмининг сифатидир. Ҳар бир муайян ҳолат, шароитга қараб у ёки бу мезон танлаб олинади. Чаққонлик анчагина хусусий сифат бўлиб, спорт ўйинларида чаққон бўлиб, гимнастикада унчалик чаққонлик намоён қила олмаслиги мумкин.
Чаққонликнинг ҳаётий муҳим ҳаракат сифати тарзида намоён бўлиши, гавданинг нисбатан кам ҳаракатда бўлгани ҳолда, қўллар билан моҳирона ҳаракат қилишда қўл чаққон лигини намоён бўлиши (ажратувчи, слесарлик, ўймакорлик, дурадгорлик, станокда ишлаш, косиблик ва бошқаларда) кўзга ташланади. Ҳар қандай ҳаракат қанчалар янги бўлиб туюлмасин, доимо координациявий боғланишлар асосида бажарилади.
Индивид ўзлаштириб олаётган янги ҳаракатларининг барчасини олдиндан ўзида мавжуд бўлган, шакллантирган тажрибалари заҳирасига таяниб ўзлаштиради, сўнг мустаҳ камлайди, ғоят кўп, элементар ҳаракатлардан координациявий бўлакчаларнинг тўпламини тузади. Индивиднинг ҳаракат координацияларининг заҳираси, ҳаракат кўникмалари замини қанчалик кенг бўлса, янги ҳаракатларни шунчалик тез ўзлаштириш билан чаққонлигининг даражасини намоён қилади.
Чаққонликнинг шаклланганлик даражаси қатор анализаторлар, асосан ҳаракат анализаторларининг фаолияти билан боғлиқ. Индивиднинг ҳаракатларни аниқ таҳлил этиш қобилияти қанчалик ривожланган бўлса, янги ҳаракатларни тез эгаллаб, уларни қайта ўзлаштириш, янгилаш имкони- ятлари шунчалик юқори бўлади.
Спорт билан эндигина шуғуллана бошлаганларда чаққонлик заҳирасини етарли даражада эмаслиги сабабли, ҳаракат туйғуси (кинестезия) кўрсаткичлари заҳирасига таяниб ўргатиш (ўқитиш) жараёни йўлга қўйилади. Бошқача қилиб айтсак, шуғулланаётганларда ўз ҳаракатларини аниқ сезиш ва идрок қилиш қобилиятлари қанчалик яхши бўлса, янги ҳаракатларни шунчалик тез ўзлаштирадилар.
Чаққонлик марказий асаб тизимининг тез мосланув чанлигига ҳам боғлиқ ва унинг ривожланганлиги эса шу пластиклик орқали аниқланади. Чаққонлик, психология нуқтаи назаридан, ўз ҳаракатларини ва теварак-атрофдаги ҳаракатларни бошқариш учун шароитни идрок этиш қобилияти бўлиб, унинг даражаси ҳамда шуғулланувчининг ташаббускорлигига боғлиқ. Бу ҳаракат сифати мураккаб ҳаракат реакцияларининг тезлиги ва аниқлигини намоён қилишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish