8.2. Таълим жараёнида кўргазмалилик тамойили ва ундан амалда фойдаланиш
Машқни кўрсатиш тушунчаси жисмоний тарбия таълими жараёнида ўзининг кенг маъносига кўра педагогика назари ясининг рамкасидан аллақачонлар чиқиб кетган. Ҳозирги кунда бу тушунча ўзида ҳис қилиш, образли ўхшатиш, ҳара катни ташқи шаклини намойиш қилишдек кенг маънони ифодалайди.
Таълим жараёнида ҳаракатни бажариб кўрсатиш ва кўришнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги. Ҳаракат фаолияти ҳақидаги бирламчи (бошланғич) аниқ тушунча ва тасаввур шу машқнинг натурал шаклда бажарилишини ўзлаштирув чи(ўрганувичи) томонидан кўргандан сўнг ҳосил бўлади.
Кўргазмали қуроллар: суратлар, чизмалар, макетлар, кино суратлар (секинлаштириб олинган видиолар ва х.к.), кино-бадиий, ҳужжатли, ўқув фильмлари, видео, мультивидео ва бошқалар тарзида кўрсатилади ва тақлид тарзида уларни бажариш ўқувчиларга тавсия қилинади.
Ўзлаштириш жараёнининг асосий омили ҳисобланган кўр газмалиликдан икки кўриниши фойдаланилади:машқни ижроси ни айнан бажариб кўрсатилади ёки уни воситалар ёрдамида кўрсатилади.
Ҳаракатни, машқни айнан ўзини ёки воситалар ёрдамида кўрсатиш ўқитувчи томонидан намуна тарзида ёки намунага яқин даражада бажариб кўрсатилиши кўргазмалилик тамо йилининг асосий талабидир.
Намуна даражасида шуғулланувчиларга машқни кўрса тиш, намойиш қилиш ўқитишда содир бўлиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олиши амалда исботланган. Ҳаракатни бажарилишини ўқувчи кўрмай туриб, унинг техникасини ўргатишни бошлаб юборилиши ўқитишда шуғулланув чиларнинг хатоларига сабаб бўлади. Уларни тузатиш таълим жараёнини чўзилишига олиб келади.
Машқни намуна тарзда кўрсата олмайдиган ўқитувчилар машғулот учун машқни кўрсатиб берувчи ўқувчиларни олдиндан танлаб, уларни тайёрлаб бевосита кўрсатишда улардан фойдаланишлари тавсия қилинади.
Ҳаракат фаолияти хақида бирламчи (дастлабки) тушунча машқни ўқув-кино тасмаси, чизма, расм, макет, плакат, ва бош қаларда шуғулланувчиларга кўрсатиш орқали ҳосил қили нади. Айниқса, катта, ўрта, мактаб ёшидагилар учун кўргазма ликни бу услуби уларнинг фикрлаши, ҳаракатни ҳис қилиши учун қўл келадиган воситадир.
Ҳис қила олиш қобилияти яхшироқ шаклланган шуғулла нувчида кўз олдига келтира олиш, тақлид қила билишнинг (аввалига механик тарзда бўлса ҳам) аҳамияти каттадир. Муҳими ўқитишда ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, ўзлаштиришда ҳара катни тўлиқ ёки бўлакларга ажратиб ўргатишни ўринли кўллаш. Йўлланма берувчи (ҳаракат техникасининг асосига яқин бўлган) машқлардан фойдаланиш, ҳаракат техникасини ўзлаштиришни осонлаштирадиган (бажарилиши таркибида айнан шу ҳаракат элементлари бор)ларини қўллаш билан таълим жараёни маз мунини бойитади.
Машқни бажаришда “ўз соясидан фойдаланиш”, “ҳаракат сатҳи, чегарасини белгилаш”, «тақлид қилиш”, “мўлжал олиш”, “ўхшатиш”, кўргазмалиликнинг услубларидандир.
Булар таълим жараёнини фаоллаштиради, бирламчи мала кани шакллантириш ва ҳаракатни олий тартибда бажара олишга йўл очувчи асосий омиллардан саналади.
8.3. Кучига ярашалилик ва индивидуаллаштириш услубий принципи
Индивиднинг жисмоний имконияти, жисмоний қобилияти, анотомо-физиологик хусусияти, жинси, ёши, жисмоний ривожлан ганлиги, жисмоний тайёргарлиги ва ҳ.к.лар бу принцип мазму нининг омиллари бўлиб, таълим жараёнини тўлдиради. Таълимга онгли муносабат, бу жараёндаги фаолликни намоён бўлиши, тан ланган фаолиятнинг ижросида кўргазмаликнинг самараси, кучига ярашалилик ва индивиднинг хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқ ва кўзланган мақсадга тез эришиш учун воситадир.
Кучига ярашалиликнинг туб маъноси - индивиднинг ҳаё тий фаолияти давомида унинг организмини белгиланган ишда намоён қилиш учун функционал хизмати хусусиятининг дара жасидир. Бу принцип қобилиятнинг чегарасини аниқлай олиш талабини қўяди. Демак, таълим жараёни турли шароитда хилма-хил ташқи таъсирини ҳисобга олишни ва шуғулланувчи учун меъёр танлай билишни тақазо этади.
Меъёр бўлиб турли ёшдагиларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланиш дастурлари, уларнинг жисмоний сифатлари учун белгиланган талаб ва нормалар хизмат қилиши лозим. Собиқ Иттифоқ жисмоний тарбия тизимида “Меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайёр” физкультура комплекси жамият аъзоларининг, барча ёшдагилар (6 дан 60 ёшгача) жисмоний тарбиясининг дастури ва жисмоний тайёргарлиги нормала рини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, кучига ярашалилик принципи талаблари чегарасидан чиқмаган.
Ҳозирги кунга келиб бу вазифани мамлакатимизда Респуб лика аҳолисининг жисмоний тайёргарлигини аниқлайдиган «Алпомиш ва Барчиной» саломатлик тести талаблари ва нормаларини топшириш орқали назорат қилинади. Тест талабларининг меъёрий нормалари индивидуаллаштирилган.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида меъёрни аниқлаш тарбиячи мураббийлар ва педагоглар, тиббий ходимларнинг бир бўлиб тизимли изланишлари орқали амалга оширилади.
Машқ қилиш учун организмни кучига яраша бўлмаган меъёрдаги зўриқиши орқали энергия сарфлашга системали мажбур қилишнинг салбий оқибатлари ҳозирги кунда ҳам илмий ҳам амалий жиҳатдан исботланган. Маълум даражадаги жисмоний тайёргарликка эга бўлган спорт тайёргарлиги бор шуғулланнувчининг организми учун меъёр ҳисобланган ҳажмдаги жисмоний машқлар, янги, шуғулланишни эндигина бошлаганлар учун кучига яраша бўлиши мумкин, лекин уни меъёр қилиб олиш нотўғри бўлади.
Жисмоний тарбияда кучига ярашалилик ўзгарувчандир. Шуғулланишнинг маълум даврида танланган меъёрга чидаш учун катта жисмоний, руҳий зўриқиш талаблари қўйилади, бу табиий. Лекин бир мунча вақтдан сўнг организм айнан шу жисмоний юкламага кўникади ва у индивиднинг кучига яраша бўлиб, меъёрга айланади. Бунга тарбия жараёнининг натижаси деб қаралади,ўзгариш эса ижобий томонга деб қабул қилинади.
Маълумки, янги ҳаракат малакаси олдин мавжуд бўлган ҳаракат малакалари-эскиларининг базасида шаклланади. Шун га кўра жисмоний тарбия жараёнидаги асосий ҳал қилувчи ролни машқни ўзлаштириш эгаллайди.
Материални ўргатиш шундай йўлга қўйилиши лозимки, унинг мазмуни, организмга таъсир кучи, таълимнинг навбатдаги этапи учун янги поғона ролини ўйнасин. Амалиётда бу фикр “маълумдан номаълумга”, “ўзлаштирилмагандан ўзлаштирилганга”, жисмоний машқлар билан шуғулланишда эса “кучига яраша бўлмагандан кучига ярашалиликка” деб формулировка қилинади.
Бундан ташқари, ҳаракат вазифаларни машғулотдан-машғулотга, аста-секинлик билан қийинлаштириш ҳам таълим жараённинг асосий шартларидан биридир. Бу эса осондан қийингалиликни тақазо этади. Булар албатта таълим жара ёнининг услубий хусусиятларини вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |