Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet83/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Жисмоний камолотга эришиш жисмоний тарбия жараёни-нинг узлуксиз олиб борилиши танаффусларсиз, оқланмаган йўқотишларсиз, ҳар бир машғулотдаги самара олдинги машғу-лотнинг “из”и ҳисобига қатлам-қатлам бўлиб қалинлашса, аввалги машғулотлар келтириб чиқарган ижобий ўзгаришар такомиллаштирилса ва ривожлантирил­сагина содир бўлади.
Бу талабни амалга ошириш жисмоий тарбия амалиётида ҳафтада 2, 3, 4, ҳатто 5 мартабали машғулот (эрталабки зарядка ва бошқа қўшимчаларни ҳисобга олмаган ҳолда)лар орқали йўлга қўйилади. Қолаверса, “шуғулланганлик” қанча юқори бўлса, машғулотлар орасидаги интерваллар шунча қисқаради ва жисмоний тарбия жараёни шунчалар зичлашади. Бу, ўз навбатида, организмнинг функционал имкониятини ижобий томонга ўзгартиради.
Академик машғулотлар ва спорт тренировкаси, машғулот ларнинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, узлуксиз ликнинг ифодаланиши шунчалар характерли бўлиши мумкин.


8.5. Такрорийлик ва вариациялаш (шаклини
ўзгартириб қўллаш) тамойили

Жисмоний тарбия жараёнида тарбиянинг бошқа турларига нисбатан такрорийлик қайта бажариш муҳим аҳамиятга эга. И.П. Павлов ва А.Н. Крестовников кўрсатганидек, ҳаракат малакасининг физиологик асоси ҳисобланган динамик стереотипни кўп маротабалаб такрорлашсиз шакллантириш ва тартибга солиш мумкин эмас.


Такрорлаш, энг аввало организмдаги морфофункционал ўзгаришларни тартибга солиши ва қайта мосланишларни узоқ муддат давомида таъминлаши учун зарур бўлиб, унинг базасида жисмоний сифатларнинг ривожланиши рўй беради, эришилганлари мустаҳкам­ланади, кейинги прогресс учун шароит яратилади. Такрорлашларсиз жисмоний тарбияни амалга ошириб бўлмайди.
Фақатгина ҳар бир машғулотнинг ўзи такрорланмай, машғулотлардаги кетма-кетлилик ҳам, қайсидир ҳолларда, айнан, шу машғулотларнинг ўзини ҳафтада, ой давомида ва машғулотлар вақтининг маълум даврлари ичида (ҳафталик, ойлик ва бошқа цикллар) такрорланиши лозим.
Такрорийликнинг даражаси қўлланилаётган машқларнинг қандай мақсадга қаратилганига, жисмоний тарбиянинг у ёки бу этапидаги умумий йўналишига, шуғулланувчилар контин генти ва уларнинг хусусятларига, жисмоний юкнинг харак терига таъсир қилувчи бошқа факторларига хам боғлиқ. Шунинг учун такрорийлик дақиқаси айрим ҳолатларда кўпроқ ва айримларида эса оз бўлиб, унинг аниқ натижаси жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларнинг м у н т а з а м л и л и г и да ифодаланади.
Жисмоний тарбия жараёни учун такрорийлик қаторида вариативлик ҳам, ўз аҳамиятига кўра, маълум ўринга эга. Машқларни бажариш шароити унинг кўринишини, нагрузка динамикасини ўзгартириб, услубиётларнинг турличасини қўллаш билан машғулотларнинг шакли ва мазмунини бир хил машғулотни ёки унинг машқларининг шаклини бирварака йига ўзгартириш вариациялаш, деб қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни олдинги бобларда бердик.
Бу ўринда қуйидаги объектив қарама-қаршиликларга диққат эътиборни қаратиш лозим. Кўп маротабалаб қайтариш жараёнида ҳаракатларнинг динамик стериотипи ва организмни унга қўлланилаётган нагрузкага жавоб реакцияси янада стабиллашуви ва стандартлашуви содир бўлишини биламиз. Шунинг учун машқни, ҳаракат ҳолатининг шакли ва мазму нини айтарли ўзгартирмай такрорлаш ва уни давомийлиги чегараланмаса, эртами-кечми, барибир, ҳаракат малакасининг йўналишидан четланиши содир бўлиши ва жисмоний сифатлар ривожланишининг тўхташи рўй бериши мумкин. Бу қарама-қаршилик такрорийлик ва вариативликни қўшиб қўллаш орқалигина ҳал этилади.
Стандарт машқлар билан шуғулланишда вариатив нагруз каларни такрорлаш фонида унинг ҳажми ва инттен сивлигини машғулотларнинг тузилиши ва мазмунини сақлаган ҳолда ўзгартириб қўллаш билан янгилаш орқали тарбия жараёнини юқори поғонага кўтаришга эришамиз.
Жисмоний нагрузка ва дам олишнинг рационал навбат лашуви. Жисмоний тарбия жараёнининг мунтазамлиги дам олиш билан нагрузка беришнинг алмашинуви доимий бўлиш лигини рад этмай, тахминий мўлжал олиш орқали амалга оширилади.
Нагрузка шуғулланувчилар организмига жисмоний машқ лар таъсирини маълум даражадаги катталиги бўлиб, функци онал имкониятини ошириш фактори ҳисобланади. Бунга орга низмнинг “иш потенциали”ни сарфлаш ва «чарчаш» орқали эришилади. Аслида эса бу сарфланган энергияни тиклаш жараёни учун стимул ҳисобланади.
Тикланиш жараёнининг қонуниятлари кучига қараб нагрузка ва дам олиш бир вақтнинг ўзида нагрузкани қўллаш пайтидаги шароити билан ҳам чамбарчас боғликлиги эътиборга олиниши лозим.
Кўп сонли илмий изланишларнинг кўрсатишича, иш қобилияти дам олиш шароитида қонуний равишда белгиланган фазалар буйича ўзгариб туради. Иш пайтида, нагрузка катта бўлса, иш қобилияти даражасининг пасайиши содир бўлади, чарчаш ривожлана бошлайди. Оқибатда иш бажариш тўхтайди, орга низмга дам бериш керак бўлади, дам пайтида тикланиш жараёни бошланади, навбатдаги нагрузкага стимул тайёрланади.
Тўғри, айрим ҳолатларда тикланиш жараёни иш вақтидаёқ бошланади, лекин иш қобилиятининг тўла тикланиши учун дам олишга шароити яратилиши зарур. Айтарли даражадаги юқори катта нагрузкада ва лозим бўлган дам олиш интервалида тикланишниг бориши, иш қобилиятининг иш бошлангунгача бўлган даражасига етиб қолса-да, у тўла тугалланмайди, чунки унинг орқасидан “юқори тикланиш” фазаси содир бўладики, унинг асосида организмнинг энергетик ресурсларининг супер конпенсацияси (фосфокреатин, гликоген ва ҳоказоларнинг тикланиши) ётади. Бу қонуният.
Юқори тикланиш фазаси дам олиш давом эттирилган ҳолдагина алмашади ва иш қобилияти организмда иш бошлан­гунча бўлган ҳолатга қайтади (1-чизмага қаралсин).


Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish