Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet80/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

С А К К И З И Н Ч И Б О Б

ТАЪЛИМНИНГ УСЛУБИЙ


ТАМО­ЙИЛ­­ЛАРИ (ПРИНЦИПЛАРИ)


Жисмоний маданият назариясида амал қилинади­ган «жисмо ний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги», «жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтирилганлиги», “шахсни ҳар томонлама ривожлантириш»дек назарий(айрим ада биётларда умумий деб ҳам аталади) принципларидан ташқари ж и с м о н и й м а д а н и я т таълим жараёнида фойдаланиладиган у с л у б и й т а м о й и л л а р ҳам мавжуд.
Тарбия жараёнидаги қайд қилинган тамойиллар жисмоний тарбия учун қўлланилиши мумкин, лекин инсон тарбиясининг бу йўналишининг хусусийлиги ўқитишнинг принципларига алоҳида мазмун ва талаблар қўяди.
Улар инсон фаолиятининг биологик, физиологик, биохимик, биомеханик қонуниятлари билан боғлиқ ва жисмоний маданият таълими жараёнида кутилган натижаларга “Онглилик ва фаоллилик(активлик)”, “Кўргазмалилик”, “Мунатазамлилик”, «Кучига ярашалик ва индивиду аллаштириш», “Талабларни аста-секинлик билан ошириш”дек услубий принциплар ва қоидаларга тизимли риоя қилиш орқалигина эришилиши амалда исботланди.
8.1. Таълим жараёнида онглилик ва фаоллилик тамойилидан фойдаланиш

Ўқитишга онгли муносабат ва унда шуғулланувчининг фаоллиги ҳар қандай педагогик жараённинг самарадорлигини оширади. П.Ф. Лесгафт илгари сурган жисмоний тарбия таъли мидаги онглилик ва фаоллилик принципи ҳаракат фаолият ларини механик равишда тақлид қилиб бажаришни қоралаган.


Ҳар бир бола бажараётган ҳаракатларини таҳлил қилиш орқали назарий билимларни, ҳаракат фаолиятларини эгалла ши мақсадга мувофиқ деган ғояни илгари сурди. У “жисмоний машқ билан шуғулланиш фақат кучни, жисмоний ривожлан ганликнинг кўрсаткичларини оширади”, – деб тушуниш қўпол хатолардан бири деб таъкидлади.
Жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараёнида бу принципни қўллаш машғулотнинг умумий вазифаларига қизиқишни уйғотиш ва фикрлашни шакллантиришга йўл очади. Энг аввало, ҳаракат фаолиятини ҳаётий-амалийлигини аниқ мисоллар ёрдамида “мотивлаш” орқали таълимнинг мавзулаштиришни амалга оширилиши тамойил мазмунида етакчи йўналиш бўлиши лозим.
Ўқитишнинг бошланғич этапидаги онгли фикрлаш тор дои радаги мазмун (қоматини чиройли қилиш, кучининг орти риш)ни назарда тутмаслиги, машғулотларда ҳаётий-амалий мисоллар орқали шахсни ижодий меҳнатга ва Ватан мудофа асига тайёрлашдек улуғвор вазифаларни ҳал қилиш назарда тутилиши лозим.
Улар аста-секинлик билан ихтисослик билимларга таяниб амалга оширилишини ҳисобга олиб, шуғулланувчиларга махсус оммабоп адабиётлар, қўлланмалар тавсия қилиниши таълим жараёнининг самарадорлигида кўринади.
Назарий билимларни ортишига эришиш онглилик прин ципининг ўзак мақсадларидан биридир. Бу мақсадга эриша олмаслик кундалик бажариладиган жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларига одатнинг шаклланишини сусай тиради, жисмоний машқлар билан шуғулланишни одатга айланишига тўсқинлик қилади.
Бундан ташқари, шуғулланувчилар жисмоний маданият, спорт мавзуларига оид мунтазам лекциялар, суҳбатлар, ҳикоя ар эшитишлари, таълим муассаларининг жисмоний тарбия дастурларини назарий қисмини ўрганишлари, методик ва ҳужжатли фильмлар кўришлари, ўз-ўзини тиббий назорат қилиш қоидаларини билишлари, “актив, пассив дам”, “бажара олиш”, “ҳаракат малакаси”, “олий ҳаракат тартиби”, “малаканинг ижобий ва салбий кўчиши” атамалари моҳиятини билишининг аҳамияти муҳим.
Ўзлаштирилиши,мустаҳкамланиши,такомиллаштирилиши лозим бўлган, ҳаракат фаолиятини нима учун айнан ўқитувчи ёки мураббий кўрсатганидек бажариш шарт эканлиги ўқувчи онгига етказилишидек таълим қоидаси,керак бўлса мажбу рияти ушбу тамойилнинг етакчи талабидир.
Машқланган бармоқлар (волейболчи, баскетболчиники) турмушда нозик ҳаракатларни талаб қиладиган касбларни эгаллашда (соатсоз, заргар ва бошқалар) қўл келиши шуғул ланувчининг онгига етказилиши таълим жараёнига, унинг машғулотларига онгли муносабатни шакллантиришдан таш қари, шуғулланувчиларнинг фаоллигини орттиради.
Машқ, ҳаракат техникасини эгаллаш, оз энергия сарфлаб самарали ҳаракат қилиш, уни бажариш орқали организмда содир бўладиган турли хил ўзгаришларни тушуниш, топши риққа нисбатан онглилик ва фаолликни оширади.
Ўқитувчиларнинг кўтаринки кайфияти, юзидаги табассу-ми, кийимларнинг ярашганлиги ва ихчамлиги, ҳаракатларни ҳавас қиладиган даражада чиройли, равон кетма-кетликда бажа риши, машқлар таркибини унинг бажарилиши ритмига мослаб, тўртликлар тарзида бараварига айтиладиган айтишувларнинг кири тилиши таълим жараёнидаги вазифаларни ижобий ҳал қилишга қизиқишни кучайтиради, фикрлашини шакллантиради.
Жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараёнида онгли анализ ва жисмоний машқ ни бажаришда назоратдан фойдаланиш таълимнинг принципиал механизмларидан биридир.
Онгли равишда бажарилаётган “ихтиёрий ҳаракат”нинг моҳиятига етиб, унинг бажарилиши технкасининг асоси, звено-лари, деталларини назорат қила олишнинг аҳамияти таълим жараёнида ўз самарасини бериши илмий-амалий исботланган.
Абельскийнинг тажрибаси бўйича шуғуллунувчиларни сакраш техникасига ўргатиш учун 120-150 уриниш қилиш тавсия қилинган. Уринишлар тугаллангандан сўнг, шуғулланувчилар билан шу ҳаракатнинг тузилиши, бажариш техникаси ҳақидаги суҳбатлар, (баҳслар) ўта қониқарсиз ўтган. Чунки, жисмоний ҳаракатларга оид бундай баҳс ва мунозаралар ҳамма учун бир хил қизиқиш ўйғотмаган.
Навбатдаги гуруҳга эса машқ техникаси, унинг тузилиши, ҳаётий-амалий аҳамияти ҳақида етарли даражадаги назарий тайёргарликдан сўнг машқни бажариш тавсия қилинганда, шуғулланувчилар 2-3 уринишдан кейин машқ техникасини осонгина ўзлаштириб олганликлари кузатилган.
Амалиётда юқори малакали спротчилар машқни спорт техникаси автоматлашган даражада, яъни ҳаракатни олий мақомда бажаришни мақсад қилиб қўядилар. Механик равишда тушунмай, кўр-кўрона, тақлид тарзида машқ қилишнинг самарасизлиги, сурункали машқ қилиш жараёнида меъёридан ортиқ энергия сарфлашга, шуғулланувчида шу ҳаракатга нисбатан совиш, “тоқатсизликни”ни юзага келтиради. Шунинг учун онгли таҳлил ўзи бажарган ҳаракатини баҳолашга ўргатади, таълим жараёни чўзилиб кетишининг олдини олади.
Онгли анализ давомида машқ техникасининг таҳлили билан гина чегараланмай, уни биомеханик, математик ҳисоблаш, биоритмик ва спорт метрологиясининг қонуниятларини назарда тутган ҳолда, шуғулланувчининг анатомия, спорт физиологияси, биохимия соҳаларидаги билимларга таянилади.
Машқни бажаришдан олдин унинг тузилиши, қандай бажа рилишини шуғулланувчи фикран кўз олдига келтира олиши («идеомотор тренировка») лозим. Қайд қилинган тренировка онглилик принципининг асосий воситаларидан биридир.
Фаоллик машғулотларда шуғулланувчиларнинг барчасини тугал банд қилиш, улар фаолиятини “фронтал”, «гуруҳли”, ташкиллаш орқали, асосий жиҳозлар ёнига қўшимча спорт анжомлари қўйиб, кучига яраша бўлмаган машқларни бир-икки ҳафталик тайёргарлик ва тренировкадан сўнг бажара бошлашсалар, машқни мустақил бажаришга уриниш ўз-ўзидан жонланади, активлик ортади.
Таълим жараёнида ўйин ва мусобақа (“Жисмоний тарбия-нинг услублари” мавзусига қаралсин) методларининг қўллани-ши, спорт майдони, машғулот ўтказиладиган жойларнинг бадиий жиҳозланиши, гигиеник орасталиги, таълим жараёнида шуғулланувчиларда ташаббус (инициатива)ни, ҳаракат вазифани ҳал қилиш учун жавобгарлик ҳиссини ўз бўйнига олиш, маъсулиятни ҳис этиш ва ўзлаштириш жараёнига ижодий ёндошишни тарбиялайди.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish