Такрорлаш (машқланиш)лар икки хил ўзаро қарама-қарши ҳолатда амалга оширилади:
Оддий ва вариацияли (машқларни ижро техникасини, тузилишини, харакат техникаси асоси, звенолари, деталларини турли вариантда, шакли ёки кўринишга ўзгартириш киритиш билан, машқларни аралаштириб ва ҳ.к.дек) такрорлашлар тарзида фойдаланилади.
Оддий такрорлаш бир хил, ўзгармас шароитда, ҳосил бўлган ҳаракат малакасининг асосий вариантини мустаҳ камлаш имконини беради. Бундай такрорлаш – таълимнинг моҳиятига кўра, нусха кўчириш, тақлид қилиш билан бажаришдек ҳолатда амалга оширилади.
Масалан, ўқитувчи ҳаракатнинг стандарт техникасини тушунтирганда ва унинг ижро техникасини кўрсатганда, ўқувчи ўқитувчини бажариб кўрсатгандан сўнг, кўрганига ўхшатишга, ўз ҳаракатини ўша ҳаракат ижросига яқин қилиб бажаришга уринади. Таълимда оддий такрорлашдан фойда ланиш зарурияти мавжуд, лекин, у чегараланган дидактик имкониятларга эга.
Аслида вариатив такрорлаш вазифалари бошқачароқ вазифа ларни назарда тутади. Бу вазифалар такрорлашнинг бу услубиёти орқали ҳаракат малакасига шундай мосланувчанлик, мувофиқлик берадики, ундан ўқув, меҳнат, спорт амалиётининг турли муҳити, шароитларида қўллаш, фойдаланишга кенг кўламли имкониятлар яртилади. Шу мақсадда ҳаракат фаолиятини такрорлашлар тизимли, ўзгарувчан вариантлар, муҳит ва шароитларда ўткази лади.
Таълим жараёнида вариатив такрорлашлардан онгли равиш да фойдаланиш катта самара беради:
1) агарда шуғулланувчидан вариатив такрорлашнинг оптимал даражадаги усулини топиш талаб қилиб вазифа қўйиш билан амалга оширилса, бу муаммоли ўқитишга асос бўлиб қолаверади. Маълумки, муаммоли ўқитиш, ҳаракат вазифасини ҳал этиш, мустақил фикр юритиш ва унга ижодий ёндошишга ёрдам беради;
2) ҳаракат фаолиятини ўзгарувчан, турли вариант ва шароитда такрорлаш, малакани фақат ўзгарувчан спорт кураши шароитидагина эмас, меҳнат, ҳарбий амалиёт ва турмуш шароитида қўллаш имконини беради.
3) машғулотларда ижронинг турли хилдаги вариантларда бажарилиши ўқувчиларнинг қизиқишини оширади. Маълумки, болалар бажарилиши қийин бўлган ҳаракат фаолиятини, ўзлаш тириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришда вазифа-ларни янги услубиётлар асосида бажарсалар, машқни зўр истак ва интилиш билан амалда такрорлайдилар. Ўз навбатида бу уларнинг иқтидо рини, ҳаракат заҳираси ва тажрибасини орттиради, бойитади.
Максимал педагогик самарага эришиш учун такрорлаш ларнинг сони оптимал бўлиши керак. Машқ натижасини ортти риш унинг такрорлашлар сонига боғлиқ. Лекин унга тўғри про порционал эмас. Кўп сонли қайтаришлар тездагина механик бажаришга айланиб қолиб, машғулотларда фаоллик пасаяди.
Такрорлашлар сони унинг самарадорлиги, таълимнинг вазифаси, фаолиятнинг мураккаблиги, ўқувчининг жисмоний тайёргарлик даражаси ва ўқитиш методикасини такомиллаш ганлигидек қатор факторларига ҳам боғлиқ.
Умумий таълим мактаби жисмоний тарбия дастури матери алларининг ҳажми ва мураккаблиги ўқув режаси чегарасидан чиқмаган ҳолда, такрорлашлар сонини етарли тарзда белги лашга имкон беради. Агар шаклланган малака етарли дара жада пухта, мустаҳкам бўлиб қолган бўлса, ҳаракат ҳиссиёти янги материални ўзлаштиришни қийинлаштирмаса, такрор лашлар сонини фақат шундагина қисқартириш мумкин.
Қайтаришлар сони ҳаракат фаолиятини илк бор такрор лаш учун керагидан ортиқрок сонда белгиланади. Ортиқча қай таришлар ҳаракат малакасининг мустаҳкамлигини ошириш, ҳаракат заҳирасини бойитишни назарда тутиб белгиланади.
Такрорлашларнинг вақтига қараб, маълум низомга таян ган ҳолда, ўзлаштарилганларни эсдан чиқармай, тизимли так рорлашни тўхтатиб қўймай, вақтида бошлаш талаб этилади.
Методик нуқтаи назардан ўқитувчи икки вазифани ҳал қилади:
1) ўзлаштирилган фаолиятни такрорлашни алоҳида битта ёки қатор дарсларда кетма-кет жойлаштириш тартибини белгилаш вазифасини;
2) таълимнинг барча этапларида машқни такрорлаш частотаси (такрорлаш тезлиги)нинг мароми ва меъёрини танлаш вазифасини.
Бунинг учун ўқитиш жараёнидаги барча факторларни аниқ ҳисобга олиб такрорлашнинг қайд қилинган услубиётларини илмий асосда қўллаш зарур бўлади. Булар узоқ муддат давомида такрорлаш, машқланиш, жараёни сиқиқ, жамланган ёки ҳаракат таркибидаги айрим звеноларига чуқурроқ эътиборни қаратиш билан такрорлаш услубиётларидир.
Дам олиш интервали ва унинг давом этиш узунлигини белгилашда икковининг умумий йиғиндиси тенг бўлса, узоқ вақт дам олиб, нагрузка интервали сийраклашганга қараганда, жисмоний юклама интервали қисқа, дам олиш интервали кўп бўлган машғулотлар организмнинг иш қобилиятини тез яхшилайди. Шунинг учун жисмоний тарбия дарсларини мактабда хар доим хам икки дарсни бирлаштириб ўтиш ҳар доим ҳам ижобий самара бермайди.
Таълим жараёнини, натижага эришишни тезлаштириш, шуғулланувчидан эътиборни айнан аниқ нарсага (концентрация қилиб) қаратиб такрорлаш орқали амалга ошириш оммавий ўргатишда катта самара бермаган. Лекин юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлашда юқорида қайд қилинган тез натижага эришиш усули таълим методикасининг асосини ташкил қилади.
Ҳаракат малакаси шаклланишининг бошланғич этапида қайтаришнинг бу усулидан фойдаланиб бўлмайди. У фаолият техникасини тўғри тушиниш ҳамда фикрлашга салбий таъсир этиб, ҳосил бўлган малаканинг пухталашишига тўсиқ бўлиши, пухталашишининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Малаканинг тўғри шаклланиши лозим бўлган жисмоний сифатларини мувофиқ даражада ривожланишига боғлиқ, албатта бу, узоқ муддат давомида ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришни тақазо этади.
Такрорлашнинг икки услубига хос тугал натижани аниқ-лашда, яъни такрорлашларнинг яхши-ёмонлигига баҳо беришда узоқроқ чўзиб такрорлаш, қийин ўзлаштирилаётган ўқув матери алини ўзлаштиришдан самарадорроқ ҳисобланса, ўзлаштирилиши осонроқ материал учун концентрациялашган такрорлаш мақ садга мувофиқдир.
Иккала услубда ҳам такрорлашни тақсимланишининг характери бир хил эмаслиги билан ажраб туради: ўқитишнинг биринчи босқичида такрорлашлар частотаси максимал дара жада, бажаргиси келса, ижозат бериш лозим, вақт ўтиши билан бу кўтаринкилик бир оз сусаяди. Буни янги малака ҳосил бўлиши, янги нерв алоқаларининг юзага келиши, уларнинг мустаҳкамланиши билан тушунтириш мумкин. Вақтли алоқа ларнинг пухталиги етарли даражага етса, уларни сақлаш учун такрорлашларга талабни камайиб кетиши кузатилади.
Оммавий ўргатиш шароитида фаолият техникасини эгал-лашнинг амалдаги чегарасига етишда дам олиш интерва лининг узунлиги ўзининг принципиал аҳамиятини йўқотади. Кўникмани сақлаш учун, унга керак бўлган қисмида ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ. Бу ўзгаришларга шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлигининг маълум даражада ошганлиги сабаб қилинади. Агарда будай такрор лашлар орқали ҳаракат малакасини доимий такомиллашти риш вазифа қилиб қўйилмай, зарур бўлган ҳаракат сифатла рини қўллаб-қувватлаш назарда тутилса, эгаллаган малака нинг сўнишини олдини олиш мақсадида такрорланади холос.
Шунга кўра, мактаб дастурида берилган янги фаолият-ларни ўзлаштириш давомида асосий такрорлашларни ўқув чорагидаги аралаш типидаги дарсларда бажариш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |