Услубий принципларнинг ўзаро алоқаси.Жисмоний тарбия принциплари хусусида айтиб ўтилган фикрларни диққат билан таҳлил қилсак, уларнинг мазмуни бир бири билан туташган, бир-бирига сингиб кетган ва ҳатто ўзаро мувофиқлашганлигини кўрамиз. Чунки уларнинг барчаси бир жараённи айрим ажратилган томонлари, қоидалари ва қонуниятларини ифодалайди. Моҳияти ва мазмунига кўра улар алоҳида, лекин бу алоҳидалик шартли.
Онглилик ва фаоллилик принципи жисмоний тарбиянинг бошқа барча принципларининг амалга оширилишидаги умумий шартларни ўртага ташлайди. Чунки, шуғулланувчиларнинг ҳаракат фаолиятига онгли ва актив муносабати ўқув матери алининг кучига ярашалилигига, эгалланган билим, малака ва кўникманинг пухталиги, аввалгиларининг кейингиларига боғла ниши ва ҳоказолар билан характерланади. Бошқа томондан, шуғулланувчиларнинг актив фаолияти орқали белгиланган мақсадга эришиш, кўргазмалилик, кучига ярашалилик, индивидуаллаштириш, системалилик, талабларни аста-секинлик билан ошириш принципларидан келиб чиқса, ҳақиқатдан ҳам таълимга онгли муносабат деб қабул қилинади. Кучига ярашалилик ва индивидуаллаштириш принципла-рини ҳисобга олмасак, машғулотларнинг кетма-кетлиги ва наг рузканинг оширишнинг рационал йўлларини танлай олмаймиз. Ўз навбатида, кучига ярашалилик чегарасини белги лаш мунтазамлилик ва талабларни аста-секинлик билан оши риш принципи асосида амалга оширилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қайд қилинган принципларнинг ҳеч бири бошқа принципни инкор қилиш билан тўлалигича амалиётга тадбиқ қилинмайди. Уларнинг ўзаро алоқаларининг бирлиги асосида уларнинг таъсир доираси тарбия жараёнга кутилган самарани бериши мумкин. Таълим жараёнига самарали таъсир кўрсатувчи қайд қилинган принциплар тарбия таълими жараёнида ўз исботини топган.
Т Ў Қ Қ И З И Н Ч И Б О Б
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАЪЛИМНИНГ УСЛУБИЁТЛАРИ
Жисмоний тарбиянинг ўқитиш предмети сифатидаги махсус билим ва ҳаракат фаолиятлари ўқитувчидан ўқитишга хос маълум усуллар ва услубиётларни билишни талаб этади. Таълим (ўқитиш)нинг услубиётлари кўп бўлишига қарамай, уларнинг ҳеч бири универсал эмас. Таълим услубиётларининг тавсифини билиш бу услублар таркибидан қулайини танлаб олишга, ўқитиш вазифаларини ҳал қилиш учун нисбатан самаралиларини ажратиб фойдаланишга имкон беради.
Ўқитиш жараёнининг турли шароитида, турли хилдаги шуғулланувчилар билан кенг доирадаги вазифаларни ҳал этиш имкониятини берадиган ва тарбиячи ёки мураббий томонидан таълим жараёнида қўлланиладиган фаолиятни у с л у б и ё т деб аташ қабул қилинган.
Масалан, кўргазмалилик орқали ўзлаштириладиган, мустаҳкамланадиган, такомиллаштириладиган ҳаракат фаолиятларининг шакли, мазмуни ҳақида тушинтиришлар қилинади, турли ёшдаги ўқувчилар, катталарда таълим вазифаларини осон ҳал қилиш учун бу услубиётдан таълим жараёнининг турли этапларида фойдаланилади.
У с у л – бу педагогнинг шундай таъсир фаолиятики, ўқитишнинг қандайдир маълум бир шароитида таълимнинг хусусий вазифаларини (ёки ўша вазифаларни бирор қисмини) осон ҳал этиш учун қўлланилади.
Масалан: айрим машқларни ўқитувчи ўқувчиларга ёнламасига туриб - ён томони билан кўрсатиши ўқувчига юзма-юз ҳолатда (тўғрига – ўқувчиларга қараб) кўрсатгандан яхшироқ самара беради. Машқ ҳақидаги тушунча осон ҳосил бўлади. Ҳар бир методнинг турли хилдаги методик усуллари бўлиши мумкин. Улар сон-саноқсиз даражада кўп бўлиб, маълум вақт мобайнида айримлари йўқ бўлиб кетса, айримларининг кўринишлари ўзгаради. Ўқитувчининг ижодий изланиши, фаолияти натижасида уларнинг янгилари ҳам вужудга келиб, амалда қўлланилади.
Айрим ҳолатларда ўқитиш мазмунига хос методик усуллар ҳажмини ўқитувчи, мураббий кўпроқ билиши, уларнинг таълим жараёнида фаол қўллашига баҳо бериш, касбий савиясини даражалашда муҳим аҳамият касб этади.
Тажрибасиз ўқитувчиларда баъзан услубиёт – методик усулнинг ташқи аломатларини ўзида мужассамлагандек кўриниши мумкин. Масалан: айрим машқларни бўлакларга ажратиб ўргатиш уларнинг ўқитиш тизимига таъсир қилади. Тизимсиз усуллардан кутилган натижалар қониқарли чиқмаслиги ёки лозим бўлган натижаларни бермаслиги мумкин. Бу усул кўп ҳолатларда методик услубиётга ўхшаш бўлади. Аслида у янги ҳаракатни ўзлаштиришда қўлланиладиган асосий услубиётдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |