Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet95/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Йўлланма берувчи машқлардан тўла ҳаракат актини ўзлаштиришни осонлаштириш учун олдиндан, бир қатор хусусий билимларни бериш билан ҳаракат вазифаларини ҳал этишда кенг кўламда фойдаланилади. Шунинг учун бир бутун ҳаракат фаолияти­ни бажаришда нерв-мускул зўриқиши машқ техникаси элементларининг тузилиши ва характерига мослаб, уларга ўхшаш йўлланма берувчи машқларни топиш муҳим.
Йўлланма берувчи машқлар марказий нерв тизимидаги эффектли изнинг тўпланишига имкон беради. Оқибатда улар энг содда вақтли алоқалар, маълум ўхшашлик ва координацион уму мийликлар орқали асосий машқни ўзлаштиришни енгиллаш тиради.
Йўлланма берувчи машқлар тизими ўқитиш учун мўлжал-ланган фаолият таҳлили натижасида уни таркибий қисмларга бўлиш ва уларга нисбатан жавоб берадиган даражадаги элемен тларни ажратиб ўқитишда қўллашни тақазо этади. Йўлланма берувчи машқлар бир бутун шаклда ва ўқувчилар кучига яраша бўлиши керак. Ҳаракат фаолиятини бўлакларга бўлишнинг характери, йўлланма берувчи машқларнинг сони, уларнинг навбати - ўқитишнинг индивидуал шароитига қараб қўллаш учун ўқитувчи томондан танланади. Ҳар бир йўлланма бериш машқини қўллаш, унинг давомийлиги (узунлиги), моҳи-яти, қийинлиги ва аҳамиятини ҳисобга олишда, ўқувчиларнинг тайёргарлигига эътибор берилади.
Йўлланма берувчи машқларни шартли равишда икки хил кўринишда тасаввур қилиш мумкин:
1) бир бутун ҳаракатдан ажратилган қисмлар ёки бутун, тўлиқ ҳаракат тарзида. Лекин, улардан ҳаракат техникаси деталларини ажратиб олингани билан, фаолиятнинг ажратиб олинган қисми ҳеч қандай қўшимчасиз, соф ҳолда, қисмларга бўлиб ўзлаш тирилаётган ҳаракат фаолияти техникасидан ажратилган ҳолда кўринади;
2) йўлланма берувчи машқнинг кўриниши ўзлаштирилаётган фаолиятнинг белгиланган структурасини тузиш учун қўлла нилиши мумкин бўлган шаклидаги кўринишда бўлиши самара беради..
Қисмларга бўлиб ўзлаштириш ҳаракат фаолиятини ўзлаш-тириш жараёнини енгиллаштиради ва педагогик афзалликка эга. Ўқувчи мўлжалланган мақсадга аста-секинлик билан, шахсий тажрибаларни тўплаш орқали келади ва улардан зарур бўлган ҳаракат фаолиятини шакллантиради.
Бир бутун ҳаракат актидаги ҳар қайси деталнинг ролини тушунган ҳолда диққат бир жойга тўпланади. Ҳар бир дақиқа эсда қолади - буларнинг ҳаммаси айрим бўлакларни пухта ўзлаш тиришга сабаб бўлади. Фаолиятни тўла эгаллаш енгил шароитда ўтади. Таълимнинг ўқитишнинг муддати - вақти қисқаради.
Айрим ҳолларда услубиётнинг самарадорлиги, энг аввало, машқнинг сифатига боғлиқ бўлади, ва ҳаракат маданиятининг ошиши билан кўзга ташланади. Йўлланма берувчи машқларнинг кўплиги дарсларни нисбатан турли туман бўлиши, таълим жараёни қизиқарли ўтишига сабаб бўлади.
Ҳаракат малакаларини қисмларга ажратиш орқали тўп-ланган бой ҳаракат заҳираси вазифаларини муваффақиятли ҳал қилишга ёрдам беради ва шуғулланувчилар ҳаракат тажрибасини янада оширади.
Бўлакларга ажратиб ўқитиш методи йўқотилган малака-ларни тезда тикланишига таъсир кўрсатади. Координациясига кўра ўта қийин машқларни ўзлаштиришда бу услубиёт бебаҳодир. Лозим бўлса бўлакларга ажратиш, айрим бўғинлар, ажартиб олинган мускул гуруҳларига алоҳида таъсир этиш имконияти бу услубиётнинг қимматини янада оширади.
Лекин машқ техникасини билмай қисмларга ажратиш, фав қулодда танланган йўлланма берувчи машқлар, улардан нотўғри фойдаланиш, ҳаракат малакасининг шаклланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
Ҳаркатни тўла ўзлаштириш услубиёти ҳаракат фаолиятини ўқитишдаги якуний вазифа нимадан иборат бўлса, шунга яқин кўринишда ўзлаштиришни йўлга қўйишни назарда тутади. Бу услубиёт ҳар қандай ҳаракат актини ўқитишнинг якуний этапида, бўлакларга ажратиб ўқитиш услубиётидан сўнг қўлланилади.
Жисмоний машқ техникасини такомиллаштириш уни тўла бажариш орқали амалга оширилади. Ҳаракат фаолиятини бир бутунлигича ўзлаштириш ҳаракат фаолиятини бажариб кўриш, уни синашда энг қулай усулдир.
Аксарият ҳаракат фаолиятлари шунчалар соддаки, уларни бўлакларга ажратиб ўқитиш вақтни беҳуда сарфлаш демакдир, шунинг учун ҳаракат ҳолатини тўла ўргатиш амалиётда кўпроқ қўлланилади. Айрим ҳаракат фаолиятларини ҳозирча биз илмий равишда бўлакларга ажрата олмаймиз. Шунингдек, ўзини тўла оқлаган йўлланма берувчи машқлар тизимини ҳам яратиб улгурмаганмиз, мавжудларидан ҳам соҳа мутахассислари тўлиқ фойдаланиш малакаси етарли деб бўлмайди.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish