Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet92/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Кўрганига тақлид қилишнинг самарадорлиги тўрт фактор-га боғлиқ:
1) ўқувчиларнинг тақлид қилишга тайёр бўлсин, тайёргарлик даражаси тақлид қилинадиган объектнинг ўрганишдаги қийинчилигига мувофиқ келсин, жисмоний машқнинг ижроси қийинлиги, уни эгаллаш учун ўқувчидан фақат максимал зўриқиш талаб қилсин;
2) ўқувчилар тақлид объекти ҳақидаги тасаввурларининг тўлиқ бўлишлиги фактори;
3) ўқувчида қизиқишга сабаб бўладиган тақлиднинг таълимга хос туб мотиви учун имкон яратиш ва уни моҳиятининг даражасини фарқлай олиши;
4) ўқувчининг тақлидга хоҳиши, кузатаётганини актив такрорлаш (В.В. Белинович, 1958) фактори ва бошқалар.
Жисмоний машқни кўрсатиш учун қўйиладиган методик талаблар:
а) ўрганилаётган ҳаракат фаолиятини ижодий такрорлашга имконият очиш мақсадида ҳаракат ижросини шарҳлаш билан(коментарияли) олиб бориш – машқнинг техникаси мазмунини гапириб бажариб кўрсатиш;
б) кўрсатиш пайтида ўқувчиларни ўқитувчининг кўрсатиши,бажаришидаги эмоционал ҳолатига тақлид қилиш, уни эътибордан четда қолдирмаслик орқали таълим жараёнига жонланиш киритиш, фаол муносабатни шакллантириш.
Кўрсатишнинг мазмунини ўқитиш вазифалари мазмунига мувофиқлиги:
а) кўриш орқали машқнинг ижро техникасини тўла тасав вур қилиб, уни такрорлашни уддасидан чиқа олса, ҳаракат ўқитишнинг мазмунидаги вазифага мувофиқлиги, лекин машқни кўрса-ю, ҳаракатини бажара олмаса, такрорлашни уддалай олмаса, таълимда самаранинг бўлмаслиги;
б) ҳаракат фаолиятини эгаллашда, ўрганишда кўрсатиш талаб этилса, машқ техникасининг ижросини кўрсатуви ишдивидуаллаштирилиши ва ижро маҳоратининг юқори даражадалиги;
в) ўқувчи диққатини алоҳида ҳаракатларга ва акцентлаш-тирилган зўриқишларга қаратиш, лозим бўлиб қолса, кўрса тишда машқнинг айнан ўша жойларини такрорий, урғу бериб, секинлаштириб намоён қилиш, аниқ бўлмаган, палапартиш кўрсатишларга йўл қўймаслик, ижрони ўқувчилар томонидан намуна сифатида қабул килинишига эришиш орқали кўргазмалиликнинг мазмуни таълим вазифалари мазмунига муврфиқ келди, деб саналади.
Дарсда, машғулотда жисмоний машқни олдиндан тайёр ланган ўқувчи томонидан кўрсатишга қуйидаги ҳоллардагина рухсат берилиши мумкин:
а) ўқитувчининг саломатлигини оқибати туфайли ҳаракат фаолиятини кўрсата олмаса;
б) машқни кўрсатиш учун бажарганда, ўқитувчининг тури ши ноқулай ҳолатда (масалан, боши ерга қараб ёки ўқувчи ларга орқаси билан туриб қоладиган ҳолатда машқни кўрсатишга тўғри келса) қоладиган бўлса;
в) ўқувчи онгида ҳаракатни бутунлай бажариб бўлмайди деган фикр тўла сингиб қолгани сезилса, ўқитувчи уни йўқотишни йўлга қўйиши;
г) ўқувчи мисолида машқ ижросининг индивидуаллашган техникасини намойишкорона бажариш керак бўлиб қолган тақдирда машқларни олдиндан тайёрланган ўқувчи орқали бажариб кўрсатишга рухсат берилади.
Кўрсатишда ўқитувчи шундай низомга риоя қилиши лозимки, у барча ўқувчиларни бошқариш имконига эга бўлсин, бутун синф ўқувчилари бажаришини турли томондан кузатиш, ўқувчиларни назоратда тутиш, машқни фақат бир томондан эмас, ён профилда, ўтириб, туриб, оёқларни қандай букиш, тўғрилаш ва бошқа кўринишларда кўрсатиб бериш билан ўқитиш тизгинини қўлида тута билсин.
Ўқитувчитомонидан ҳаракатни нотўғри бажарилганлигини кўрсатиб берилишининг ўринли эканлиги ёки зарурияти мавжуд бўлган ҳолатлар:
- ўқувчи бажарилган машқ техникасининг ижросига танқидий қарашни билса;
- ўзларининг ҳаракатларини таққослаш, солиштириш малакасига эга бўлса;
- машқни таҳлил қилиш билан кўрсата олса, кўрсатиш идеалга яқин даражада, ўқувчини танқид, масхара қилиш мақсадида бўлмаса, машқни кўрсатиш самара беради.
-“Ойнада” аксини кўргандек кўрсатувлар фақат содда ҳара катлар, асосан, умумий ривожлантирувчи машқларни кўрсати шда қўлланилишининг фойдаси юқори.
Қийин ҳаракатларни бу усулда кўрсатиш қоидага кўра ижронинг табиийлигининг, енгиллигининг йўқолишига сабаб бўлиши амалиётда исботланган.
Кўргазмали қуролларни намойиш қилиш. Ҳаракат фаолия-тини белгиланган жиҳозлар орқали кўрсатиш, тасаввур, ҳис қилиш учун қўлланилади.
Кўргазмали қурол билан ҳаракатни кўрсатиш уни айнан, воситасиз кўрсатишга нисбатан маълум даражадаги қулай ликларга эга. Бунда, керак бўлса, диққатни ҳаракатдаги статик ҳолатларга, ҳаракат фазаларнинг алмашинишига қаратиш имконияти мавжуд бўлади.
Кўргазмали қурол орқали кўрсатиш дарсдаги, машғу лотдаги педагогик вазифа билан қанчалар аниқ боғлиқ бўлса, уни дидактик аҳамияти шунчалар ортади. Бу қўшимча усул бўлиб қўлланилаётган у ёки бу методни тўлдириш учун хизмат қилади.
Кўргазмали қурол ўзининг ўлчови, шакли, ранги, ўз элементлари жойлашишининг зичлиги билан ўқувчи томонидан қабул қилиниб, кўргазмалилик принциплари мазмунини ифодаласа, уларни намойиш қилинишида риоя килиниши лозим бўлган айрим услубиёт қоидаларига бўйсунади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish