Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet89/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

9. Услубиётларнинг турли хилларидан фойдаланиш талаби. Услубиётларнинг ҳеч қайсиси бири гегемон, етакчи ёки универсал бўла олмайди. Уларнинг барча турларидан фойдаланиш, таълимнинг самарасини оширади. Ҳар бир услубиётнинг ўзига хос яхши томонлари бўлишини эътиборга олиш зарур, улардан саводсизларча фойдаланишнинг оқибати яхши бўлмайди. Самара бераётган услубиётлар бошқа пайтда умуман яроқсиз, хатто зарарли ҳам бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун педагогика жараёни таълимнинг услубиётларидан мақсадга мувофиқини танлай билишни тақазо этади.
Кўрсатишни тушунтириш билан, тушунтиришни кўрсатиш билан, тузатишлар кўрсатмалар ва ҳоказолар билан қўшиб олиб борилган ўқув-тарбия жараёни амалиётда ўз самарасини тез кўрсатади.
Шуғулланувчиларнинг барчаси учун ярайдиган, таълим шароити­га мос келадиган услубиётлар умуман йўқ, десак хато қилмаган бўламиз. Амалиётда қайси бир услубиётни универсал метод сифатида юқори баҳоласак, уни барча ўқитувчи қўллай бошлайди. Бу ўз навбатида ўқитувчининг ижодкорлигини чегаралаб қўяди, ўқувчининг ўрганиш учун мавжуд имконитя­аридан фойдаланиш имконини бермайди. Бу фикр П.Ф.Лесгафт томонидан образли қилиб, “айтиш мумкинки, “Усул - бу мен”. У шундан иборатки, билимли, тушунадиган ўқитувчи ўз ишини ўзи олиб бораверади” деб ифодаланган.
Жисмоний тарбия таълими услубиётларининг тавсифи.Ўқувчиларнинг билимларини ошириш, малака ва кўникмаларни эгаллаш учун жисмоний тарбия таълими услубиётлари(методлари) уч гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ бир неча хил методларни ўз ичида мужассамлаштирган.
Мужассамлаш­тирилган жисмоний тарбия таълимининг услу биётларини жисмоний тарбия таълими жараёнидаги моҳиятига кўра, сўздан фойдаланиш, кўргазмали ҳис қилиш ва амалий услубиётлар, деб гуруҳланади ва улардан педагогик жараёнда кенг фойдаланилади.
Услубиётларнинг мавжуд уч гуруҳи орқали ўзлаштирилган фаолиятни организмнинг турли анализаторлири тизими ёрдами билан таништириш таъминланади: ўқувчи эшитади, уқади, ўзи ҳаракат жараёнини ҳис қилади. Ишга иккала сигнал тизими жалб қилинади (7-жадвалга қаралсин).
Ҳаракат фаолиятини ўқитишда амалий услубиётлар муҳим аҳамият касб этади. Биринчиси иккинчисига пойдевор қўйса, уни қуриб битириш, яъни ҳаракат фаолиятининг ижроси ўйин ёки мусобақа услубиёти орқали амалга оширилади.
7- жадвал
Ўқитишнинг услубиётлари

Сўздан фойдаланиш услубиётлари

Кўргазмали ҳис қилиш услубиётлари



Амалий услубиётлари



Ҳикоя
Ифодалаш
Тушунтириш
Суҳбат
Муҳокама
Топшириқ
Кўрсатма
Баҳолаш
Буйруқ

Кўрсатиш, намойиш этиш, плакатлар, ки­но­­грам­малар, доскага бўр билан чизиш, ўқувчиларни ўзи чизгани, макетлар, видео, аудио моделлар, ранг ва товуш сиг-наллар

Қатъиян ва қисман регламентлаштириш ва ҳаракатни бир бутунлигича тўла ўргатиш

Ўйин ва мусобақа





9.1. Сўздан фойдаланиш услубиёти

Ўқитувчи ўз фаолиятини асосан сўз ёрдамида (конструк-тивлик, ташкилотчилик, изланувчанлик орқали) амалга оширади, шунингдек, ўқувчилар билан ўзаро мулоқат ва муносабат ўрнатади. Сўз таълим жараёнини фаоллаштиради, айтарли тўла ва аниқ тасаввурни шакллантиради, таълимнинг вазифасини чуқурроқ ҳис қилиш ва фикрлашга ёрдам беради.


Сўз ёрдамида ўқитувчи ўқув материалидан фойдаланади, унинг ўзлаштирилиши натижасини баҳолайди ва таҳлил қилади, ўқувчини ўз-ўзини баҳолашга ўргатади. Сўздан фойдаланиш услубиёти бўлмаганда, ўқитувчи таълимнинг барча жараёнига хос ҳолатларни, жумладан, ўқувчининг ҳулқи, юриш-туриши ва бошқа шунга ўхшаш жараёнларни бошқара олмаган бўлар эди.
Шундай қилиб, ўқитувчи сўзнинг икки функциясидан фойдаланиш имконига эга: биринчиси - сўзнинг маъноси орқали ўқитилаётган материалнинг мазмунини ифодалаш; иккинчиси - эмоционаллик орқали ўқувчининг ҳиссиётига таъсир этиш.
Маъноли сўзлаш ҳаракат вазифасини ҳал қилишда ўқувчилар учун машқнинг мазмунини тушунарли ифодалашига хизмат қилиши лозим.
Профессор Б.А.Ашмарин сўздан фойдаланишда қуйидаги услубий тавсияларни таклиф этади:

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish