9.3. Жисмоний тарбия жараёнининг
амалий услубиётлари
Жисмоний тарбия таълимининг амалий услубиётлари ўқувчиларнинг индивидуал актив ҳаракат фаолиятларига асосланган. Шартли равишда уларни қатийян ва қисман регламентлаштирилган машқ услубиётлари, деб икки гуруҳга ажратилади (А.П.Матвеев, С.Б.Мельников1991)39.
Машқларни бажариш учун олдиндан белгиланган вақт, дастур сифатида танланган ҳаракат актининг(фаолиятининг) суръати (темпи), ритми, амплитудаси, ҳаракат фазаларини ўзгаришсиз, берилган кетма-кетликда бажариш регламентлаштирининг мазмунидир.
Қатъиян ва қисман регламентлаштирилган машқ услубиёт-лари орасидаги фарқ нисбий. Даражаси ва характери турлича бўл сада, регламентлаш дақиқаси ҳар бир услубиётда ҳам белгиланади. Айрим ҳолатларда турли хил кичик гуруҳлар (подгруппалар)да икки хил услубиёт бирлаштирилиб, қўлланилиши мумкин.
Қисман регламентлаштирилган машқ услубиёти ҳамда мусо бақа услубиёти орқали бир хил ҳаракат фаолиятини ўқитиш кутил ган натижани бериши амалиётда кузатилган.
Қатoийян регламентлаштирилган машқ услубиёти ҳаракат шаклини, нагрузка катталигини, уни ортишини, дам олиш билан тўғри навбатлашуви бошқаларни регламентлаштириш орқали ҳаракат фаолиятини кўп маротабалаб такрорлаш билан амалга оширилади. Бу алоҳида ҳаракатларни танлаб, улардан зарур бўлган регламентдаги ҳаракат фаолияти (такрорланиши лозим бўлган машқ)ни тузишга имконият яратилади.
Ҳаракат фаолиятини ўзлаштиришда машқни бўлакларга (қисмларга) ажратиш услубиётини тўла ўргатиш услубиёти билан қўшиб фойдаланиш таълимни турли шароитга мослаб, ўқув вази фаларини аниқ белгилаб, ўқувчилар гуруҳи ёки уларнинг инди видуал хусусиятларини эътиборга олиб, таълимнинг этаплари, ўқув материалининг характери ва мазмуни, ўқув воситаларининг сони (жиҳозлар, снарядлар ва бошқалар)ни ҳисобга олиб қўл лашни тақазо этади. Бу услубиётдан асосан жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида кўпроқ фойдаланилади.
Қисмларга (бўлакларга) ажратиш билан ўзлаштириш услуби ётини қўллашнинг бошланиши ҳаракат фаолиятини алоҳида бўлакларга ажратиб, уларни аста-секин, зарур бўлган умумий ликка бирлаштиришни назарда тутади. Бу услубиётни тўлақонли амалга ошириш, кўп ҳолатларда ўқитувчининг ҳаракат фаоли ятини алоҳида бўлаклар, қисмларга ажрата олиши ва уни ажратиш лозим эмаслигини, амалда шуғулланувчилар шу харакат ларни бажаришни уддалай оладими ёки йўқми эканлигини били шига боғлиқ.
Педагогика амалиётидаги қатор илмий ва амалий изланишлар ҳар қандай ҳаракат фаолияти таркибини бўлакларга - қисмларга ажратиш мумкинлигини исботлади. Қисмларга ажратиш чегараси ва унинг характери таълимнинг вазифаларига мувофиқ ҳолда, машқни бўлаклай олишни билишни тақазо этади.
Бир бутун таркибдаги алоҳида ҳаракат элементларининг ҳаракатни бир бутун қилишида уларнинг орасида белгиланган муносабатлар мавжуд бўлади. Ҳаракатларни ажратиб уларни жамлаш, бир бутун қилишни билиш - фақат уни қисмларга ажратишни англаш, бир бутун қилиш қонуниятлари орқали амалга оширилади.
Бўлакларга бўлиш – қисмларга ажратиб ўргатиш усулия-тининг характерли белгиси ҳисобдланади. Бўлакларга ажратиш бутун бир ҳаракат фаолиятини ўзлаштиришни енгллаштирувчи бошланғич бир этап холос. Уни якуни бўлиб ҳаракатни тўла ўрга ниш тушунилади. Таълим якунида ўқувчилар ҳаракат фаолия тини бошланишидан охиригача бир бутун деб қабул қилишлари лозим. Бу қўшилишнинг ижросида асосий ва иккинчи даражали элементлар бўлиши мумкин эмас, уларнинг ҳаммаси муҳимдир. Бу ларнинг барчаси у ёки бу даражада умумий ютуққа пойдевордир.
Ҳаракат фаолиятини қисмларга ажратиш усуллари турли туман. Лекин, уларнинг ҳар бири охирида аниқ - йўлланма берувчи машқларнинг ролини бажаришга тўғри келиб қолиши мумкин. Ўзининг вазифаси ҳамда табиатига кўра тўла бир бутун ҳаракатнинг “бўлаклари” – элементлари билан принципиал фарқга эга бўлмай, мақсадга мувофиқ йўналтирилган бўлакларга бўлиниши таълим жараёнининг натижасига ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |