10.1. Спорт тренировкалари, соғломлаштириш тренировкалари ва машғулотларининг мақсади ва вазифалари
С п о р т т р е н и р о в к а с и кўп йиллик педагогик жараён. Бундай машғулотларнинг асосий мақсади юқори малакали спортчиларни тайёрлашдир. С о ғ л о м л а ш т и р и ш т р е н и р о в к а л а р и эса жамиятимиз аъзоларини касби - коридан қатъий назар уларни соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятининг соҳибига айлантиришни асосий мақсад қилиб қўяди.
Спорт тренировкасининг вазифалари спортчини назарий, маъна вий, умумжисмоний, махсус жисмоний тайёргарлиги, спортчининг танлаган спорт тури бўйича техник ва тактик тайёргарлиги, унинг организмини функционал тайёрлгарлиги ҳамда руҳий тайёргарлиги ва бошқаларни ўз ичига олади.
Соғломлаштириш тренировкаларининг вазифалари эса, шуғулла нувчининг ўз организмини яшаш фаолияти - умри давомида эриш ган жисмоний имкониятларининг даражасини пасайтир масликни назарда тутади. Юқори спорт натижалари соғломлаш тириш трени ровкаларининг асосий вазифаси бўлмай спорт тренировкаларининг вазифалари бўлиб ,бир биридан шуниси билан фарқланади.
Қайд қилинган вазифаларнинг мазмуни турлича бўлишига қарамасдан, ҳал қилиниши лозим бўлган умумий вазифа шуғулла нувчининг жисмини тарбияси учун хизмат қилади. Танланган спорт тури тренировкалари билан жисмоний тарбия қилинса, соғлом лаштириш машғулотлари орқали ҳам жисмоний тарбия жараёни амалга оширилади(соғломлаштириш тенировкалари ҳақида асосан “Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти” бобида танишасиз).
Демак, соғлиқни мустаҳкамлаш ва маънавий тарбияни йўлга қўйиш, ҳар томонлама гармоник ривожлантириш, спорт техникаси ва тактикасини эгаллаш, танланган спорт турига хос жисмоний, руҳий ва иродавий сифатларни ривожлантириш, спорт гигиенаси, организмни чиниқтириш, ўз-ўзини назорат қилиш бўйича амалий ва назарий билимлар бериш тренировка машғулотлари жараёнининг умумий вазифаларидир.
Спорт билан шуғулланишнинг дастлабки босқичларида трени ровка машғулотлари умумий тайёргарлик типида ўтказилиши, тан ланган спорт турига оид амалий малакалар ўзининг ёрқин ифодаси ни топмаслиги – катта спорт натижаларининг истиқболи (келажаги) ҳали олдинда эканлиги, унга узоқ муддатли тизимли мақсадли меҳнат, зўр иштиёқ, интилиш орқали эришиш мумкинлиги спорт мураббийи ва шуғулланувчи онгида турғун ўрин эгаллаши лозим.
Спорт тренировкаси орқали эришилиши лозим бўлган ёки эришилган амалий малака, кўникмалар эса махсус тайёргарликка эга бўлган спорт мураббийи, соҳа мутахассиси – жисмоний тарбия ўқитувчиси (мактабда), “спорт йўриқчиси” сертификатига эга бўлган жамоатчи томонидан шакллантирилади. Қайд қилинган мутахас сисларнинг назарий билимлари ва амалий малака, кўникмалари мамлакатимизнинг ДТС ларида белгиланган.
Бу билимларсиз улар спорт машғулотлари давомида юқори спорт маҳоратига эришиш ёки соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний сифатларни ривожлантириш, серунум меҳнат ва Ватан ҳимояси учун зарур бўлган ҳаётий-зарурий амалий малакаларни эгаллашда маълум даражадаги қийинчиликларга дуч келиши ҳозирги кун жисмоний тарбия амалиётида исботланган.
Юқори спорт натижаларига интилиш, спорт тренировкаси машғулотларини шунга мослаб ташкил қилиш, тренировкалар жараёнида таъсирига кўра организмга кўпроқ фойда келтирадиган восита ва усулиётлардан фойдаланиш, танланган спорт тури бўйича ўта чуқур ихтисослаштиришни талаб қилинишини ҳар бир янги бошловчи спорт мураббийи чуқур англаши ва уларни спорт тренировкасининг қонуниятлари сифатида қабул қилиши лозим.
Спорт ютуқлари фақат и ж о д и й и з л а н и ш л а р шароитида эришилади. Янги спорт ютуғи у ёки бу даражадаги кашфи ётдир. Бунга спорт тренировкасининг янги воситалари, услубиёт лари, шуғулланувчининг янги имкониятлари ёки шу натижага эри шиш учун тайёргаликни йўлга қўйиш орқали эришилади.
Ўз навбатида спорт тренировкаси машғулотлари ҳам мураббий, ҳам спортчидан оддийгина фаоллик эмас, доимий ижодий ташаббус талаб қиладиган кўп йиллик педагогик жараёндир.
10.2. Спорт тренировкаси машғулотларининг воситалари
Юқори спорт натижаларга эришиш учун жисмоний тарбия жараёнининг барча воситалари - жисмоний машқлар, гигиеник омиллар ва табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари, шунингдек, тажрибали спорт мураббийларининг тренировка машғулотлари даво мида ишлаб чиқилган ва махсус синалган, қўлланилган тренировка воситалари тизимидан фойдаланилади.
Профессор Л.П.Матвеев жисмоний маданият институтларининг талабалари учун ёзган “Жисмоний маданият назарияси ва методи каси” дарслигида юқори малакали спортчиларнинг спорт тренировкалари жараёнида қўлланилган воситаларини қатор йиллар давомида кузатиб, шуғулланувчиларнинг эришган натижаларига қараб 5 гуруҳга ажратади.41 Улар:
1. Якка кураш, енгил ва оғир атлетика, спорт ўйинлари, гимнастика ва бошқа спорт турлари тарзидаги воситалар.
2. Матоцикл, автомобил спорти, самолёт, моторли қайиқ каби бошқа қатор техник воситалари.
3. Милтиқ, камон каби нишонга олиш билан боғлиқ спорт турлари.
4. Авиомоделлар, автомоделлар ва бошқа техник турлари бўйича конструкторлик спорт турлари.
5. Шахмат, шашка ва блшқа соғломлаштириш спорт турлари тарзидаги воситалар.
Қайд қилинган барча воситалар м у с о б а қ а л а ш у в, м а х с у с ва у м у м и й т а й ё р л о в м а ш қ л а р и деб гуруҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |