Малаканинг кўчиши (ўтиши). Жисмоний тарбиянинг билим бериш вазифаларидан бири белгиланган ҳаракат малакалари тизимини яратишдир. Натижада бир вақтнинг ўзида ёки бирин-кетин бир неча ҳаракат малакалари шаклланиб, бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин.
Физиология нуқтаи назари дан малакаларнинг ўзаро таъсири алоқалари шундай жараёнки, бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин, координа циявий, структуравий ўзгаришлар юзага келаверади. Бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаракат фаолиятига ўқитиш, масалан: дарслар сериясида ёки битта фаолиятни ўргатишда бошқа малакаларни ҳам шаклланиши юз бериши мумкин.
Малакаларнинг ўзаро таъсири ва кўчиши бир неча хил бўлади:
Малакаларнинг ижобий, салбий к ў ч и ш и (ўтиши). И ж о б и й к ч и ш малакаларнинг ўзаро шундай муносабатики, унда олдин ҳосил бўлган малака кейинги, янгисини шаклла нишига ёрдам беради. Жумладан, теннис тўпини улоқтириш малакаси граната улоқтириш малакасини ўзлаштиришни осон лаш тиради. Янги ҳосил бўлаётган малакалар ҳаётий тажриба ва ўқитиш натижасида аввал шаклланганларига таянади.Ўз навбатида улар олдинги шаклланганларининг тузилиши жиҳатидан нисбатан ўхшаш малака элементлари янгисини шакллантиради.
Малаканинг салбий кўчиши. Олдин шаклланган малака янгисининг шаклланиши жараёнида қийинчиликларни юзага келтиради. Бу таълим жараёнининг чўзилишига сабаб бўлади, жисмоний сифатларнинг ривожланишини орқага суради.
Масалан, сувга сакровчидан, гимнастдан спринтер тайёр лаш ёки курашчидан теннисчини тайёрлашдек жараён бунга мисол бўлади.
Жисмоний тарбия дастурларини ишлаш, ўқув жараёнини режалаштириш, йўлланма берувчи машқлар тизимини тан лашда малакаларнинг ўзаро узвий таъсирининг характерини ўрганиш ва ҳисобга олиш жисмоний машқларни классифи кациялашда қўл келади. Бу билан ҳаракат малакасининг ижо ий кўчишнинг фойдали эффектидан иложи борича самарали фойдаланиш ва салбий кўчиш элементларидан огоҳ бўлиш малакасининг шаклланиш жараёни осонлашади.
Ҳаракатни бажаришнинг олий мақоми. Шаклланган ҳаракат малакасини такомилаштиришнинг энг охирги чегараси ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолиятини бажаришининг о л и й м а қ о м и дейилади.
Унинг асосий вазифаси шугулланувчининг малакасини ҳар қандай шароитда эгаллашга ва уни такомиллаштиришга (иш лаб чиқаришда, турмушда, ҳарбий, спорт соҳасида) одатлан тириш ва ўргатишдир. Фақат шу ҳолдагина малака ўзининг амаллий қимматига эга бўлади.
Шуғулланувчи ишонч билан баландликдан сакраб ўтиш малакасини спорт залида, сакраш секторида моҳирона намо йиш этса-ю, лекин шу малакани табиий тўсиқлардан ўтишдек ҳаётий шароитда амалиётга қўллай олмаса, бундай малаканинг қиммати паст бўлади.
Ҳаракатни о л и й т а р т и б д а бажара олиш мадакаси – бу ўзлаштирилган, ўрганилган ҳаракатларни оз куч сарфлаб, сарфла надиган энергияни максимал тежаш билан бажара олиши демакдир. Бу даражада шаклланган ижро малакаси нисбатан юқори даражадаги махсус билимлар эвазига вужудга келади. Аслида таълимнинг, ўқитишнинг пировард мақсади ҳам ҳаракатни олий тартибда бажара олиш малакасини шакллан тиришдир.
Характерли белгилари.
1. Олий тартибдаги ҳаракат онгнинг хизмат фаолиятини энг юқори даражаси ҳисобидан бажаради. Ҳолатни объектив таҳлили қилиш орқали, вақт дифицитини эътиборга олган ҳол да ҳолатни объектив тахлил қилиб эгалланган малакадан шун дай фойдаланиладики, у албатта яхши натижага олиб келади.
2. Қайд қилинган малака соҳиби ҳаракат фаолиятининг таркибини ташкилловчи ҳаракат актларини автоматлашган ҳолда, онгнинг назорати остида, керак бўлса, ҳаракатни бажариш учун кўникмаган шароитда, уни бажаришга коррек ция талаб қилинганда ҳам осон бажара олади.
3. Олий тартибдаги ҳаракатни бажариш фаолиятни фақат бир бутунлигича(бўлакларга ажратмай) бажаришдагина намо ён бўлади.
Олий тартибда бажара олишнинг шаклланиши жисмоний тарбиянинг амаллий аҳамиятини ифодалайди, спорт маҳо ратини оширишнинг заҳираси ҳисобланади.
Ҳаракат малакаларига қўйилаётган талаблар характерига қараб бажара олишнинг олий тартибини уч турга ажратиб -ўрганганидан, эгаллаганидан, бажара оладиганидан атроф муҳит талаблари билан мувофиқ, параллел ёки турли хил кетма-кетликда самарали фойдаланилади. Масалан, югуриш малака сини табиий тўсиқлардан ошишда қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |