- умумий ва хусусий тарбиявий вазифаларни ҳал қилиш вазифаси. Ўқитувчи билан ўқувчини юқори даражадаги уму мий ва хусусий алоқаси, мулоқати (ўқитувчининг коммуника тивлиги компоненти) шароитида амалга оширилади.
Тарбия вазифаларини таълим жараёнида тўлақонли амалга ошириш учун уни тизимли равишда билим олиш вазифа ларини ҳал қилиш билан қўшиб олиб борилмаса, кутилган натижага эриша олмаслик амалиётда исботланган.
- соғломлаштириш вазифалари ҳаракат фаолиятларини ўқитишда жисмоний тарбиянинг барча воситаларини комплекс равишда қўллаш орқали ҳал этилади.
Таълим жараёни тиббий кўрик (назорат) хулосаларига муво фиқ, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланганлиги ва тайёргарли гини дифференциаллаштирилиб т и б б и й г у р у ҳ л а р г а ажратилади.
Улар асосий тиббий гуруҳи, тайёрлов ва махсус тиббий гуруҳлар деб номланади.
Т а й ё р л о в г у р у ҳ и га жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичлари жисмоинй тайёргарлик кўрсаткичларидан бир оз ортда қолган ўқувчилар жамланади.
А с о с и й т и б б и й г у р у ҳ га биологик ёши талаблари даражасидаги жисмоний ривожланганликка эга бўлиб, жисмоний тайёргарлиги-нинг кўрсаткичлари ҳам ёшига мувофиқ талаблар даражасидаги ўқувчилар киритилади.
М а х с у с т и б б и й г у р у ҳ г а эса маълум касалликлардан сўнг, вақтинчалик машғулотлардан озод қилинганлар, сурункали касалликка чалинганлар, тиббий хулосаларга кўра машғулот ларга режалаштирилган жисмоний юкламалар меъёри пасайтири лиши лозим бўлган ўқувчилар, шуғулланувчилар ҳамда жисмоний камчилиги мавжуд ўқувчи, талаба-ёшлар киритилади ва улар учун алоҳида махсус дастур асосида машғулотлар (дарслар) ташкилланади.
Ўқув материали ва ўқувчиларга бериладиган жисмоний юкламалар таълим жараёнида қатъий дифференциаллашти рилиши лозим. Бу талабнинг бузилиши фақатгина ўқув матери алини ўзлаштирмасликкагина олиб келмай, ўқувчининг сало матлигига ҳам катта путур етказиши мумкин.
Таълим жараёни ўзида, ҳатто энг талабларга мувофиқ қилиб уюштирилган ўқитиш ҳолатида хам шуғулланувчилар учун жароҳат олиш хавфини бартараб этган деб бўлмайди. Табиий равишда бу ўқитувчидан, жисмоний машқ билан шуғулланиш машғулоти жойини жуда ҳам пухта тайёрлаш, ўқувчилар фаолиятини ташкиллашдаги уюшқоқликка риоя қилиш, жисмоний тайёргарлиги паст ўқувчига лозим бўлса ёрдам бериш ёки уни хавфсизлиги (страховка)ни таъминлашни тақазо этади. Бу ўз навбатида мутахассисдан доимий хушёрликни талаб қилади.
Таълимнинг самарасига таъсир этувчи факторлар. Ҳар қандай ўқитиш жараёнининг самарадорлигига қатор факторлар (омиллар) таъсир этади. Улар ташқи факторлар ва соғломлаш тириш аҳамиятига молик омиллар бўлиб, ўз ичига спорт анжомлари ва жиҳозларнинг соз бўлишини, соғломлаштириш вазифаларининг ҳал қилувчи машғулот жойи, унинг ҳавосини тозалиги ва бошқа умумий ва шахсий гигиена талабларини мужас самлаштиради ҳамда таълим-тарбия жараёнига аҳамиятли дара жада таъсир кўрсатади.
Ҳаракат фаолиятларига ўқитишнинг юқорида қайд қилин ган хусусиятлари ўқитувчидан педагогик, руҳий билимлар нигина талаб қилиб қолмай, юқори даражадаги анатомо-физиологик ва методик таёргарликка оид билимларга эга бўлиш талабини қўяади.
Ҳаракатларни уддалай олиш қобилияти ва ҳаракат малакаси. Жисмоний тарбияга оид бўлган кўп қиррали вазифаларнинг барчаси ҳаракатни бажара олиш (уддалай олиш) ва ҳаракат малакасининг шаклланишига боғлиқдир. Бу жараёнга хос қонуниятларни билиш ҳаракат фаолиятларини ўқитишнинг барча этапларидаги таълимнинг мазмунни тўғри ва рационал бўлишини, ҳаракат фаолиятларини эгалашдаги нотекисликларга барҳам беради ва таълим вариацияси (ўқитиш жараёни жиҳатларидан алмаштириб фойдаланиш)ни йўлга қўйиш учун имконият яратади.
Дарслар тизимини нисбатан талаб даражасида тузиш, тай ёрлов ва йўлланма берувчи машқлардан самарали фойдаланиб малаканинг ижобий ва салбий кўчишини таъминлайди.
Таълим жараёнида ҳаракат фаолиятларини ривожлан тириш. Ҳаракат фаолиятларини ўқитиш жараёнида тананинг у ёки бу қисми (бўлаги)да ҳаракатни бошқаришнинг характери ўзгаради, натижада ҳаракат фаолиятинининг техникасини эгаллашнинг имконият даражаси ортади. Б.А.Ашмарин бу жараённи қуйидагича ифодалаган.
6-жадвал
-
Do'stlaringiz bilan baham: |