Ҳаракат фаолиятини ўқитиш жараёни
-
Ҳаракатни қила билиш,
бажара олиш
|
|
Ҳаракат малакасини шакллантириш (юзага келитириш)
|
|
Ҳаракат малакасининг олий мақоми
|
-
Махсус билимларга эга бўлиш, кўникмага айлантириш
|
Ўқувчи ҳар кандай ҳаракатни илк бор бажараётган бўлса ҳам у ҳақида дастлабки тушунча ёки тасаввурга эга бўлади. Хатто шу ҳаракатни маълум даражада бажара олиши ҳам мумкин бўлиб шу билан ўзининг “қила билиш” қобилиятини намоён қилади.
Бунга манбаа(асос) шуғулланувчининг шу ҳаракат ҳақида эшитгани, унинг ижросини кўриши орқали тасаввурида шакл ланган ижро структураси ва индивиднинг мавжуд ҳаракат заҳирасига боғлиқ қобилияти даражасидир. Бу қобилиятни машқ қилиш орқали малакага, сўнг кўникмага, кейинчалик эса олий мақомдаги ҳаракат (олий тартибдаги)га айлантириш мумкин. Олий мақомдаги ҳаракат ижроси давомида оз энергия сарфлаб, юқори натижалар кўрсатиш, бу натижа учун ортиқча мускул зўриқишларига барҳам берилади.
Ўқувчи (шуғулланувчи) махсус билимлар базасида, тизимли машқлар натижасида, ҳаракат фаолиятини бажариш учун белгиланган имкониятлар чегарасига етади. Эришилган натижани такомиллаштириш учун эса чегарасиз имкониятлар базасида олий тартибда ҳаракатларни бажара оладиган “қила билиш” даражасигача кўтарилади.
Ҳаракат фаолиятини эгаллашнинг учта босқичга бўлиниши шартлидир. Босқичларнинг стабил чегараларининг мавжуд лиги билим бериш вазафаларини белгилаш ва уни ҳал қилиш учун қулай.Эски тажрибалар, назарий билимларга таяниб қила билиш (бажара олиш)нинг шаклланиши ҳаракат фаолиятини ўзлаш тириш жараёнидан бошланади.
Ҳаракатни бажара олиш (қила билиш) – бу, ҳаракат фаоли ятининг ҳар бир бўлагига ўқувчининг диққат эътиборини тўплаш (концентрациялаш) шарти асосида бажариладиган, ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятидир.
Унинг характерли аломатлари:
1) ҳаракат фаолияти таркибидаги ҳаракатларни тўла, бир бутунлигича бажаришни бошқариш; бажараолган ҳаракати ҳали автоматлашмаган бўлади. Бажараолиш(қила билиш)да ўқувчининг онги бажарилаётган ҳаракатнинг ҳар бир элементини қандай бажариш лозимлигининг синтези билан ўта банд бўлади; иш(фаолият) ортиқча, юқори даражадаги энергия сарфлаш ҳисобига, иқтисод қилинмай, тежамсиз, аҳамиятли даражада тез бажариш билан кечади ва чарчашга дош бериш ҳисобига амалга оширилади;
2) қўйилган ҳаракат вазифасини бажариш усули ҳамда ижро даражаси стабил эмас, такрорлашларнинг мароми ҳам турлича, ҳаракат вазифасининг осон, кўп энергия сарфламай ҳал этиш усули(индивид учун “мос техникаси”) изланади.
3) ҳаракатни қила билиш, ҳаракат фаолиятини биринчи ўрганаётганлар четлаб ўтадиган хатолардан ҳоли бўлган фаолият эмас. Албатта, кутилган хатолар содир бўлади.
Тўғри, ҳаракат малакасини ҳосил бўлиши, ўтиш даврининг узунлиги (унинг даражаси)га ва ўқувчининг қобилияти, таълим услубининг такомиллашганлиги, ҳаракат фаолияти таркибининг тўлиқлиги, унинг осон ёки қийинлигига ва бошқалар билан боғлиқ.
Аҳамияти. Ҳаракатни бажара олиш асосан ижодий изла-нишлар орқали, таққослаш, солиштиришлар, ҳаракатни бажа-риш усулларини баҳолаш, уларни бир бутун ҳаракат фаоли ятига бирлаштириш бўлиб, билим олиш ва бериш учун катта имкониятларни очади.
Ҳаракатни қила билиш ҳаракат фаолиятини эгаллашнинг шундай даражасики, характерига кўра, у барча йўлланма берувчи машқларга тенглаштирилади. Агарда улар стабиллашиб қолса, ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти малакасининг шакллани-шида муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Маълумки, тўла ҳаракат таркибидан ажратилган, изоляцияланган ҳаракат бўлаги ёки қисми ўрганилаётган тўла ҳаракат таркибига кирганда маълум ўзгаришларга учрайди.
Ўрганилган ҳаракатни нисбатан ўзгармас шароитда тизимли намоён қила олиш аста секинлик билан малакага айланиши даражасигача бориб етади.
7.2. Ҳаракат малакаси ва унинг шаклланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |