III - ф а з а ҳаракатга динамик стериотипни шаклла нишининг тугалланиши билан характерланади. Бу ҳаракатларни нисбатан такомиллашган даражада бажарилишига имкон беради. Малака юқорида айтилган барча белгиларига эга бўлиб боради.
М а л а к а н и нг с т а б и л л а ш у в и ва п л а с т и к л и г и. Ҳаракат малакаси шаклланиб бўлгандан сўнг унинг ривожла ниши давом этади. Агар рационал такрорлаш давом эттирилса, малаканинг яна ҳам такомиллашуви содир бўлади, уни стабил лашуви давом этади.
Малакани нисбатан мослашувчанроқ қилиш учун уриниш давом этади ва афзал малака деб қараладиган турғунроқ, юқо ри темпиратура, шовқин ва ҳоказоларнинг таъсирига етарли даражада мослашувчан, керак бўлса, ўзгарувчан шароитда қайта шакиллантириш мумкин бўлган малакани яратиш имкони юзага келади.
Малаканинг шаклланишини аста-секинлиги ва нотекислиги. Ҳаракат малакаси аста-секин, нисбатан узоқроқ вақт ичида, қатор майда янгиланишлар орқали шаклланади.
Малаканинг н о т е к и с шаклланишининг т ў р т т у р и мавжуд:
1. Малаканинг “салбий тезлик” билан шаклланиши. Таълим нинг бирламчи этапида ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш анча тез амалга ошади, кейинчалик унинг сифатини яхшилаш нисбатан суст боради. Бундай йўсиндаги малаканинг шаклланиши ҳаракат фаолияти техникасини эгаллаш учун характерли.
Ўқувчилар ҳаракат фаолиятларининг асосини осон ўзлаш тирдилар, чунки, мактаб жисмоний тарбия дастурига ўта содда ва осон ҳаракатлар киритилган, унинг деталларини ўзлашти риш эса нисбатан узоқ давом этади.
2. Малаканинг “ижобий ва зудлик” билан шаклланиши. Таълимнинг бирламчи этапида малакани шаклланишининг сифатини яхшиланиши ўсиши аҳамиятли даражада кечмайди. Сўнг у кескин ривожланади. Малаканинг қайд қилинган кўри нишидаги шаклланиши ижро техникасига кўра нисбатан қийин ҳаракат фаолиятларини ўқитиш учун характерли бў либ, маълум вақт ўтиши билан ташқаридан эътибор қилин ганда сезилмай тўпланаётган сифат ўзгаришлар тўплами тарзида, ҳаракат фаолиятини юқори даражада эгаллаган, ўзлаштиргандек кўринишида намоён бўлади.
3. Малака ривожланишининг секинлашуви. Малака белги ланган маҳорат даражасига етгандан сўнг уни ривожланиши секинлашади ёки иккала кўринишда, тезлик билан шакл ланиши ҳам содир бўлиши мумкин. Малака қанчалар такомиллашмаган бўлса, ўз навбатида, уни яхшилаш учун шунчалар катта педагогик маҳорат ва куч талаб қилинади.
4. Малакани ривожланишининг ушланиши («плато»). Ушланиш икки сабаб орқали вужудга келиши мумкин:
- вақт ўтиши билан малаканинг сифат ўзгаришларига олиб келувчи организмдаги сезилмас даражада бораётган мослашув жараёнининг бориши;
- таълим услубиётининг нотўғрилиги ёки ҳаракат сифат ларининг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли юзага келади.
Агарда малака ушланишининг сабаби тўғри аниқланса, уни енгиш, ушланишини камайтириш мумкин.Бундай ҳолатни содир булишига биринчи сабаб вақт, иккинчи сабаб ўқитиш нинг восита ва методлари бўлиб, лозим бўлса уларни кескин ўзгартириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Малаканинг сўниши. Ҳаракат малакаси барча шартли рефлекслар қатори, агарда мустаҳкамланиб турилмаса сўнади. Сўниш малаканинг кетма-кетлигига ўхшаш кетма-кетликда ёки унинг тескариси тартибида содир бўлади.
Малакани номоён қилишнинг бошланишида сифат ўзгариш лар тез содир булмайди. Бу эса ўқувчиларни ўз кучлари ва имкони ятларига ишонмай қўйишларига сабаб бўлиши, айрим ҳолатларда эса фаолиятни бажаришдаги узилишларга сабаб бўлиши мумкин. Сўнг ҳаракатларни аниқ диференциаллаш қобилияти йўқола бошлайди, ҳаракатлар оралиғидаги қийин координацион алоқалар бузилади, олдин кўп вақт сарфлаб эришилган ижро техникасидаги индивидуаллик йўқолади. Ташқаридан бу ҳаракат фаолиятининг ёмонлашуви билан кузатилади.
Масалан: улоқтиришда натижа ёмонлашади (пасаяди), гимнастика машқларининг ижросида хатолар содир бўлади ва бошқалар. Машқ қилишнинг тўхтатиб қўйилиши бу ҳодисани янада сезиларли ҳолатда намоён бўлишига олиб келади. Ниҳоят, шуғулланувчи айрим қийин ҳаракатларни бажара олиш қобилиятини йўқотади.
Тизимсиз машғулотлар малака намоён бўлишининг сифати (тез югуруш, баландроқ сакраш ва бошқалар)га салбий таъсир этади ва ижро техникаси тезда ёмонлашади. Лекин ҳаракат малакаси бутунлай йўқ бўлмайди. Унинг асоси жуда узоқ сақла ниши ва қатор такрорлайверишлардан сўнг тез тикланиши мумкин.
Машқ қилмай қўйиш орқали шуғулланувчи эркин, катта куч сарфламай чиройли ва тез сузиш қобилиятини йўқотиши мумкин, лекин у ҳеч қачон ўз иш қобилиятини йўқотмайди. В.В.Белиновичнинг махсус изланишлар орқали аниқлашича, конькида учишдек қийин координация талаб қилувчи машқда 10-12 йил конькида турмаган, юрмаганлар битта машғу лотнинг ўзидаёқ ўзининг эски малакасини тиклашган.
Ҳаракат малакаси машқни такрорламай қўйиш орқали гина ёмонлашмай, ҳаракат сифатларининг даражасини, органи змнинг функционал имкониятларини пасайиши орқали ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, стайерларнинг ёши катталиги сабабли кислородни максимал сарфлашнинг улар организмида ёмонлашуви ҳисобига спорт натижаси пасаяди. Кейинчалик спортчи қачонлардир эришган юқори натижаси малакасини тўла йўқотиши мумкин.
Ёши катта гимнастлар «мах» билан бажариладиган техник жиҳатдан енгил машқларни жуда осонлик билан перекладина, брусьяда бажарсалар, ҳалқада куч билан бажариладиган машқ-ларни уддалай олмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |