Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet73/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Бир вақтнинг ўзида икки ёки бир неча шаклланган малака лардан фойдалана олиш, масалан, югуриб кетаётиб улоқтириш.
Икки ёки бир неча шаклланган малакалардан кетма-кетфойдаланиш. Масалан, думбалоқ ошишлардан сўнг муво занат сақлаш машқларини бажара олиш.
Ҳаракат малакасини шаклланиши ва такомиллашишининг қонуниятлари ҳаракатга ўргатишнинг, ўқитишнинг ҳар бир ҳолатида намоён бўлади. Лекин унинг шаклланиши, такомил-лашиши ва сўнишининг давомийлиги (узунлиги) жуда ҳам турлича ва у шуғулланувчининг қобилиятига, айниқса, малака нинг ўзига хос хусусиятларига, ўқитувчи, мураббийнинг шахси такомиллашган таълим методикаси ва индивиднинг ортиб бораётган ҳаракат тажрибаси ва бошқаларга боғлиқ.


7.3. Жисмоний маданият таълими жараёнининг тузилиши

Ҳар қандай ҳаракат фоалияти хақида таълим бериш маълум вақтни талаб қилади ва махсус этапларда амалга оширилиши ҳақида маълумотларни бердик. Таълимнинг ҳар бир этапи ўзининг хусусий ва айрим етакчи тушунчалари билан таърифланади. Фақат вазифалар кетма-кет бўлсагина ўқитувчи таълим услубиётини танлаши, фойдаланишни тўғри йўлга қўйиб, таълим принципларини, тайёрлов ва йўлланма берувчи машқларни мақсадга мувофиқ қўллай олиши мумкин.


Таълим жараёнининг тузилиши хусусий вазифалар, прин циплар, воситалар ва услубиётларнинг ўқитиш этапларидаги ўзаро нисбати турғун алоқалари орқали вужудга келади.
Ҳаракат фаолиятини ўргатиш(ўқитиш) жараёни жисмоний тарбия таълимининг тузилиши, деб қаралади.
Таълим жараёнининг барча элементлари (хусусий вази фалар, йўлланма берувчи ва тайёрлов машқлари, услубиётлар ва бошқалар) ҳаракат фаолиятини ўқитишнинг “якуний вази фаси” билан боғлиқ. Якуний вазифа “ҳаракат малакаси ёки олий тартибдаги ҳаракат малакасини шакллантириш” деб қў йилса, унда таълимнинг тузилиши ҳаракат фаолиятини таниш тириш, ўзлаштириш, мустаҳкамлаш деган шартли равишдаги уч этапга ажратилади ва ўқитиш жараёни йўлга қўйилади.
Таълимни уч этапга ажратиш педагоглар амалиётида кўпроқ қўлланилади ва бу билан ҳаракат фаолиятини нисбатан такомиллаш­ган даражада эгаллашига имкон яратилади. Лекин умумий жисмоний тайёргарликка оид айрим педагогик вазифа ларни ҳал қилишда ҳаракат фаолиятини кўникмага айланти риш мақсад қилиб қўйилмайди ва таълим жараёнининг биринчи ва иккинчи этапларидан фойдаланилади холос. Айрим ҳолатларда таълимнинг этапларини ҳаракат малакаси фазалари билан алмаштириб қўйилишига дуч келмоқдамиз.
Ф а з а – ҳаракат малакаси шаклланишининг (вужудга келишининг) шартли равишдаги биологик қонуниятларини ифодалайди.
Э т а п л а р педагогик жараённинг шартли белгилари бўлиб, таълим жараёндаги педагогик ва биологик қонуният ларни акс эттиради ва унга таянади.
Таълимнинг ҳар бир этапининг узунлиги, давомийлиги ҳара кат малакаси фазаларини шаклла­ниши­дек қатор факторларга - шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлиги, ҳаракат фаолия тининг техникасини қийинлиги ва бошқаларга боғлиқ.
Таълим жараёнининг тузилишини ўзгармас, деб бўлмайди. Бу жараён фақат таълим этаплари элементларнинг типик алоқаси бўлиб ўқитишнинг умумий қонуниятларини ифода лайди ва аниқ вазифаларга қараб алмашиниши, ўзгартири лиши мумкин. Лекин таълимнинг барча этапларида ўқитувчи ўзлаштирилаётган фаолиятни ўқувчилар билан бирга таҳлил қилади, баҳолайди ва хатоларини тузатади.
Ҳаракат фаолиятини т а н и ш т и р и ш э т а п и ва унинг мазмуни. Жисмоний маданият таълимининг ушбу этапдаги вазифаси – шуғулланувчиларда ўзлаштирилаёт­ган ҳаракат фаолияти ҳақида лозим бўлган бирламчи тасаввурни ҳосил қилиш ва ўзлаштириш жараёнига онгли муносабатни шакллан тириш билан фаоллик (активлик)ни ошириш, ўқув вазифасини тўла англаш ва уни тўғри ҳал этиш қоида­лари ва услубиётлари ҳақидаги тушунчани юзага келтиришдир.
Бирламчи тасаввурни шакллантириш жараёни шартли равишда ўзаро узвий боғланган учта звенога бўлинади:
а) таълимнинг вазифаларини англаш;
б) унинг ҳал этувчи лойиҳасини тузиш;
в) ҳаракат фаолиятининг тўла, қандай бажарилиши лозим бўлса, шундайлигича ёки уни ажратиб олинган қисмини, бўлагинигина бажаришга уриниб кўриш.
Педагогик жараён шуғулланувчининг жисмоний, назарий тайёргарлиги даражасига қараб, ҳаракат фаолиятининг осон ёки қийинлигини эътиборга олиб, уни звеноларнинг ўзлашти ришнинг кетма-кетлигини белгилашга йўналтирилади.
Ўқувчи дарс ёки машғулот давомида аниқ ҳаракат акти ёки фаолиятини ўзлаштиришда айнан шу дарс учун қўйилгани таълим вазифасини (масалан, баландликка сакрашда гавдага тезлик бериш ва бошқаларни) тушуниб етишининг аҳамияти катта. У ўзлаштирилаётган ҳаракат-фаолият техникасининг асосини ва унинг звенолари таркибидаги етакчи ҳаракатларни англаб олган бўлиши шарт. Ҳаракат техникаси деталларини билиш, уларни шугулланувчи онгига етказиш таълимнинг бошқа этапларида амалга оширилади.
Ўқитувчи томонидан таълимнинг вазифаларини ҳал этиш лойиҳаси тузилади. Лойиҳага ўқитувчининг йўл-йўриқлари, ўқувчи учун қўйиладиган вазифалар ва уларни тушунтира билиш, шаклланадиган билимлар ҳажми ва ҳаракат тажриба ларидан иборат педагогик жараён мазмуни киритилади. Айрим ҳолларда асосий лойиҳага мослаб заҳира вариантидаги лойиҳа лар ҳам тузилади.
Масалан, пешонага ёки қўлга таяниб тик туришни ўргатишда ўқувчи фавқулотда мувозанатини йўқотса, ёки орқага йиқилса, нима қилиши лозимлиги олдиндан режалаштирилади. Лойиҳа нинг заҳира вариантларини тайёрлаш ҳам асосий вазифалар таркибига киради, чунки таълим жараёни айрим ҳолатларда шуғулланувчининг ҳавфсизлигини таъминлаши нуқтаи назардан ҳам уни тақазо этади.
Ҳаракат фаолиятини бажаришнинг биринчи уринишларидан бошлабоқ фойдаланаётган лойиҳага тўлдириш­лар, айрим ҳолат ларда эса катта тузатишлар (корректив ўзгартиришлар) кирити лиши талаби юзага келиши мумкин.
Ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятининг техникасини осон-қийинлиги ва унда шикастланиш ҳавфи даражасига қараб, ҳара­кат фаолиятини бажаришга уриниш ёки биринчи марота­ба бажариб кўриш муҳим аҳамиятга эга. Машқ техни каси нисбатан осон бўлса, ҳаракат фаолияти қандай бажарилса, шундайлигича, бўлакларга ажратмай бажариб ўргатиш қўлланилади. Бу билан ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти хақида тўла умумий тасаввур ҳосил қилиш осон кечади ва тузилган лойиҳани тўғри, нотўғрилиги назорат қилинади.
Ҳаракатни ўрганиш осон кечса, таълим жараёнига ўзгар тиш киритилмайди, фаолиятни ўзлаштиришни шу метод билан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Мабодо, ҳаракат техни каси таркибидаги қандайдир деталга аниқлик киритиш керак бўлиб қолса, ҳаракатнинг ўша бўлагини ажратиб олиб, ўша қис мининг ўзини ўргатиш (машк қилиш) методини қўллашнинг самарасини юқорилиги исботланган.
Қийин ва хавфли машқларни ўрганишда, бўлакларга (қисмларга) ажратиб ўқитиш - ҳаракат ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишни тезлаштиради, ўқитишнинг самарадорлигини оширади. Тасаввурни ҳосил қилиш қийин кечса, ўша машқ техникасини ўз ичига олган йўлланма берувчи машқлар танла нади ва улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим ҳолатларда, лозим бўлса, ўқувчида бирламчи тасав вурни ҳосил қилиш учун машқни бажаришда унга жисмонан ёрдам берилади. Ёрдам бериш анча самарали бўлиб, машқни ўқувчи томонидан чуқурроқ ҳис қилишга олиб келади. Амали ётда шундай машқлар ёки ҳаракат фаолиятларини ўргатишга тўғри келадики, машқ бажарувчига ўқитувчи томонидан ҳеч қандай ёрдам бериб бўлмайди.
Таништириш этапида сўздан фойдаланиш ва кўргазмали ҳис қилиш услубиётларидан нисбатан кўпроқ фойдаланилади. Ҳаракат фаолиятини тўла ёки бўлакларга ажратиб ўқитиш услубиётидан ҳам фойдаланиш мумкин (қайд қилинган метод лар билан кейинги бобларда танишамиз).

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish