Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet65/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

«Ҳаракат фаолиятини (жисмоний машқни) ўзлаштириш» нисбатан қисқа педагогик вазифадир. «Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш(ўрганиш)» - ёки “жисмоний машқни ўқитиш” атамаси аниқ ҳаракат фаолиятини ўргатишда ва унинг назарий билимлари ҳам берилганда қўлланилади.
Ҳаракат фаолиятини ўқитишда ҳаракат малакаси шакл ланади, кўникма вужудга келади, бир вақтнинг ўзида мувофиқ жисмоний ҳаракат сифатлари - куч, тезлик, чидамлилик, чаққонлик, мускуллар эгилувчанлиги ва бўғинлар ҳаракат чанлиги ривожланади. Шу сабабли педагогик жараён малакани шакллантиришга ёки ҳаракат сифатларини ривожлантиришга қаратилиши лозим.


7.1. Ҳаракат фаолиятини ўқитишнинг хусусиятлари

Ҳаракат фаолиятини ўқитиш жараёнида фақатгина билим бериш ва тарбиялаш вазифалари қўшиб ҳал қилинмай, жисмо ний тарбиянинг соғломлатириш хусусиятларига оид вазифалар ҳам комплексли ҳал қилинади. Ҳеч қайси умумтаълим предме тида бунчалар яққол намоён бўлмайдиган соғломлаштириш вазифаси ҳаракат фаолиятини ўқитишда ёрқин намоён бўлади.


Ҳаракат фаолиятини ўқитишда билим бериш вазифалари ҳам ўзининг хусусиятларига эга. Ўқув материалларини эгал лаш жараёнининг етакчи компоненти ўқувчиларнинг актив ҳаракат фаолиятидир.
Ўқувчиларнинг ўқув-меҳнат фаолияти энг аввало жисмо ий қувват сарфлашни талаб қилади ва ўқувчини ўқув фаоли ятига оид умумий қонуниятларини ҳисобга олишга ўргатади.
Инсон ҳаракатларининг мукаммаллиги тушунчаси жуда кенг ва кўп қиррали. Нафақат инсон, балки барча тирик жон зотларнинг ҳаракатлари яшаш, ўз ҳаётий истаклари, зарурйятларини қондиришга мослашган бўлиши заруриятдир. Ҳаракатни мукаммаллаштириш мақсадидаги машқлар, машғу лотлар натижасида, уларнинг ижросини аниқлиги, гўзаллиги га эришилади. Ўз навбатида бу олиб борилган таълим ва тарбиянинг мажмуавий маҳсулидир.
Индивиднинг таълим ва тарбия жараёндаги зарурий жиҳа ти унинг иш қобилияти бўлиб, қобилиятлилиги бир неча фак торларга: авлодидан (ота-онасидан ўтган) мерос тарзидаги қобилиятлар, ҳаётий жараёнларда тўпланган ҳаракат тажри балари ва белгиланган шароитда ижро этиши лозим бўлган фаолиятни уддалай олишидек жиҳатларига боғлиқ.
Бундай факторлар қанчалар яхши шаклланган бўлса, индивид шунчалар юқори даражадаги ишчанлик (қобили яти)ни намоён қилади.
Таълим жараёнида индивиднинг ҳаракат заҳирасини ҳисобга олиш. Кунлик одатий шароитда инсон ўзининг иш қоби лияти, унинг заҳираларининг бир қисмидангина фойдаланади холос. Идивиднинг ҳаракат заҳираси деб ҳисобланган бошқа қисми организмга фақат кучли зўриқиш, энергия сарфлашдек максимал талаблар қўйилганда намаён бўлади. Ҳаракат заҳирасидан ташқари функционал заҳиралар ҳам мавжуд.
Организмнинг функционал заҳиралари деганда, орган ёки функционал тизимларимиз ишини тинч ҳолатдагига нисбатан ортишини тушунамиз (И.Азимов, Ш.Собитов, 1993).
Одатда, организм заҳиралари юқори даражадаги зўр бериш учун қўлланадиган қувватни намоён қилиш билан намо ён бўлади. Бундан ташқари экстремал ҳолатлар организмнинг функционал заҳиралари намоён бўлишига сабаб бўлиши мумкин (мусобақада, спорт машқи билан шуғул­ланиш вақтида, гипоксия таъсирида, табиий офат шарои­тида ва ҳ.к.лар ).
Шундай воқеалар маълумки, аффект (ваҳима, қўрқув, ғазаб) ҳолатида инсон ғоят катта куч ва тезлик ва бошқа ҳаракат сифатларини намоён қилади. Бундай зўр бериш, яширин қувват қаердан пайдо бўлиши ва уни юзага келишининг сабаби ҳақида академик Введенский – “ҳар бир ёш организм нормал ҳаётий шароитда ўзида жуда катта куч заҳираси ва имкониятларини сақлайди”деб ёзади.*
Кунлик одатий шароитда, бу имкония­тларининг фақат гина бир қисмидангина фойда­ла­нилади. Демак, ҳар бир орга низм ҳаётий шароитда ва унинг давомида фойдала­надиган ҳаракат сифатларининг заҳираларига эга, лекин кунлик ҳаётида унинг жуда оз қисмидан фойдаланади холос. Муҳими, организмдаги мавжуд қувват заҳира­ларининг билиш ва унинг бундай катта имкониятларидан иложи борича тўлиқроқ фойда ланишни билишдир.
Одамнинг одатдагига нисбатан алоҳида шароитларда жуда катта ҳажмдаги ишларни бажара олиши, жуда кучли жисмоний зўриқиш намоён қилиши, шунингдек, жисмонан чиниққан кишининг жисмонан чиниқ­маганга нисбатан кўпроқ иш бажариши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Айниқса, организмини яширин имкониятлари (заҳиралари) индивид-нинг бойлиги бўлиб, улар одатда фақат экстримал шароитлар, ҳолатларда, биз кутмаган пайтда ўзини намоён қилиши амалиётда исботланган.
Ҳозирги кунда организмнинг функционал заҳиралари, бошқачасига биоло­гик заҳиралар – ҳужайра, тўқима, орган, тузилмалар ва яхлит организм заҳиралари деб классификация қилинмоқда.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish