Чидамлиликни тарбиялаш. Жисмоний маданият машғулот лари амалиётида чидамлилик ҳаракат сифати ёки жисмимиз имкониятларини барча хилдаги жисмоний машқлар билан ривож лантириш мумкин. Лекин энг яхшиси спортнинг циклик турларидан - юриш, югуриш, сузиш, велосипедда юриш, эшкак эшиш, сўнг ҳаракатли ва спорт ўйинлари ва бошқалардан кўпроқ фойдалани лади. Чидамлилик учун машқларни оралатиб, танаффуссиз бажариш билан машқ қилинади. Уни бажариш суръати ўртача ва секин бўлиши керак. ЮҚЧсини минутига 150 мартадан ортмаслиги шуғулланувчи организмининг 10-15 минут давомида оптимал ишлашига етарли бўлади.
Бу сифатни энг содда гимнастика машқларини танаффуссиз бажариш орқали ҳам ривожлантириш мумкин. Чидамлиликни ривожлантириш учун машқларни бундай бажариш усулини “улаб” - оралиқсиз, тўхтатмай бажариш усули деб номланади.
Чидамлиликни тарбиялашга йўналтириладиган барча воситалардан мақсадга мувофиқ фойдаланилса, организмнинг барча тизимлари ва уларнинг функцияларни такомиллашувига эришилади. Шунинг учун машғулотларни юқори мотор зичлигида, турли-туман иқлимий ва географик муҳитнинг ноқулай шароитларидан кенг фойдаланиш билан олиб боришни самараси юқори бўлиши исботланган. Чидамлиликни тарбиялаш, ривожлантириш учун зарурий факторларни эътиборингизга ҳавола қилдик. Улар:
а) инсон организмида энергетик заҳиралар мавжудлиги;
в) организмнинг турли тизимларини функционал имкониятларининг даражаси (юрак-қон томир, марказий асаб тизими, асаб-мушак ва бошқалар);
в) ушбу тизимларнинг фаоллашуви тезлиги ва мувофиқлаштирилганлигининг даражаси;
г) физиологик ва руҳий функцияларнинг организм ички муҳитининг ноқулай шароитлар турғунлиги (кислород етишмаслиги ва бошқалар);
д) организмнинг энергетик ва функционал салоҳиятининг баробарлигига эришиб, тенглаб ишлатиш;
е) таянч- ҳаракат аппаратининг тайёрланганлиги;
ж) шахсий-руҳий хусусиятлар (ишга қизиқиш, тиришқоқлик, чидамлилик, қатъиятлилик ва ҳоказолар).
Чидамлилиги пастлар бошлаган ишини охирига етказа олмайдилар. Бардошлилик ҳам руҳий, ҳам ишчанлик, аҳлоқ лилик, мукаммалликнинг маҳсули. Бардоши етарли бўлмаган шахсга бирорта масъулиятли бўлган ишни топшириб бўлмайди. Чидамлилигининг заҳираси катта бўлган инсоннинг саломатлиги ҳам яхши бўлиши амалиётда исботланган. 5-жадвалда чарчашни аниқлаш баён қилинган.
5-жадвал
Шуғулланувчиларнинг чарчаши (бардошлиги) ни
аниқлаш жадвали (В.А.Зотов)33
Аломати ёки белгиси
|
Чарчаганлик даражаси
|
Суст
|
Ўртача
|
Юқори (чарчашлик)
|
Юзининг ранги
|
Бироз қизарган
|
Анча қизарган
|
Кескин қизарган(оқарган,
кўкарган)
|
Нутқи ва мимикаси
|
Нутқа равон, мимикаси оддий
|
Қийналиброқ гапиради, юз ифодаси жиддий
|
Жуда қийналиб гапиради, баъзан гапирмайди, юзида ҳасталик ифодаси бор
|
Терлаши
|
Бироз
|
Танасининг юқори қисми
|
Бадан қаттиқ терлаши, шўрлаган
|
Нафас олиши
|
Тезлашганроқ, биртекис
|
Анча тезлашган
|
Анча тезлашган, юқорироқ, йиқилиб кетмаслик учун мажбуран суяниб туради
|
Ҳаракати
|
Аниқ, юриши тетик
|
Аниқ эмас,юрганда чайқалади
|
Кескин чайқалади,қалтирайди,йиқилиб кетмаслик учун мажбуран суяниб туради
|
Ўзини сезиш
|
Шикояти йўқ
|
Чарчаш, мушаклар оғирлиги, юрак уриши, нафас тутилишидан шикоят қилади
|
Бош айланиши, ўнг қовурға ости оғриши, бош оғриғи, кўнгил айнишидан (баъзан қайт қилади) шикоят қилади
|
Жисмнинг чидамлилигини тарбиялаш билим олиш да(ўқишда) ҳам бардошлиликни намоён қиладилар. Чунки бундай жиҳатлар инсон умри давомида зарур бўлган барча ҳаракат фаолликларида кўзга ташланади ва уни тарбиялаш сузиш, велосипедда юриш, тоғли ҳудудларда сайр қилиш, кунлик фаолият давомида юриш, югуриш ва бошқа воситалар ёки алоҳида махсус ташкилланган машғулотларда амалга оширилади.
Аслида, ҳар қандай бўш вақтимизни саломатлик учун фойда берадиган, ишлаётган, фаолиятда иштирок этмаётган (улар кам бўлади), кам иштирок этаётган мушакларни машқ қилдиришга бағишлаш лозим. Чидамлилиги юқорилар ҳаётда тушкунликка тушмайдилар, ишга, фаолиятга доимо тайёр бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |